Жиноят ва жазо      Бош саҳифа

ҲАКАМЛИК СУДИ ҚАНДАЙ НИЗОЛАРНИ КЎРАДИ?

Уларнинг бошқа судлардан фарқи нимада?

Суд деганда кўпчилик фуқаролик, жиноят ишлари ёки иқтисодий судларнигина тушунади. Ҳакамлик суди ҳақида эса, ҳамма ҳам тасаввурга эга эмас.

ҲАКАМЛИК СУДИ ҚАНДАЙ НИЗОЛАРНИ КЎРАДИ?

Мутахассисларнинг айтишича, ривожланган мамлакатларда энг нуфузли суд ҳакамлик судлари ҳисобланади. Бунга тадбиркорликнинг юқори даражадалиги ва уларнинг кўплиги сабаб экан. Хўш, мамлакатимизда бу судларнинг ўрни қандай? Аслида ҳакамлик судларига кимлар мурожаат этади?

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ҳакамлик суди раиси Гулнора РАҲМОНОВА шу ҳақдаги саволларимизга жавоб берди.

— Тадбиркорлар ўртасида тузилган шартномалар юзасидан келиб чиқадиган низоларга айнан мана шу суд барҳам беради. Бу судга шартномавий низолар билан боғлиқ ишларда барча бирдек мурожаат этиши мумкин.

Бугун республикамизда ҳам Ҳакамлик судларининг нуфузи ортмоқда. Чунки кейинги пайтда чет элдан инвесторларнинг кириб келиши баробарида Ҳакамлик судларига ҳам эътибор кучайган. Хорижий давлатларда тадбиркорлар, иқтисодчиларнинг барча шартномавий ишлари Ҳакамлик судларида кўрилади.

— Ҳакамлик судларининг бошқа судлардан фарқи нимада?

— Фуқаролик, Жиноят ишлари, Иқтисодий судлар давлат судлари ҳисобланади. Ҳакамлик суди эса, нодавлат органи бўлиб, у давлат суд тизимига кирмайди. Лекин «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунга кўра, хусусий-ҳуқуқий низоларни кўриш ва кўрилган ишнинг натижаларига кўра, тарафлар бажариши шарт бўлган қарорлар чиқариш ваколатига эга. Бундан ташқари, мижоз унинг ишини кўриши керак бўлган судьяни ўзи танлаш ҳуқуқига эга.

Ҳакамлик судининг судьяси фақат ҳуқуқшунослардан бўлибгина қолмай, олий маълумотни бошқа йўналишда олган, тажрибали, кенг билимли, Ҳакамлик судига судьялар тайёрлаш академиясида ўқиб малака оширган бўлиши ҳам мумкин. Чунки бу судда барча соҳага оид шартномавий ишлар кўрилади. Бу судья кенг миқёсдаги билимга эга бўлиши талаб этиладиган жиҳат.

— Ҳакамлик суди ва мижоз ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар қандай амалга оширилади?

— Ҳакамлик судининг давлат судларидан фарқи шундаки, иш мижознинг хоҳишига кўра, тез фурсатда ҳам кўриб чиқилади. Мижоз томонидан тўланадиган давлат божи давлат судларига тўланадиган божнинг ярмига тенг бўлади. Ҳакамлик судига шартнома низоларини ҳал қилиш учун икки томон келишган ҳолда келади. Улар шу ишни суд кўриб чиқиши учун битим тузади. Агар бу битимга икки томондан биттаси имзо чекмаса, Ҳакамлик суди бу ишни кўрмайди. Тарафлар орасида битим тузилгачгина судья ишни бошлайди. Агар мижоз ишни судда эмас, у таклиф қилган жойда кўрилишини истаса, суд буни инобатга олади. Бироқ иккинчи томон бунга рози бўлмаса, суд буни рад этади ва ишни суд биносида кўриб чиқади. Ҳал қилув қарори ҳам томонлар истагидан келиб чиқади. Агар эртагаёқ қарор чиқариб беринг, деб мижоз истак билдирса, судья унинг хоҳишини инобатга олади. Мабодо улар қарор бир ойдан кейин кучга кирсин деса, судья бир ой муддатдан кейин ижро этилсин, дея қарор чиқаради. Ижро давлат судларида, яъни Жиноят ишлари судларида 10 кун, Фуқаролик ва Иқтисодий судларда 20 кун муддатда кучга киради. Ҳакамлик судида эса, бу тарафларнинг истагидан келиб чиқади. Агар белгиланган муддатда жавобгар қарорни ўз ихтиёри билан бажармаса, Фуқаролик суди Фуқаролик суди кодексидаги «Ҳакамлик судининг қарори ижроси тўғрисида»ги бобга кўра, ижро варақаси беради. Бу қарорни муҳокама қилиб ўтирмайди ва мажбурий ижрога жўнатади. Унутмаслик керак, Ҳакамлик судлари фақат иқтисодий-шартномавий ишларни кўра олади. У меҳнат низолари, яъни ишга тиклаш каби ёки иш берувчи ёки ишловчи ўртасидаги низоларни кўролмайди. Фақат олди-сотди шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган муносабатларни кўриб чиқади.

— Ҳакамлик судлари фуқаролар ўртасидаги қарз олди-берди муносабатларидаги низоларни ҳам кўра оладими?

— Агар пул берган ва олган одам орасида қарз олди-бердиси борлигини иккиси ҳам тан олиб мурожаат қилса, унда уларнинг ишини Ҳакамлик суди кўриб чиқиши мумкин. Агар қарз олган томон тан олмаса, унда жабрланувчи Фуқаролик ишлари судига мурожаат қилади.

Ҳакамлик судига мурожаат қилинганда, албатта, икки томоннинг келишуви, яъни пул қарзга берилаётгани ва олинаётгани ҳақидаги нотариал тасдиқдан ўтган шартнома бўлиши керак. Бу нотариал тасдиқдан ўтмаган ёзма тилхат бўлиши ҳам мумкин. Асосийси, битим тузилаётганда икки томон ҳам битимни имзолаши керак.

Фуқаролар пул олди-бердисида нотариал тасдиқдан ўтказганман, дея гоҳида беэътибор бўлишади. Аслида нотариал тасдиқдан ўтган шартномага «агар битим шартлари бузилса, Ҳакамлик ёки Фуқаролик ишлари судида кўриб чиқилади», деган банд қўшиб қўйиш керак. Агар шу банд бўлса, Ҳакамлик суди томонлар орасида тузилган келишув битимини сўраб ўтирмайди. Бунда азият чекаётган томонга енгиллик бўлади.

— Давлат судлари Ҳакамлик судларининг қарорини муҳокама қилиб, бекор қила оладими?

— Ҳа, давлат судлари Ҳакамлик судининг қарорини ноқонуний эканини муҳокама қила олади. Агар Ҳакамлик судининг судьялари бу судга тааллуқли бўлмаган низоларни кўриб, қарор қилган бўлса, бу ноқонунийлигини бошқа судлар муҳокама қилиб, кўриб чиқишга ҳақи бор.




Ўхшаш мақолалар

Бешик йиғлаган оқшом

Бешик йиғлаган оқшом

🕔17:39, 11.10.2018 ✔39

Она қорнига сиққан, тор бешикка сиққан, аммо кенг дунёга сиғмаган бадбахт болалар!

Батафсил
Еттинчи пушаймон

Еттинчи пушаймон

🕔17:38, 11.10.2018 ✔25

Яна у суднинг қора курсисида ўтирибди. Демак, илгари содир этган жиноятларидан тўғри хулоса  чиқармаган...

Батафсил
Баднафслик тузоғи

Баднафслик тузоғи

🕔11:42, 06.09.2018 ✔106

Ўз нафсини Ватан мудофаасидан устун қўйганлар қилмиши.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар