Саломатлик      Бош саҳифа

МАВСУМИЙ АЛЛЕРГИЯНИНГ ДАВОCИ БОРМИ?

Қишлоқда яшовчилар бу хасталикка нега кам чалинади?

Бундан бир неча йил аввал тадқиқотчилар XXI асрнинг бошларида аллергик хасталиклар кенг тарқалиши ҳақида хабар берган эди.

МАВСУМИЙ АЛЛЕРГИЯНИНГ ДАВОCИ БОРМИ?

Дарҳақиқат, бу башорат ўз тасдиғини топмоқда. Аллергиядан азият чекаётганлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. У аслида қандай касаллик ва келтириб чиқарувчи омиллари нималардан иборат? Олдини олиш чоралари ва давоси борми? Шу каби саволларга мутахассислардан жавоб олдик.

— Кундалик турмушда турли кимёвий воситаларнинг кўп қўлланиши, нотўғри овқатланиш, экологиянинг бузилиши, шунингдек, инсонларнинг элек­троника маҳсулотларидан доимий фойдаланиши аллергияга сабаб бўлмоқда, — дейди олий тоифали аллерголог Мунис ­МУҲСИНОВ. — Тананинг аллерген — бегона, ёт моддаларга сезгирлигининг ортиши аллергияга чалинганидан далолат беради. Масалан, томоқ қичишиши, терида шиш ёки тошмалар пайдо бўлиши, аксириш, кўз ва бурун шиллиқ қаватидаги ўзгаришлар аллергиянинг белгилари ҳисобланади. Унинг турлари кўп: нафас йўллари, тери, озиқ-овқат, дори ва ҳашарот (инсект) аллергияси мавжуд.

Шунингдек, мавсумий аллергия ҳам борки, у тиббиёт тилида поллиноз деб аталади. Ўсимликлар чанги сабаб бўлувчи бу касалликка чалиниш асосан март, апрель ойларидан бошланиб, бошоқли, шўра ва шувоқ ўсимликлари гуллаши даври — кеч кузгача давом этади. Айниқса, мевали дарахтлар гуллаганда кучаяди. Яъни, ўсимлик гулининг чанглари ҳавода учиб, бурун бўшлиғи ва нафас йўлларига тушганда, танада ўзгариш бошланади. Ёмғирли ва совуқ об-ҳаво кузатилганда поллиноз ҳам ўз-ўзидан йўқолади. Унинг белгилари тумов ёки шамоллаш билан деярли бир хил: иккаласида ҳам кўз ёшланади, бурун битиб ундан суюқлик ажралади, томоқ қичишиб бемор йўталади, аксиради. Буни фарқли жиҳатлари шамоллаш вақтида танада ҳарорат кўтарилади, ўсимлик чанги аллергиясида эса иситма кузатилмайди. Баъзилар билиб-билмай турли дори воситаларини, жумладан, антибиотикларни қабул қилиши оқибатида аллергия белгилари кучайиб, нохуш ҳолатларга сабаб бўлади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, поллиноз, шу жумладан, аллергик касалликлар шаҳар жойларда кўпроқ кузатилади. Қишлоқларда ўсимликлар кўп бўлишига қарамай, поллиноз кам қайд этилади. Буни тоза ҳавода мунтазам жисмоний ҳаракатда бўлгани учун қишлоқ аҳолисида аллергик касалликларга ҳимоя кучи юқорилиги билан изоҳлаш мумкин. Шаҳарда, табиийки, автомобиллар ҳаракати ва завод-фабрикалардан чиқувчи заҳарли газлар, кимёвий ва косметик воситаларнинг кўп қўлланилиши, кам ҳаракатлилик юқори. Бу эса шаҳарда истиқомат қилувчи кишиларда ҳимоя кучини пасайтиради. Шунинг учун уларга доимий жисмоний машқларни бажариш ҳамда фаол ҳаёт тарзини ташкил қилиш тавсия этилади.

— Поллиноз касаллиги ўсимлик гули чанги билан боғлиқ хасталик бўлгани учун ундан буткул қутулишнинг иложи йўқ, — дейди аллерголог Миразиз ҚОДИРОВ. — Бироқ белгиларини камайтириш мумкин. Масалан, айни баҳор мавсумида бемор ўзини чангдан ҳимоя қилиши, бурун бўшлиғини тузли сув билан чайиб туриши, парҳез қилиши ва турли зарарли одатлар — ичиш, чекишдан воз кечиши зарур. Бемор мавсум пайтида бир муддат иложи борича тоғ ва тоғолди ҳудудда истиқомат қилиши тавсия этилади, чунки тоғда ўсимлик ва гуллар нисбатан кечроқ гуллайди.

Бир сўз билан айтганда, аллергенлар инсон организми учун хавф туғдиради. Агар вақтида эътибор қилинмаса, мана шу поллиноз ҳам кейинчалик сурункали астма касаллигига олиб келади.

Ҳозирги кунда болалар аллергияси ҳам анча кенг тарқалмоқда. Буни болаларнинг иммунитети тушиб кетиши билан изоҳлаш мумкин. Уларни гўдаклигидан нотўғри овқатлантириш, кўкрак сути бермаслик ёки кам эмизиш боланинг иммун тизими сустлашиб, нафақат аллергияга, балки бошқа касалликларга тез-тез чалинишига сабаб бўлади.

Ҳали ташқи муҳит билан мулоқот қилмаган болага бирон озиқ-овқат қўшимча қилишдан ёки дори воситасини қўллашдан аввал шифокорга мурожаат этишни унутманг!

Шифокорлар тавсия этади:

Цитрус мевалар, ёнғоқ, писта, шафтоли, қулупнай ва ҳоказолар, шунингдек, қизил рангли маҳсулотлар аллергия чақиради. Бирон аллергия турини бошдан кечираётган беморда иккинчи аллергия рўй бермаслиги учун парҳез талаб этилади. Ҳар қандай аллергик таъсир маҳалида кўпроқ суюқлик ичиш ҳамда дори қабул қилишдан олдин албатта шифокор-аллерголог кўрсатмаларига қатъий амал қилиш лозим.

 

Наргиза ЮНУСОВА

 ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бола нутқида нуқсон бўлса

Бола нутқида нуқсон бўлса

🕔10:55, 19.07.2018 ✔13

Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

Батафсил
Ўсманинг  сеҳрли кучи

Ўсманинг сеҳрли кучи

🕔10:54, 19.07.2018 ✔7

Ҳар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.

Батафсил
Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

🕔10:54, 19.07.2018 ✔6

Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола нутқида нуқсон бўлса

    Бола нутқида нуқсон бўлса

    Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

    ✔ 13    🕔 10:55, 19.07.2018
  • Ўсманинг  сеҳрли кучи

    Ўсманинг сеҳрли кучи

    Ҳар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.

    ✔ 7    🕔 10:54, 19.07.2018
  • Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

    Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

    Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

    ✔ 6    🕔 10:54, 19.07.2018
  • Замонавийлик ортидан қувиш

    Замонавийлик ортидан қувиш

    Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

    ✔ 95    🕔 10:37, 14.06.2018
  • Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    ✔ 99    🕔 10:35, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар