Ёшлар      Бош саҳифа

«АҚЛЛИ ҚАНДИЛЛАР»

кексаларга қулайлик яратмоқда

Фаолиятида инновацион технологияларни қўллаётган ишбилармоннинг бугун ошиғи олчи. Бундайлар сафида хотин-қизларнинг ҳам кўп эканини биласизми? Чирчиқлик Насиба Исломбоева замонамизнинг ана шундай иқтидорли ихтирочи қизларидан бири. 

«АҚЛЛИ ҚАНДИЛЛАР»

Болаликда қизлар, асосан, қўғирчоқ ўйнайди. Турли либослар тикиб, уни ясантиради. Бироқ Насиба бу машғулот ўрнига техникани танлади. Турли буюмлар ясашга қизиқди.

— Ота-онам қизиқишимни кўриб, менга йўл кўрсатди, — дейди Насиба ИСЛОМБОЕВА. — Бир куни телевизорда Турин политехника университети ҳақида кўрсатув бўлди. Ўшанда онам талабаларини кўриб, роса ҳавас қилган. «Менинг фарзандларимга ҳам шундай жойда таълим олиш насиб қилсин» деган ниятни дилига тугди. Бу гап менга янада куч бағишлади. Шундай қилиб, ана шу олийгоҳга ўқишга кирдим. 

Айни пайтда Насиба мазкур олий таълим муассасасининг машинасозлик технологияси факультетида таҳсил олмоқда. Эътиборлиси, изланувчан, илмли ёшлар учун етарлича шароит, имконият яратилган ушбу таълим даргоҳида махсус танловлар тез-тез ўтказилади. Насиба уларда фаол иштирок этиб, ўз иқтидорини кўрсатишга улгурди,  устозлар эътиборига тушди.

Ёш талабанинг инновацион ғояси «Экологик ақлли қандиллар» деб номланади. Ихтирочи қиз уни кераксиз буюмлардан ясашга қарор қилди. Бунда хомашё сифатида тетрапак қутилари, бир марта ишлатишга мўлжалланган ошхона анжомлари ва кераксиз бўлиб қолган дисклардан фойдаланди. Махсус формула ишлаб чиқиб, шу асосда уларни бирлаштирди. Дизайнини ўзига хос ижодкорлик билан чиройли кўринишга келтирди. Замон талабига жавоб бериши учун махсус дастур ҳам яратди ва уни «қарсак» деб атади. Бунда икки марта қарсак чалинса, қандиллар автоматик тарзда ёнади ва худди шу тарзда ўчади.

Таъкидлаш керакки, бу инсонга анча-мунча қулайлик яратади. Масалан, кексалар чироқни ўчириш учун ўрнидан туришига эҳтиёж сезмайди…

Бугун техника махсус курсида таҳсилни давом эттираётган қаҳрамонимиз устози билан бирга янги ғоялар устида ишламоқда. У ақлли қандилларга қатор ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб бормоқда. Насиба ўз ихтиросини янада такомиллаштиришига шубҳа йўқ. Зеро, бугун замонавий технологиялар асри.      

 

Сурайё РАҲМАТУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

🕔15:36, 19.04.2018 ✔6

Имконияти чекланмаган, аксинча чексиз

Оддий сомон инсон яратаётган гўзаллик учун муҳим хомашё бўлишига ишонасизми? Бу амалий санъатнинг бир тури. Тошкентлик Жасур Жумаев ана шу санъатни ўзлаштириб, нодир асарларга муаллифлик қилиб келаётган ёшлардан бири.

Батафсил
ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

🕔15:35, 19.04.2018 ✔6

неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?

Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?

Батафсил
УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

🕔14:01, 13.04.2018 ✔28

ҳар оиланинг, ҳар бир ота-онанинг ўз қўлида

Иқтидор генетик жиҳатдан «кодланган» бўлади, дейишади. Яъни кимнинг аждодида билимли кишилар бўлса, уларнинг авлоди ҳам, албатта, иқтидорли бўлиб етишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

    СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

    Имконияти чекланмаган, аксинча чексиз

    Оддий сомон инсон яратаётган гўзаллик учун муҳим хомашё бўлишига ишонасизми? Бу амалий санъатнинг бир тури. Тошкентлик Жасур Жумаев ана шу санъатни ўзлаштириб, нодир асарларга муаллифлик қилиб келаётган ёшлардан бири.

    ✔ 6    🕔 15:36, 19.04.2018
  • ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

    ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

    неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?

    Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?

    ✔ 6    🕔 15:35, 19.04.2018
  • УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

    УХЛАБ ЁТГАН ИСТЕЪДОДНИ УЙҒОТИШ

    ҳар оиланинг, ҳар бир ота-онанинг ўз қўлида

    Иқтидор генетик жиҳатдан «кодланган» бўлади, дейишади. Яъни кимнинг аждодида билимли кишилар бўлса, уларнинг авлоди ҳам, албатта, иқтидорли бўлиб етишади.

    ✔ 28    🕔 14:01, 13.04.2018
  • ОРТИҚНИНГ ШАХМАТДАГИ ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАРИ

    ОРТИҚНИНГ ШАХМАТДАГИ ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАРИ

    Шахмат — ақл гимнастикаси. Бу ўйин инсон тафаккурини, фикрини теранлаштиради. Ақлий фаолиятни оширишга ёрдам беради. Бугун шахматга қизиқувчи иқтидорли ёшлар кўп. Ҳатто, ҳали ҳарф танимайдиган айрим болакайлар ҳам бу ўйинни ўйнай олади. У билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Улар улғайган сари маҳорати ошиб, халқаро майдонда дона сурмоқда.

    ✔ 64    🕔 12:51, 30.03.2018
  • «АҚЛЛИ ҚАНДИЛЛАР»

    «АҚЛЛИ ҚАНДИЛЛАР»

    кексаларга қулайлик яратмоқда

    Фаолиятида инновацион технологияларни қўллаётган ишбилармоннинг бугун ошиғи олчи. Бундайлар сафида хотин-қизларнинг ҳам кўп эканини биласизми? Чирчиқлик Насиба Исломбоева замонамизнинг ана шундай иқтидорли ихтирочи қизларидан бири. 

    ✔ 65    🕔 12:50, 30.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар