Баъзи болалар каби Дилшод ҳам бирор ишни бажаришни истамаса, «эртага қиламан», деб баҳона қилар, эртаси куни эса ўзини бетобга солиб, турли баҳоналар тўқирди.

Ўқитувчилари ҳам унинг «кейинги сафар»ига ўрганди, аммо уйдагилари ўғлининг бу ҳолатидан ташвишга туша бошлади. Сабаби, ваъдада турмаслик, бепарволик ва дангасалик унга кўп зарар келтириши мумкин эди. Синф раҳбарининг тинимсиз норозилик билдириши эса хавотирини янада оширди.

Опаси ҳам укасининг лоқайдлигидан азият чекар, бирор юмуш буюрса, «эсимдан чиқибди», «эплолмадим» каби ёлғонларидан чарчаганди.  Ҳали ёш, улғайгач, тушуниб етар, деб шу пайтгача индамай келди, аммо Дилшоднинг тобора янги ҳийла ўйлаб топиши тоқатини тоқ қилди.

Дилшод мактабга кетгач, онасининг иссиғи чиқиб, аҳволи ёмонлашди. Дорихона уйдан узоқда, аммо мактабга яқин жойда эди. Шу сабаб Дилдора укасига қўнғироқ қилиб:

— Укажон, келишингда дори олиб кел, жуда зарур, — деди, бироқ кимга кераклигини айтмади.

— Қўшимча дарсларим бор, уйга кеч бораман, овқат пулимни ҳам дафтарга ишлатиб қўйдим, — деб пайсалга солди Дилшод. Дарс тугагач, ўртоқлари билан анчагача тўп тепди, яна бироз вақт ўтиши учун компьютерда ўйин ўйнади. Уйга қайтаётганда эса опасига ўзини дарс тайёрлаб келаётгандек кўрсатиш учун китобини қўлига олди. Аммо дарвоза олдида турган тез ёрдам машинаси уни хавотирга солди. Шу пайт опаси олдидан чиқиб:

— Сенга айтган дориларни олдингми? — деди маъюс тортиб. Дилшод энди баҳонага оғиз очганди, қаттиқ йўталаётган онасига кўзи тушди. Югуриб олдига борди, аммо онаси кўзини ҳам очолмади. Иссиғи жуда баланд эди. Дилшод нима гаплигини тушиниб, йиғлаб юборди. Опасини алдаб, вақтни беҳуда ишлар билан ўтказганига қаттиқ пушаймон эди.

Бироздан сўнг онаси ўзига келди ва ўғлини бағрига босди. Унинг «Кечиринг, бошқа такрорламайман», деган сўзи дардига ҳақиқий малҳам бўлди…

 

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Жаннат иси

Жаннат иси

🕔10:31, 12.07.2018 ✔39

(Ҳаётий воқеа)

Ширин буви етмиш саккиз ёш бўлишига қарамай, анча бардам ва бақувват эди. Аммо фалокат оёқ остида экан. Тўсатдан йиқилиб тушди-ю, шу бўйи қайтиб турмади...

Батафсил
Банорас тўн

Банорас тўн

🕔10:31, 12.07.2018 ✔31

Шифохонага кўниколмаётган Зумрад набирасини бағрига босганча ташқарига чиқди. Илиқ ҳаво элитдими ёки баҳор эпкини ғулув солганми, шифохонанинг қулаб тушган девори олдидаги майсаларга термилиб, ўйга толди...

Батафсил
Пайпоқ

Пайпоқ

🕔10:30, 12.07.2018 ✔38

— Ойи, бугун сут сотишга мениям обкетинг!

— Ҳали кичкинасан. Чарчаб қоласан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Жаннат иси

    Жаннат иси

    (Ҳаётий воқеа)

    Ширин буви етмиш саккиз ёш бўлишига қарамай, анча бардам ва бақувват эди. Аммо фалокат оёқ остида экан. Тўсатдан йиқилиб тушди-ю, шу бўйи қайтиб турмади...

    ✔ 39    🕔 10:31, 12.07.2018
  • Банорас тўн

    Банорас тўн

    Шифохонага кўниколмаётган Зумрад набирасини бағрига босганча ташқарига чиқди. Илиқ ҳаво элитдими ёки баҳор эпкини ғулув солганми, шифохонанинг қулаб тушган девори олдидаги майсаларга термилиб, ўйга толди...

    ✔ 31    🕔 10:31, 12.07.2018
  • Пайпоқ

    Пайпоқ

    — Ойи, бугун сут сотишга мениям обкетинг!

    — Ҳали кичкинасан. Чарчаб қоласан.

    ✔ 38    🕔 10:30, 12.07.2018
  • Тўкинлик ва ўғиллар

    Тўкинлик ва ўғиллар

    Бачинт КАУР

    Май ойининг бешинчи санаси эди, лекин қари Баруни олиб кетишга ҳали ҳеч ким келмади: унинг эса, гарчи келини Видья зўрға гаплашса ҳам, неваралари  умуман қулоқ солмаса ҳам, ростини айтганда, ҳеч қаерга кетгиси келмасди. Бару журъат тўплаб, ўғли Картар Сингхга:

    ✔ 80    🕔 13:45, 07.06.2018
  • Кечикиш

    Кечикиш

    У давр устида эди. Ҳамма унга қуллуқ қилар, қаерга бормасин, унинг шарафига мақтовлар ёғиларди. Бу саъй-ҳаракатлар уни тобора юксакларга кўтарди.

    ✔ 81    🕔 13:45, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар