Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

КУЁВЛАР  МАКТАБИДА ЎҚИГАНМИСИЗ?

Оилада ҳар кимнинг ўз вазифаси, қиладиган иши бор. Шунинг учун катталар оила қураётган йигит-қизга турмушнинг паст-баландини, асал-қандини тушунтириб, масъулиятларини ҳам эсга солади. Бу ўзбек оилаларининг азалий одати.

КУЁВЛАР  МАКТАБИДА ЎҚИГАНМИСИЗ?

Яқинда бир қариндошимизнинг тўйида бўлдим. Ёши улуғлар тўйолди келинболага оилани қандай тутиш, қайнота-қайнонага қандай муомала қилиш, ҳурмат-иззат ҳақида тинмай гапиришяпти. Келин ҳам ҳаяжон аралаш қулоғига киряптими-йўқми, индамайгина эшитяпти. Ўйлаб қолдим, ҳозир куёв томонда ҳам худди шундай «мажлис» бўляптимикан?! Нима учун турмушнинг бор масъулиятини келиннинг гарданига иламиз?

Халқимизда келинлик мактаби деган ибора кўп ишлатилади. Нега куёвлик мактаби деган иборани жорий қилмаганмиз? Ахир, улар ҳам мактаб синовлари ҳақида озми-кўпми билишлари керак-ку! Тўғри, бу қулоққа бироз кулгили эшитилади, эриш туюлади. Аммо оиладаги энг катта масъулият  аслида куёвда-ку! Ёки улар фақат  моддий таъминотчими?

Яхши бир хонадоннинг гулдай қизини келин қилиб, бағринг тўлади. Бечора ота уйида эркаланиб ўсган қиз келин бўладию уй ишларига кўмилиб кетади. Кези келганда дам ҳам олмайди. Бунинг устига, куёвтўранинг инжиқликлари… Гўёки дунёнинг бор ташвиш-ўйи келиннинг бошида.

Аксарият ҳолларда келинлик вазифаси, уйни қандай тутиш, турмуш ўртоғига қандай муносабатда бўлиш ҳақида жуда кўп гапирамиз. Аммо нега куёвтўраларга ҳам уларнинг бир қатор вазифалари бор эканини эслатиб ўтмаймиз? Қайтага, хотинингга қаттиқроқ тур, жиловини қўйиб юборма, ён босма... деган гўёки оилани «мустаҳкамловчи усул»ларни ўргатамиз. Ҳеч биримизнинг хаёлимизга аёлингга вафодор бўл, доимо хурсанд қилиб юр, энг яқини бўл, дея икки оғиз  насиҳат қилиш фикри келмайди. 

Оила мустаҳкамлиги йўлида баъзи нарсаларга кўз юмиш керак, дерди бувим ҳаётини хотирларкан. У келин бўлиб тушганида бобом ҳали талаба бўлган экан. Бир куни бувим ухлаб қолиб, эрталабки уй ишларига улгурмабди. Хонасига кириб йиғлай бошлабди. Шунда бобом бувимни овутиб кўнглини кўтариб ҳаммаси яхши бўлади, ўзим ҳал қиламан, деб чиқиб кетибди. Бобом онасига бугун имтиҳони борлигини конспектларига келини ёрдам бераётганини айтиб, вазиятни тушунтирибди. Тушунган она қайтага хурсанд бўлиб, ўғлининг ишини енгиллаштираётгани учун келинига раҳмат айтибди. Шундан кейин бувимнинг бобомга нисбатан ҳурмати, меҳри янада ошибди.

Халқимизда яхшисини ошириб, ёмонини яшириб деган ҳикматомуз ибора мана шундай оилаларга айтилган бўлса керак.

 

Нигора ҚЎЧҚОРОВА,

Чуст туманидаги 17-ўрта таълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Саробга ишониб, бузилган қўрғон

Саробга ишониб, бузилган қўрғон

🕔11:42, 20.09.2018 ✔36

Кечагина турмуш ўртоғига бераётган меҳрни виртуал оламга тортиқ қилаётганлар...

Батафсил
Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

🕔11:41, 20.09.2018 ✔25

Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

Батафсил
Ошённи бузаётган кўринмас куч

Ошённи бузаётган кўринмас куч

🕔11:21, 13.09.2018 ✔78

Айбдор ва сабаб кўп, ечимини ҳамма билади. Аммо ажрашишлар давом этаверади... Нега?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Саробга ишониб, бузилган қўрғон

    Саробга ишониб, бузилган қўрғон

    Кечагина турмуш ўртоғига бераётган меҳрни виртуал оламга тортиқ қилаётганлар...

    ✔ 36    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

    Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

    Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

    ✔ 25    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Ошённи бузаётган кўринмас куч

    Ошённи бузаётган кўринмас куч

    Айбдор ва сабаб кўп, ечимини ҳамма билади. Аммо ажрашишлар давом этаверади... Нега?

    ✔ 78    🕔 11:21, 13.09.2018
  • Жар ёқасидаги оила

    Жар ёқасидаги оила

    «Нима кийсамам, сизга ёқмайди. Янги кўйлагам кўзингизга эски кўринади. Ўзи қачон ёққанман сизга?..»

    ✔ 78    🕔 11:46, 06.09.2018
  • Чин эркаклар қандай тарбияланади?

    Чин эркаклар қандай тарбияланади?

    Ҳақиқий эркак ким? Бу сўз қандай инсонга нисбатан айтилади?

    ✔ 76    🕔 11:45, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар