Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОИЛАНИ АСРАШ УЧУН НИМА ЕТИШМАЯПТИ?

Болаликда биринчи устозимиз қўлимиздан тутиб, ёзишни ўргатади. Алифбони танитади. Мактабда саводимиз чиқади.

ОИЛАНИ АСРАШ УЧУН НИМА ЕТИШМАЯПТИ?

Хўш, ҳаёт мактаби дарсини-чи? Турмуш, ҳаёт алифбосини бизга ким, қачон ўргатади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тад­қиқот маркази катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Муҳиба ­ҲАМИДОВА билан суҳбатимиз шу мавзуда бўлди.

Муҳиба опа, оила қуриб, унинг муқаддаслигини ҳис қилмасдан тезда ажрашиб кетаётган ёшлар ҳақида нима дейсиз?

— Оила қуриб, кейин уни бузишдан кўра, ҳар ким ўз жуфтини танлаётганда жиддийроқ ўйлаб кўриши керак, деб ҳисоблайман. Оилалар қай жиҳатдан мос, дунёқарашлар мутаносибми?

Баъзи ёшлар билан гаплашсак, «Жуда бўлмаса, ажрашаман, шунга-шунчами» деб совуққон жавоб беришади. Уларда оилага масъулият етишмайди. Турмушда сабр-чидамли, кечиримли бўлишни, шубҳа-гумонларга барҳам бериб, оқкўнгиллик билан жуфтини тушунишга ҳаракат қилишни бундай ёшларга ҳеч ким ўргатмаган, менимча. Иродаси, орияти кучли одам жиддий сабабсиз ҳеч қачон ­оиласини хор қилмайди.

— Кўп ҳолларда ота-оналар ажримларга сабабчи бўлиб қолмаяптими? Фарзандимнинг бахтини ўйлаяпман дейишадию, уларни ўз қўллари билан бахтсизлик томон етаклаётганини англашмайди. Шундай эмасми?

— Ажримларга олиб бораётган биринчи сабаб ҳам шу бўлиб қолди. Куёвнинг қариндошлари келиннинг хатти-ҳаракатларини обдан кузатиб, танқид қилишга ўтади. Келинлар эса сабрсиз, панада телефонда дарди-ҳол қилади. Она ҳам ақлини йиғиб, қизига насиҳат қилиш ўрнига уни эрига, қайнота-қайнонасига қарши қайрайди.

Жуда ачинарли ҳолат — бизга ёшлар эмас, уларнинг ота-оналари фарзандининг оиласини ажратишаётгани хусусида мурожаатлар бўляпти. Баъзида мол-мулк талашган қудалар машмаша билан келишади. Албатта, уларга, аввало, низо сабабларини ўрганиб, оилани сақлаб қолиш маслаҳатини берамиз. Баъзан оилалар шу ернинг ўзида ярашиб ҳам кетишади.

— Қайнона-келин муносабатлари ҳамон долзарблигини йўқотмай келмоқда...

 — Очиғи, қайнона-келин муносабатлари тўғрисида давлат раҳбарининг ўзи куюниб гапирганларида мен бир аёл, қайнона сифатида жуда хижолат бўлдим. Чиндан ҳам оила парокандалигига, аввало, биз қайноналар айбдормиз. Келинни ўз боламиз каби қабул қилишимиз қийин кечяпти. Келин ёш, бутунлай бошқа бир оилавий муҳитга келиб тушади. Бу ­оилада тартиб қоидалар бошқача, уларнинг муомаласи ўзгача, ота уйидаги эркалик, бемалолликни тополмай қийналади. Мана шундай вазиятда нафақат куёвнинг, қайнонанинг ҳам қўллаб-қувватлаши, меҳр кўрсатиши, келиннинг янги оилага тез кўникишига замин яратади.

— Тўйлар ҳақида ҳам бот-бот мулоҳазалар қиляпмиз. Лекин ҳеч натижа сезилмаяпти.

— Ҳаётда яшашнинг асл моҳиятига тушунган, илмли одам учун тўйнинг қанақа ўтиши-ю, мебелнинг қанақаси келгани муҳим эмас. Биз йўлнинг бошидан адашиб кетяпмиз, қоронғиликка кириб боряпмиз. Бунинг учун бизга Президент таъриф берганидек «нур» керак. Нур эса қалбдаги маърифатдадир.

— Оила қураётган ёшларга маслаҳатингиз...

— Бобо-момоларимиз турмуш тарзига назар солишса, уларнинг оилага қанчалар жиддий қарашганини, оила тутумининг асрлар оша шаклланган қонунларига амал қилиб, бинойидек яшашганини кўришлари мумкин. Ота-боболар анъаналарига қатъий риоя этиш керак. Ота-оналар фарзандларига гўдаклигидан тўғри тарбия бериб, орият, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини сингдиришса, улар мустақил ҳаёт йўлларида адашмайди...

 

Отабек НАСИМОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔34

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔53

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

🕔17:35, 24.01.2019 ✔70

Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 34    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 53    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 70    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 140    🕔 09:14, 21.12.2018
  • «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    Муштарий мактуби:

    Эркак киши бўлсам ҳам сизга ёзишга, ўз дардимни дастурхон қилишга куч топдим. Уйланганимга эндигина уч ой бўлди. Лекин ҳалитдан бошим муаммодан чиқмай қолди. Хотиним жуда эрка ўсганми, билмайман, ҳеч сўзимни олмайди.

    ✔ 153    🕔 09:13, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар