Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

БИР УМР МУАММО БИЛАН КУРАШМОҚ

ёхуд бунинг ҳаётий ифодасига кўзгу тутиб...

Таниқли шоир ва адиб Фармон Тошевнинг ҳар бир янги асарини зўр иштиёқ билан ўқийман ва ҳар гал мавзуси бетакрорлиги, қаламга олинган ижтимоий ҳаётни тасвирлашдаги фалсафий мушоҳадалар ифодасининг ранг-баранглиги, адабий қаҳрамонлари руҳиятидаги кечинмаларнинг ҳаётийлигидан ҳайратланаман.

БИР УМР МУАММО БИЛАН КУРАШМОҚ

Адибнинг «Чорраҳа» деб номланган қисса ва ҳикоялар тўплами ҳам бу фикримни мустаҳкамлайди. Аввало, китобнинг бундай номланишида чуқур фалсафа кўрдим.

Асардан жой олган «Ҳоким» номли қисса ўз мавзусига кўра теша тегмаган деса бўлади. Дарҳақиқат, ҳаётда ўз йўлини танлашга отланган киши худди чорраҳада турганга ўхшайди. Бу нуқтадаги ҳар бир инсонга тўғрига, ўнг  ва чап ёки орқага юриш имкони бор. Адиб асарнинг муқаддимасида бу ҳақда «...ўзини англаганлар бутун ҳаётини эзгуликка бағишлайди, ақл измидан чиқмай ниятларига яхши амаллар билан зийнат берадилар. Кимки ҳаёти тизгинини нафс қўлига топширса, кўзларини ғубор босиб, асл ҳақиқатни кўришдан бебаҳра қолади», дея тўғри хулоса берган.

Ҳар бир шахснинг танлаган йўли эса унинг ҳаёт тарзини, тақдирини белгилаши турган гап.

Муаллиф ифодаси билан айтганда «...ҳаётнинг яхши-ёмон амалларини ўлчовчи ўзига хос тош-тарозиси мавжуд ...ана шу тарози паллалари ...ўртасида посанги каби яшашга мажбур» бўлган туман ҳокими Шуҳрат Акрамович Раҳматуллаевнинг эгаллаб турган вазифасидан олингандан кейинги ҳолати тасвири жараёнида унинг босиб ўтган ҳаёт йўли воқеалари узвий кетма-кетликда баён қилинади. Шуҳрат Акрамович амал пиллапояларидан кўтарилиб борар экан, оёғи ердан узилаётганини, бир куни шу йўлдан орқага қайтиш муқаррарлигини унутиб қўяди. Энг муҳими, ўзлигини англамаган ўзи каби раҳбарлар қанча юксакликка кўтарилса, шунчалик пастга қулаши мумкинлиги икки карра икки тўрт эканидай аёнлигига фаросати етмайди. Одамзод катта сувга ўз ихтиёри билан кириб, ғарқ бўлган ҳолларига мисоллар беҳисоб бўлгани ҳолда яна янги-янги қурбонларнинг гувоҳи бўламиз. Начора, ҳаёт мактабидан сабоқ ололмаган кишиларнинг қисмати шу экан-да, деб қўяқоламиз. Ҳолбуки, асар қаҳрамонининг аянчли ҳолатга тушишига ўзи сабабчи экани аниқ-тиниқ воқеалар билан асослаб берилганига қойил қолмай иложимиз йўқ.

Бугунги кунда маданий оқартув соҳаси тўғрисида гап очсангиз, энсаси қотадиган катта-кичик раҳбарлар учрамоқда. Уларнинг аксарияти юқоридан келадиган комиссияларни тинчитиб кузатиш, ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш, ариза-шикоятлар сонини камайтириш орқали имкони борича курсида узоқроқ қолиш учун бош қотиришади. 

Ўрта мактабни имтиёзли битирган Шуҳратнинг қишлоқ хўжалик институтида ўқиш ниятини эшитган ота-онаси: «...яхши бўпти-да, бизнинг оиламиздан ҳам насиб этса раис, райком чиқади...»  дея хурсанд бўлади. Ўша даврдаги талабларга кўра, бу орзу рўёбга чиқади ҳам. Кейинчалик бу анъана тамоман ўзгарди. Раҳбарият прокуратура, ички ишлар ходимларидан тайинланмоқда. Истаймизми-йўқми, кишиларнинг феъл-атворида касбий хусусиятлар шаклланган бўлади. Одамларга шу нуқтаи назардан муносабатда бўлади. 

Камина халқ таълими соҳасида узоқ йиллар раҳбарлик лавозимида бир неча райкому ҳокимлар билан ишлашга тўғри келди. Улар орасида элим-юртим деб жон кўйдирганлар бир талай эди. Аммо ўқиши даврида талабчан муаллимдан «озор» кўргани учунгина мактаб муаллимларини кўча супуртириб, дарахт оқлатганлари, дарсдан чиқариб етти ёт бегона ишларга жалб этиш оқибатида болаларни билимсиз қолишига сабабчи бўлганларни, писандсизлик оқибатида академик лицей билан коллежни фарқлашга фаросати етмаганларни ҳам кўрдик.

Шуҳратга тўғри йўлни танлашга ибратли мисоллар билан панд-насиҳат қилувчилар йўқмиди, деёлмаймиз. Аввало, отаси ва устози сифатида катта ҳаётий тажрибага эга бўлган  Акрам муаллим, Қўшмурод ака сингариларнинг ўгитини душман кулдириб, дўст ачитиб гапирар, қабилидаги ўлчам билан қабул қилишни истамайди. Уларни замондан ортда қолганликда айблайди… 

Асарнинг тили тушунарли ва равон. Унда: «Ҳар қандай давлатманд ҳам давлатдан қудратли бўла олмайди», «Яшамоқ бу — бир умр муаммолар билан курашмоқ» каби халқ мақоллари, панду ўгитлар ўрнида ишлатилган. Ҳар бир тимсол ўзига хос услубий нутқига эга. Унда «чўтқори», «бояқиш», «мишиқи» каби бадиий адабиётимизда кам қўлланадиган сўзлар учрайди.

 

Ғайбиддин ФАЗЛИЕВ,

Халқ таълими аълочиси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби




Ўхшаш мақолалар

Китоб ўқимаган она

Китоб ўқимаган она

🕔11:41, 20.09.2018 ✔29

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Батафсил
Стимул нима, мукофот ёки жазо?

Стимул нима, мукофот ёки жазо?

🕔11:20, 13.09.2018 ✔43

Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

Батафсил
Тарих қайта тилга кирди

Тарих қайта тилга кирди

🕔11:19, 13.09.2018 ✔44

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 29    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 43    🕔 11:20, 13.09.2018
  • Тарих қайта тилга кирди

    Тарих қайта тилга кирди

    Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

    ✔ 44    🕔 11:19, 13.09.2018
  • Уфққа ботган тақдирлар

    Уфққа ботган тақдирлар

    Уфқни ҳеч кузатганмисиз? Унинг рангин туси ортида алам, қайғу, бардош, мардлик, садоқат, ғирромлик, қўрқоқлик, айрилиқ, висол ва ҳижрон яширин...

    ✔ 70    🕔 10:56, 24.08.2018
  • Асардан олган ибрат

    Асардан олган ибрат

    Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

    ✔ 58    🕔 10:55, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар