Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

АВВАЛ ЎЗИМИЗГА БОҚАЙЛИК

ёхуд тўйлардаги исрофгарчилик нега камаймаяпти?

Оловни сув билан ўчириб бўлмайди. Шунинг учун уни асосан кўпик ва шунга ўхшаш нарсалар билан бартараф этиш мумкин. Сув таркибидаги водород ўтни ўчиришга интилгани билан ундаги кислород оловни баттар алангалатади.

Айрим тўй ва маросимлардаги ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликлар ҳақида тўлиб-тошиб гапираётганларни кўрсам, шу оддийгина ҳаётий ҳақиқат хаёлимга келади. Булар ҳақида шунча кўп сўзбозлик қилдикки, охир-оқибатда ўзимиз ҳам энди нима қилишга бошимиз қотди. Қуруқ гап билан бирон натижага эриша олмаслигимизга ҳалиям фаҳмимиз етмаётгани баъзан мени ўйлантиради. 

Ўша дабдабабозликни ойнаи жаҳонда кескин танқид қилиб гапираётганлар шундай тўйларга ҳам бош-қош бўлиб келаётганини кўрганда беихтиёр ёқа ушлайсиз. Уларнинг қайси гапига ишонишни билмай бошингиз қотади. Аслини олганда дабдабалар оддий халқ учун эмас, айрим каттаконларнинг назарига тушиш учун уюштирилаётгандай туюлади. Бундай тўйларда маҳалла оқсоқолидан бошлаб, яна анча казо-казоларни кўрасиз. Улар тўйда индамай қўл қовуштириб туришади. Дабдабали тўй муҳокамаларида эса ҳеч кимга гап бермай «тўйни ундай ўтказиш керак, бундай қилсак, яхши бўлади», деб соатлаб баҳслашишади.

Оқсоқол, маҳалланинг обрўли кишилари, гапига ҳамма қулоқ соладиган нуронийлар тўйдан олдин қутлуғ бўлсинга кирганда маросимни ортиқча исрофгарчиликларсиз ўтказиш ҳақида тўй эгаларига бир оғиз маслаҳат бериши мумкинми? Мумкин, албатта. Лекин тўй эгаси: «бу менинг тўйим, қандай ўтказишни ўзим биламан», деса, маҳалланинг кайвонилари унга қандай муносабат билдиришади? Эл-юрт ва маҳалладошларининг гапини бир тийинга олмасдан, азалий қадрият ва урф одатларни оёқости қилгани учун кайвонилар унинг ўзига ҳам шунга яраша муомала қилишганида маҳалла-кўйдан ажралиб қолган ўзбилармон балки бир кун келиб, ўз хатосини тушуниб етармиди?..

Қариндош-уруғ ичидаги кайвонилар ҳам худди шундай йўл тутиб, маросимни ўзаро бамаслаҳат, келишилган ҳолда ўтказилишига кўмак берса, орзу-ҳавасларга эмас, баъзан беҳуда чиранишларга йўл берилмаса, нур устига нур бўлади.

Баъзи бир кишилар кўп қатори шундай-шундай қилиб тўй бермасам, одамлар гапиради, шунча мол-дунёси бўла туриб, зиқналик қилибди, деб гап қилишади, деган хавотирдан чўчишади. Бу самимий мулоҳаза эмас. Ахир, одамларнинг гапи дабдабали маросимлар ҳақида ҳам тинмаяпти-ку! Нега халқнинг гапи уларга таъсир қилиб, муаммомиз енгиллашмаяпти? Демак, беҳуда гап-сўзлардан ҳеч бир фойда йўқлигини тан олишимиз керак.   

Биз ўзимиз билган бирон нарсаларни бошқаларга айтиб қилдириш эмас, аввало шуни ўзимиз бажаришимиз муҳимлигини эсдан чиқариб қўямиз. Маҳалламиздаги бообрў кишилар, оқсоқол ва фаоллар, кайвониларнинг ўзи қандай тўй бераётганини эл-юрт кўриб, гувоҳи бўлиб турибди-ку! Шундан кейин улар бошқа бировга тўйингни сал ихчамроқ қилавер, деб айта оладими? Агар айтса, унинг гапини биров эшитадими?  

Хатони ҳамиша ўзимиздан қидиришга ўрганишимиз керак. Икки қуда ўзаро келишиб ўтказадиган тўйда, албатта, исрофгарчилик бўлиши зарур, деб бизга ҳеч ким буйруқ бераётгани ё мажбурлаётгани йўқ. Фақат ўзаро келишув асосида чиройли ўтказишни уддасидан чиқа олсак, бас.                   

 

Саидқосим МИРВАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

🕔10:23, 16.03.2019 ✔22

Аслида йўқ, лекин солиқчилар рўйхатида бор шаҳарча

Батафсил
«Х» ва «Ҳ»...  даҳмазаси

«Х» ва «Ҳ»... даҳмазаси

🕔12:00, 07.03.2019 ✔35

Пенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.

Батафсил
Орқага йўл йўқ

Орқага йўл йўқ

🕔11:59, 07.03.2019 ✔38

Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

    Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

    Аслида йўқ, лекин солиқчилар рўйхатида бор шаҳарча

    ✔ 22    🕔 10:23, 16.03.2019
  • «Х» ва «Ҳ»...  даҳмазаси

    «Х» ва «Ҳ»... даҳмазаси

    Пенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.

    ✔ 35    🕔 12:00, 07.03.2019
  • Орқага йўл йўқ

    Орқага йўл йўқ

    Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

    Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

    ✔ 38    🕔 11:59, 07.03.2019
  • Менинг 500 сўмим...

    Менинг 500 сўмим...

    Қўл кўтармасимдан «маршрутка» ғиз этиб келиб тўхтади. Машина эшигини очар-очмасимдан «қаергача», дея сўради ҳайдовчи. Тушадиган манзилимни айтдим. «Ундай бўлса, 2000 сўм, — деди у бамайлихотир. — Яқинроқда тушсангиз, 1500 сўм бўлади».

    ✔ 44    🕔 11:57, 07.03.2019
  • Энди фақат пул тўлаганлар ва...  билимлилар ўқишга киради (ми?)

    Энди фақат пул тўлаганлар ва... билимлилар ўқишга киради (ми?)

    Бугун олий таълимни тамомлаб ишга келган ёш кадрларнинг билимсиз ва жуда «хом» экани кўп соҳаларда баралла айтиляпти. Таълим тизими вакиллари эса бунга қинғир йўллар билан ўқишга кириб, шу аҳволда битираётганларни сабаб қилиб кўрсатишади.

    ✔ 65    🕔 14:16, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар