Даромад манбаи      Бош саҳифа

ОЙИГА  40  ТОННА  ҚИЗИЛМИЯ  —  ЭКСПОРТГА

Қизилмиядоривор, шифобахш ўсимлик. Тиббиётда турли касалликларни даволаш учун дори воситалари тайёрлашда кенг фойдаланилади. Бугун юртимизда ушбу ўсимликни қайта ишлаётган тадбиркорлар ҳам бисёр. Самарқанд вилояти Оқдарё туманида истиқомат қиладиган ­Наргиза Толипова ҳам қизилмия ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни йўлга қўйган ишбилармонлардан.

ОЙИГА  40  ТОННА  ҚИЗИЛМИЯ  —  ЭКСПОРТГА

— Дастлаб, бу борада ҳеч қандай малака ва тажрибага эга эмасдим, — дейди тадбиркор Наргиза ТОЛИПОВА. — Ижтимоий тармоқдан тадбиркорликни қандай йўлга қўйиш мумкинлигини ўргандим. Ўз бизнесини йўлга қўйган ишбилармон кишилардан йўл-йўриқ сўрадим. 2008 йилда шахсий маблағим ҳисобига Хоразмдан ижарага жой олдик. Ўсимликни қайта ишлаш учун керак бўладиган ускуналарни ясаттирдик ва ўрнатдик. Кейинги қадам мижоз топиш эди. Маҳсулот ишлаб чиқарсангу уни оладиган харидор бўлмаса, қилган меҳнатинг бесамар кетади. Шу сабаб хорижий компанияларга мурожаат қилдик. Қайта ишланган қизилмия ўсимлигидан намуналар кўрсатдик.

— Илк маҳсулотни қаерга экспорт қилдингиз?

— Маҳсулотимиз ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчиларни бефарқ қолдирмади. Хуллас, шартнома туздик. Вакиллар келиб, иш жараёнини кузатди, сифатни текширди. Маҳсулот маъқул келди ва илк экспортни амалга оширдик. Ҳозирда Хитой ва Японияга ҳам қизилмия экспорт қиляпмиз.

— Қизилмияни қайта ишлаш жараёни қанақа? Сифатли бўлиши учун нималарга аҳамият бериш лозим?

—  Ўсимлик ердан қазиб олинади. Экскаватор ёрдамида ер 2,5-3 метр чуқурликда ковланади. Сўнг қизилмия илдизи тупроқдан ажтарилиб, териб олинади, тозалаб-ювилади. Кейинги босқич қуритиш. Бу энг мураккаб жараён бўлиб, хатога йўл қўйилса ёки нотўғри бажарилса, маҳсулот тез яроқсиз ҳолга келиб қолиши мумкин. Қуритилган ўсимлик илдизи ҳар бири 130 килограммдан қилиб қадоқларга жойланади. Бир ойда ана шундай маҳсулотдан 40 тоннагача экспорт қилинмоқда.

— Бу кўп ишчи кучини талаб қилса керак?

— Ҳар йили март ойидан октябрь ойига қадар асосий ишлаб чиқариш мавсуми бўлади. Бу муддатда 50 нафардан 100 нафаргача одамни иш билан таъминлаймиз.

— Даромад қандай бўлди?

— Ўтган йил 300 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотни хорижий ҳамкор корхоналарга етказиб бердик. Ушбу маблағ ишчилар маоши, ижара ҳақи, экскаватор ижараси ва ёқилғи сингари харажатларни бемалол қоплади. Ўзимизга ҳам фойда қолди. Энди Хитойдан инвестиция олиб кириб, қизилмия экстрактини олишни ҳам йўлга қўйиш ниятидамиз.

Ҳа, тадбиркорнинг режалари кўп. 100 гектар ер олиб, қизилмияни кўпайтириш билан ҳам шуғулланишни ният қилган. Бу ишлаб чиқариш кўлами ва экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Йилига беш марта кўпаяди

Йилига беш марта кўпаяди

🕔10:58, 19.07.2018 ✔4

Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

Батафсил
Асалнинг тотли даромади

Асалнинг тотли даромади

🕔10:57, 19.07.2018 ✔6

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Батафсил
Қўрқманг, аввало бошланг

Қўрқманг, аввало бошланг

🕔10:34, 12.07.2018 ✔53

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йилига беш марта кўпаяди

    Йилига беш марта кўпаяди

    Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

    ✔ 4    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Асалнинг тотли даромади

    Асалнинг тотли даромади

    Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

    ✔ 6    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Қўрқманг, аввало бошланг

    Қўрқманг, аввало бошланг

    Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

    ✔ 53    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

    ✔ 45    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

    ✔ 33    🕔 10:33, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар