Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

ЁШЛАРНИ  ЖИНОЯТГА НИМА  ЕТАКЛАМОҚДА?

Фарзандларимиз онгида  бўшлиқ юзага келмасин...

Вояга етмаганлар, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган тарғиботларга қарамай жиноятчилик камаймаяпти. Хўш, ёшларни жиноятчиликка ундаётган сабаб нима? Бу муаммонинг туб илдизи қаерда?

Мастура ҚОРАБОЕВА,

Юнусобод туманидаги «Бободеҳқон» МФЙ маслаҳатчиси

— Кўпинча етишмовчилик, отанинг ичкиликка берилиши ёки боланинг тирик етим бўлиб қолиши каби ҳолатларда оила муҳити бузилади. Бу эса, шу оилада ўсаётган боланинг руҳиятида аламзадалик ҳиссини уйғотади. Руҳиятда ўзгаришлар юз берадиган пайт бу — ўсмирликдир. Ўсмир назоратсиз қолдими, демак, бу бўшлиқ юзага келди, дегани. Ўша бўшлиқни интернет клубларида турли жангари, бешафқатлик акс этган ўйинлар, кинолар, видеороликлар тўлдириши оқибатида бола аста-секин тажовузкор бўлиб бораверади. Бу эса, ўз-ўзидан жиноятга йўл очади.

Жиноят йўлига кириб қолган ёки ҳуқуқбузарликни содир этаётган ёшларнинг аксарияти коллеж ўқувчиларидир. Хўш, нега? Бугун мактаб — оила — маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўйиш, маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этишга етарлича аҳамият қаратилмоқда. Маҳалла фаоллари ўқишга келмаётган ўқувчилар мактабнинг муаммоси, демасдан биргаликда бунинг сабабларини ўрганмоқда ҳам. Бироқ бу ҳамма жойда ҳам бирдек ташкил этилмаяпти. Аввало, фарзандининг ҳаёти билан умуман қизиқмайдиган ота-оналар бор. Ҳаммаси шундан бошланади.

Шаҳобиддин ХОНИМОВ,

Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши бош мутахассиси

— Назаримда, ёшларни жиноятчиликка етаклаётган энг асосий сабаблар — бу ишсизлик, ижтимоий-маънавий муҳит, онгдаги психологик бўшлиқлар. Маълумки, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Олий суд ва Ёшлар иттифоқи томонидан меморандум имзоланган эди. Бунинг давоми сифатида Ёшлар иттифоқи томонидан «Жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд» концепцияси ишлаб чиқилган. Бунга кўра, Марказий кенгашнинг ҳудудий бўлимларидаги мутахассислар тарбияси оғир ёшлар билан бевосита боғланади, яъни бу ёшлар нима билан шуғулланяпти, қандай меҳнат тури билан банд, нимага қизиқади, қаерда ким билан мулоқот қиляпти — барчаси дўстона назорат қилинади. Бундан ташқари, ҳудудлардаги мутахассислар уларнинг вақтини фойдали юмушларга йўналтиришда кўмак беради. Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича маҳаллаларда «Жасорат клублари» ташкил этилган. Унга армияда муддатли хизматни ўтаб келган ёшлар жалб этилган бўлиб, улар маҳалла нозирлари ва Ёшлар иттифоқи ходимлари билан бирга мунтазам тунги рейдлар ўтказади. Бу ҳам ёшлар ўртасидаги жиноятнинг олдини олишга ёрдам беради.

Ёқутхон ҲАЙДАРОВА,

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди раиси

— Бугун ёшларимизнинг келажагини асраш, уларни тўғри йўлга йўналтириш учун кўп иш қилиняпти. Буни ёшлар ўртасида жиноятга ёки ҳуқуқбузарликка билмасдан қўл урганларни Ёшлар иттифоқи ёки маҳалла ҳимоясига олаётганида ҳам кўриш мумкин. Бироқ, қонунчилигимизда яна бир нарсани эътиборга олиш керак, деб ўйлайман. Мисол учун, 18 ёшга тўлмаган ёш жиноят қилди, унга вояга етмаганлар қаторида қонунчилигимизда жазо тайинлаймиз. Агар у ўша куни 18 ёшга тўлган бўлса, унга вояга етган деб, жазо тайинлаймиз ва у катта ёшлилар қаторида жазони ўтайди. Ваҳоланки у ҳали ёш, ўттизга тўлмаган. Унинг онги ҳали шаклланиш жараёнида. Бу вазиятда ҳам биз ёшларни асраш учун ҳаракат қилишимиз керак. Чунки унинг онги ҳали заҳарланмаган, кирланмаган бўлади ва уни тўғри йўлга қайтариш катталардан кўра, осонроқ кечади. Шу йўл билан бир ёшнинг келажагини, жамиятнинг бир бўлагини асраб қолган бўламиз.

Фикрлар давом этади. Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз, ёшларни жиноятга нима етакламоқда? Бунинг олдини олиш учун нималар қилишимиз керак? Бу борадаги мулоҳазаларингизни бизга йўлланг!




Ўхшаш мақолалар

Тафаккур ҳужуми

Тафаккур ҳужуми

🕔11:24, 16.08.2018 ✔2

Ўзи билимсиз, ваҳимаси оламни бузади.

Батафсил
Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

Йўлдошинг лоқайд бўлса, йўлнинг равонлиги бекор

🕔12:08, 02.08.2018 ✔39

Қариндошлар, маҳалла-кўй, профилактика инспектори, қўйингчи, имомнинг кўзи қаерда эди?..

Батафсил
Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

Эътибор — жиноят қилгандан кейинми?

🕔12:08, 02.08.2018 ✔36

Шу қилмишидан олдин у қандай яшагани, қайси оилада ўсгани, дунёқараши, феъл-атвори кимнидир қизиқтирганми?..

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар