Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

«Қизим қўрс бўлиб боряпти»

— Қизим 13 ёшда. Кейинги пайтларда жуда қўрс бўлиб қолди. Отаси билан аксинча — иноқ. Ҳолбуки, у билан мен кўпроқ биргаман.

Отаси эрта кетиб, кеч келади. Уни хафа қиладиган бирор жиддий гап-сўз орамиздан ўтмаган. Ҳозирги қўрслигини ўтиш даври билан боғлаб, тушунишга ҳаракат ҳам қилдим. Лекин нега айнан онасига қўполлик қилади? Ё тарбия қилишда бирор хатога йўл қўйдикмикан?

Зарнигорхон ШУКУРОВА,

Бухоро шаҳри

— Зарнигорхон, бундай ҳолат аксар ўсмир қизларда кузатилади, вазият сиз ўйлаганчалик ноодатий эмас, — дейди Тошкент вилояти педагогика коллежи психологи Дилором САЪДУЛЛАЕВА. — Психологик нуқтаи назардан бу вазиятни турлича талқин қилиш мумкин. Биринчидан, фарзандингизнинг сиздан кўнгли тўқ. Ўзини қанча ёмон тутмасин, меҳрингизга ишонмоқда. Агар отаси билан одатдагидан ҳам ортиқ хушмуомала бўлаётган бўлса, демак, у отасининг ­эътиборига муҳтож. Кечгача ишда бўлган, хизмат сафарларида юрган ота фарзандига етарлича эътибор бермаслиги мумкин. Бола эса буни «дадам мени яхши кўрмаяпти», деб тушунади, унинг меҳрини қозонишга кўпроқ ҳаракат қилади.

Шунингдек, қизингиз балоғат ёшида. Асабий, жиззаки бўлиши табиий. Уни тобора эгаллаб келаётган салбий ҳиссиётларидан сизга — энг яқин, ишонган одамига қўполлик қилиб, терс гапириб қутулмоқда.

Иккинчидан, қиз боланинг тарбияси билан кўпроқ она шуғулланади. Она отадан кўра кўпроқ танқид қилади, йўл-йўриқ кўрсатади. Табиийки, бу ўзини вояга етган шахс сифатида қабул қилаётган ўсмирга ёқмайди.

Балоғат ёшидаги қиз қўполлик орқали эътиборингизни ўзига қаратишга ҳаракат қилаётган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Айрим ўсмирлар унга кўпроқ эътибор қилишлари учун турли ёлғонлар ўйлаб топади, ўзини ҳар доимгидан бошқача тутади.

«Ўғлим ўсмирлигида унақа эмас эди», дейди баъзи ота-оналар. Ўғил болаларда ҳолат бошқачароқ намоён бўлади: уларда умуман эътиборсизлик кузатилади. Масалан, ота-онасининг саволларига қисқа жавоб беради. Гаплашиб ўтиришга тоқати чидамайди. Мажбурлаб суҳбатга тортаман десангиз ҳам, телефон ёки компьютер мониторидан кўзини узмаган ҳолда «ҳа» ё «йўқ»дан нарига ўтмайди.

Бундай мураккаб вазиятда она қандай йўл тутиши керак? 13 ёшли қизингизнинг феъл-атвори сизга равшан. Юқоридагидан қайси бирини унинг қўполлигига асосий сабаб деб ҳисоблайсиз? Шуни аниқлаб олинг. Қизим бебош, тарбиясиз бўлиб кетяпти, деб ўйлаб, «шохини қайириб олиш»га уринманг. Тенгма-тенг жанжаллашиш-ку, асло ярамайди. Булар уни ҳақиқатан ҳам бебош, тарбиясиз қилиб қўяди. Кўчадан ўзига ҳамдард, сирдош, маслаҳатчи излай бошлайди. Қиз боланинг нотўғри йўлга кириб кетиши аксар ҳолларда ўтиш даврида юз бериши шундан.

Очиқ гаплашинг. Унинг қўполлиги сизни хафа қилаётганини, ҳатто, жаҳлингизни чиқараётганини айтинг. Зинҳор, «сени ёмон кўраман», деманг. Аксинча, уни жуда яхши кўришингизни, у билан фахрланишингизни айтинг. Ҳадеб насиҳат ўқиш, ҳаракатларини танқид қилишдан ўзингизни тийинг. Дўстлашиш — энг самарали ечим. Фақат иккалангиз учун кино ёки театрга чипта олиб келинг. Сайрларга чиқинг. Имкон қадар уни кўпроқ тингланг.

Албатта, бу ўринда сизни ҳам тушуниш керак. Бошқа фарзандлар тарбияси, рўзғор ташвишлари, ишхонадаги муаммолар... Қизингизнинг ҳаракатлари эса сизга хурмача қилиқдек кўриниши мумкин. Лекин ҳозир у инқироз деб аталувчи энг оғир ёш даврини бошдан ўтказаётганини ҳисобга олинг. Қиз бола ҳаётида она эгаллаши керак бўлган жойни ҳеч қачон бўш қолдирманг. Акс ҳолда, бу бўшлиқ четдан тўлдирилади.

Дилроз АБРАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2560

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2560    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2866    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар