Давр нафаси      Бош саҳифа

«УРУШ ОЛОВИ»НИ ТЎХТАТИНГ, АФҒОН ЗАМИНИДА

уруш, муҳтожлик ва қийинчиликлардан чарчаган одамлар шуни истайди

Мана, бир неча кундирки жаҳон афкори оммасининг диққат эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Тинчлик, дўстлик ва эзгулик тантанаси учун Тошкент яна мезбонлик қилди. Пойтахтимизда 26-27 март кунлари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

«УРУШ ОЛОВИ»НИ ТЎХТАТИНГ, АФҒОН ЗАМИНИДА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур конференция жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотди. Унда иштирок этиш учун мамлакатимизга Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари, жами 25 давлат ва халқаро ташкилот вакиллари ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро конференцияда нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикасининг биргаликдаги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур анжуман халқаро ҳамжамият томонидан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

Ер юзининг катта қисмида сўнгги 40 йилда афғон урушига у ёки бу даражада дуч келган авлодлар улғайди. Кимнингдир ўғли, кимнингдир қариндоши ёки қўшниси бу адолатсиз уруш қурбонига айланди. Уруш олови қанчадан-қанча бегуноҳ одамнинг ёстиғини қуритди, унинг совуқ нафаси бошқа юртларга ҳам етиб борди, минглаб оилаларни пароканда, гўдакларни етим қилди. Шу боис «Афғонга кетибди», деган хабар юракларга қўрқув, хавотир олиб кирарди.

Орадан ўн йиллар ўтган бўлса-да, афғон муаммоси одамлар хотирасида қолдирган ваҳима ва қўрқув ҳали унутилгани йўқ. Афсуски, афғон уруши йиллар ўтган сари жанг майдонларидан наркобизнес, терроризм, экс­тремизм каби кўзга кўринмас уруш ўчоқларига кўчди. Энди бу заминдаги нотинчлик ва зўравонликлар, ноҳақ қон тўкишлар дунёнинг барча минтақаларига таҳдид солар даражада кенгайди…

Мазкур форум ўз формати ва Афғонистон муаммоси бўйича аниқ ечимлар топишга қаратилгани билан илгариги халқаро анжуманлардан фарқ қилади. Шу боис уни ўтказиш ташаббуси дунё ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Нуфузли халқаро ташкилотлар, сиёсатшунос ва экспертлар томонидан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликка эришиш, шу орқали нафақат Марказий Осиё, балки унга туташ минтақаларда тинч тараққиётни таъминлашга хизмат қилувчи мазкур конференция афғон халқининг муаммоларини ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилиши билан амалий аҳамиятга эга, деган фикрлар билдирилди.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги Ўзбекистон ташаббуси ғоят қадрли эканини таъкидлади.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ўз нутқида Афғонистондаги вазиятни барақарорлаштиришга оид ташаббусни қўллаб-қувватлашини, бу масала Европа Иттифоқининг доимо эътиборида туришини қайд этди.

Конференцияда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани тиклаш, унинг минтақавий иқтисодий жараёнларга қўшилишига ҳар томонлама кўмаклашиш тўғрисидаги таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Конференция иштирокчилари анжуман якуни бўйича Тошкент декларациясини имзоладилар.

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти:

Минг афсуски, жафокаш Афғонистон заминидаги бу тўқнашув қарийб 40 йилдан буён давом этмоқда.

Маълумки, «уруш олови» афғон халқига четдан тиқиштирилди, бу — унинг танлови эмас.

Ана шу йиллар мобайнида юз минглаб тинч аҳоли уруш қурбонига айланди, миллионлаб инсонлар ўз уйларини ташлаб кетишга ва бошқа мамлакатлардан бошпана излашга мажбур бўлди.

Бу можарога янги-янги кучларнинг жалб этилиши унинг мислсиз даражада кескинлашиб кетишига олиб келди. Ушбу уруш нафақат Афғонистоннинг муаммоси, балки тобора мураккаблашиб бораётган халқаро муаммога айланди.

* * *

Мен қатъий аминман: афғон халқида ўз фарзандлари ва келажак авлодларнинг бахт-саодати йўлида янги, тинч ҳаётни бошлаш ва барпо этиш учун куч-ғайрат, донишмандлик, мардлик ва матонат етарли.

* * *

Тинчлик сари ҳаракатнинг энг асосий шарти, бизнингча, аввало, минтақа ва глобал даражада келишилган, Афғонистон учун ягона кенг қамровли тинчлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборатдир.

Шундан келиб чиққан ҳолда, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

биринчи — афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш ва улар бўйича кенг ва қатъий халқаро консенсус — муросага эришиш;

иккинчи — Афғонистон ҳукумати ва қуролли мухолифат ўртасида музокараларни бошлаш механизмини ишлаб чиқиш;

учинчи — Афғонистонда миллий келишув жараёнига халқаро ҳамжамият томонидан кўмак бериш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Ва ниҳоят, барча манфаатдор ташқи кучларнинг қуролли мухолифатдан Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришини, қарама-қаршилик ва зўравонликка чек қўйишни қатъий ва бир овоздан талаб қилиши беқиёс аҳамият касб этади.

Бундан бошқа йўл йўқ.

(Президентимизнинг мазкур халқаро конференциядаги нутқидан)

Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги Тошкент конференциясининг декларацияси қабул қилинди

Мазкур декларация қуйидаги йўналишларни ўз изига олган:

Тинчлик ва ярашув;

Терроризм ва наркотикларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш;

Минтақавий иқтисодий ҳамкорлик;

Декларация Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳрида Афғонистон, Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Қатар, Россия, Саудия Арабистони, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, БАА, Буюк Британия, АҚШ, Ўзбекистон, ЕИ ва БМТ томонидан қабул қилинди.

 

Томас ШЭННОН,

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари:

— Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, ушбу мамлакатнинг тинч ривожланишини таъминлашга кўмаклашиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаймиз.

Сергей ЛАВРОВ,

Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири:

— Биз Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, унинг иқтисодиётини қайта тиклаш йўлидаги ҳар қандай саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси Афғонистон ҳукумати ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу ташаббусни амалга ошириш учун конференция доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.

Гарет БЕЙЛИ,

Буюк Британия бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили:

— Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун керак бўладиган даражада кўмак бериш, сармоя киритишга ҳамиша тайёрмиз. Хусусан, электр энергияси етказиб беришни ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Афғонистон ҳукумати бор кучини тинчликни таъминлашга сарфлаши керак.

Жон МАНЗА,

НАТО бош котибининг операциялар бўйича ёрдамчиси ўринбосари:

— Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас. Мамлакатдаги нотинчлик халқаро терроризм билан боғлиқ. Барчамиз бу хавфни қоралаймиз. Бироқ, унга барҳам бериш учун ҳали кўп иш қилиниши керак. Урушни тўхтатишнинг энг самарали йўли эса муросадир. Айни шу мақсад учун зарур қадамлар қўйилиши керак.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

🕔15:42, 19.04.2018 ✔6

ёхуд кўзбўямачиликларга нуқта қўйилиши зарур

«Кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, «тайёргарлик»ка жалб этиш — сиёсатга хиёнат...»

Батафсил
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ҚАНЧА ОДАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА?

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ҚАНЧА ОДАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА?

🕔14:09, 13.04.2018 ✔30

Ижтимоий сўров натижалари кўп нарсалар ҳақида «сўзлайди»

«...Албатта, Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил биз учун осон бўлмайди. Буни очиқ айтиш керак. Лекин, халқимиз таъбири билан айтганда, сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт.

Батафсил
ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ

ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ

🕔18:28, 05.04.2018 ✔71

Ўзбек ва туркман халқлари дўстлигининг илдизи инсон зоти яралган энг қадимий даврларга бориб тақалади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

    ПРЕЗИДЕНТНИ АЛДАБ БЎЛМАЙДИ

    ёхуд кўзбўямачиликларга нуқта қўйилиши зарур

    «Кўп жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилмоқда. Ўқитувчиларни мажбурлаб чиқариб қўйиб, ободонлаштириш, уларга кўча супуртириш, «тайёргарлик»ка жалб этиш — сиёсатга хиёнат...»

    ✔ 6    🕔 15:42, 19.04.2018
  • ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ҚАНЧА ОДАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА?

    ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ ҚАНЧА ОДАМ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАМОҚДА?

    Ижтимоий сўров натижалари кўп нарсалар ҳақида «сўзлайди»

    «...Албатта, Мурожаатномада баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда ҳал қилувчи босқич бўладиган 2018 йил биз учун осон бўлмайди. Буни очиқ айтиш керак. Лекин, халқимиз таъбири билан айтганда, сув келса симириб, тош келса кемириб бўлса ҳам, танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт.

    ✔ 30    🕔 14:09, 13.04.2018
  • ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ

    ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ

    Ўзбек ва туркман халқлари дўстлигининг илдизи инсон зоти яралган энг қадимий даврларга бориб тақалади.

    ✔ 71    🕔 18:28, 05.04.2018
  • ОБОД БЎЛАЁТГАН ОҚТОМ

    ОБОД БЎЛАЁТГАН ОҚТОМ

    Ҳаётий дастурнинг амалий натижаси

    Жиззах — Фориш автойўли бўйида, туманга кириш дарвозаси бўлган Оқтом қишлоғининг «Обод қишлоқ» дастурига киритилиши бежиз эмас, албатта.

    ✔ 95    🕔 12:58, 30.03.2018
  • «УРУШ ОЛОВИ»НИ ТЎХТАТИНГ, АФҒОН ЗАМИНИДА

    «УРУШ ОЛОВИ»НИ ТЎХТАТИНГ, АФҒОН ЗАМИНИДА

    уруш, муҳтожлик ва қийинчиликлардан чарчаган одамлар шуни истайди

    Мана, бир неча кундирки жаҳон афкори оммасининг диққат эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Тинчлик, дўстлик ва эзгулик тантанаси учун Тошкент яна мезбонлик қилди. Пойтахтимизда 26-27 март кунлари «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

    ✔ 96    🕔 12:56, 30.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар