Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ДАБДАБА ШУҲРАТ КЕЛТИРМАЙДИ,  АКСИНЧА...

Тўйлардаги ортиқча дабдабабозлик, исрофгарчилик анчадан бери халқимизни ўйлантириб келаётган масалалардан бирига айланган. Бугун ушбу муаммо ҳақида кенг жамоатчилик жон куйдириб бот-бот гапираётгани бежиз эмас.

ДАБДАБА ШУҲРАТ КЕЛТИРМАЙДИ,  АКСИНЧА...

Ҳақиқатан ҳам, кейинги ўн-ўн беш йилда тўйларимизда дабдаба, исрофгарчилик, шуҳратпарастлик авжга чиқиб бораётган эди. Ўзига тўқ, даромади яхши оилалар тўйларни серҳашам, дабдабали қилиб ўтказаётганини кўрган ёш йигит-қизлар ота-онасининг моддий аҳволини, оила бюджетини ҳисобга олмасдан уларга ҳам шундай ҳашамдор тўй ўтказиб беришларини талаб қилаётганини барчамиз биламиз. Оқибатда кўп оилалар ўтказган тўйлари туфайли қулоғигача қарзга ботиб қолмоқда.

Кимўзарга бўлаётган тўйларнинг янгидан-янги «одат»лари, қиз томондан қилинадиган сарполарнинг баҳоси ҳам ақлга сиғмас даражага етди. Қимматбаҳо кийим-бошлар, уй жиҳозлари, хориж мебелларини харид қилишни ҳамманинг ҳам чўнтаги кўтармайди. Шу сабабли қудалар орасида кечадиган гап-сўзлар, баҳс-тортишувлар орадаги меҳр-оқибатнинг, қуда-андачиликнинг бузилишига олиб келмоқда. Бундай дабдабага ўчлик охир-оқибатда яхши ниятлар билан оила қуришни, бахтли яшашни орзу қилган ёш келин-куёвларнинг ҳам муносабатларига рахна солиб, ҳатто, ажримга сабаб бўлмоқда.

Тўйларимиз ҳақида сўз очилган экан, аввало, бундай ҳолатларнинг  ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатишини англашимиз, азалий қадриятларимиз, миллий урф-одатларимизга ҳам зид эканини биз катталар тушуниб олишимиз лозим. Никоҳнинг муқаддаслиги, оила деган қўрғонни барпо этишда эр-хотин масъулияти катталиги, унга хиёнат қилиш улкан гуноҳ эканини англамасдан турмуш қуриш мумкин эмаслигини фарзандларимиз онгига сингдиришимиз шарт, деб ўйлайман.

Тўйларимизни ихчам, тартибли, камхарж, исрофгарчиликсиз ўтказиш зарурати ҳақида нега ҳатто Президент айтмоқда? Сабаби, оқибати оғир, жамиятимизга, ҳаётимизга зарарли таъсири жуда аянчли. Биз тўй ва тантаналарни ўтказишдек масъулиятли вазифани ёшлар қўлига буткул топшириб қўйиб, катта хатоликларга йўл қўймаслигимиз лозим. Шу маънода, маҳалла фаоллари, ёши улуғ отахон-онахонларимиз халқимиз орасида бўлиб, бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб бориши муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

Дабдаба ўрнига ихчам, сермазмун тўй ўтказилса, тежалган маблағ ҳисобидан ота-оналар сиҳатгоҳларда дам олиб даволанса, ўз фарзандларини тарихий масканларга саёҳатга олиб бориб, юртимиз тарихи, улуғ алломалари қадамжолари билан таништириб боришса, бу зиёратлар ёшлар қалбига Ватанга муҳаббат, миллий ғурур туйғуларини тарбиялаш асносида уларнинг дунёқарашини кенгайтиради. Тўйларимизни чиройли, эсда қоладиган қилиб ўтказишни ташкил этиш мақсадида маҳаллалар ҳузурида тўй комиссияси фаолияти йўлга қўйилса, тўй ва маросимлар ана шу комиссия назорати остида ўтказилса, нур устига нур бўлар эди, деб ҳисоблайман. Хонадон соҳиблари шу комиссия билан бамаслаҳат тўйни бошлашса, янада мақсадга мувофиқ бўлади.

Тўй-маъракалар миллатимизнинг азалий қадриятлари ва анъаналарини намоён этадиган кўзгу экан, уларни юксак маънавий мезонларга муносиб тарзда ўтказайлик. Бу эзгу ишга ҳамма бирдек бош қўшиши лозим, ҳеч ким ўзини четга олиши, менга бунинг дахли йўқ, деб лоқайд бўлиши мумкин эмас. Зеро, не-не машаққатларни, оғир кунларни бир жону бир тан бўлиб мардларча енгиб ўтган донишманд халқимиз одоб-ахлоқ мезонларига ҳам, муқаддас динимиз талабларига ҳам тўғри келмайдиган исрофгарчилик, шуҳратпарастлик, кибр каби иллатларга барҳам беришга-да қодир, деб ишонаман.

Тўй ва маросимлар шахсий иш эмас, мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга масаладир. Шундай экан, ҳар биримиз ўз ҳудудимизда тўй ва маъракалар, оилавий маросим ва бошқа тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол иштирок этишимиз лозим.

 

Рустам ТЎРАЕВ,

Олий Мажлис Сенати аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

🕔10:23, 16.03.2019 ✔22

Аслида йўқ, лекин солиқчилар рўйхатида бор шаҳарча

Батафсил
«Х» ва «Ҳ»...  даҳмазаси

«Х» ва «Ҳ»... даҳмазаси

🕔12:00, 07.03.2019 ✔35

Пенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.

Батафсил
Орқага йўл йўқ

Орқага йўл йўқ

🕔11:59, 07.03.2019 ✔38

Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

    Оларда кирар жоним, берарда чиқар...

    Аслида йўқ, лекин солиқчилар рўйхатида бор шаҳарча

    ✔ 22    🕔 10:23, 16.03.2019
  • «Х» ва «Ҳ»...  даҳмазаси

    «Х» ва «Ҳ»... даҳмазаси

    Пенсияга чиқиш арафасида айрим фуқароларимиз дуч келадиган бир муаммо бор. Гап шундаки, шахсини тасдиқлови ҳужжатда исм-шарифи меҳнат дафтарчасида ёинки талаб этиладиган бошқа бирор ҳужжатда ёзилгани билан тўғри келмай қолса, бу ўз-ўзидан пенсия тайинлашда мураккабликларни туғдиради.

    ✔ 35    🕔 12:00, 07.03.2019
  • Орқага йўл йўқ

    Орқага йўл йўқ

    Миллионлаб ёшлар қайта савод чиқарадими?

    Лотин ёзувига асосланган янги имлога ўтиш ҳақидаги ишлар бошланганига деярли чорак аср вақт бўлиб қолди.

    ✔ 38    🕔 11:59, 07.03.2019
  • Менинг 500 сўмим...

    Менинг 500 сўмим...

    Қўл кўтармасимдан «маршрутка» ғиз этиб келиб тўхтади. Машина эшигини очар-очмасимдан «қаергача», дея сўради ҳайдовчи. Тушадиган манзилимни айтдим. «Ундай бўлса, 2000 сўм, — деди у бамайлихотир. — Яқинроқда тушсангиз, 1500 сўм бўлади».

    ✔ 44    🕔 11:57, 07.03.2019
  • Энди фақат пул тўлаганлар ва...  билимлилар ўқишга киради (ми?)

    Энди фақат пул тўлаганлар ва... билимлилар ўқишга киради (ми?)

    Бугун олий таълимни тамомлаб ишга келган ёш кадрларнинг билимсиз ва жуда «хом» экани кўп соҳаларда баралла айтиляпти. Таълим тизими вакиллари эса бунга қинғир йўллар билан ўқишга кириб, шу аҳволда битираётганларни сабаб қилиб кўрсатишади.

    ✔ 65    🕔 14:16, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар