Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЛИМОН ЁНИГА АПЕЛЬСИН

Пешкў лимончилик мактаби довруғи

Қишлоқ хўжалиги илмини пухта эгаллаган фермер Нусрат Сайидов Пешкў туманининг буюк табиб Абу Али ибн Сино таваллуд топган Афшона қишлоғида истиқомат қилади. У Украина, Туркия, Исроил каби мамлакатларда лимончилик бўйича тажриба орттириб келган. Фермер хўжалиги негизида лимончилик мактаби ташкил этган.

ЛИМОН ЁНИГА АПЕЛЬСИН

20 йиллик тажриба

— Лимончиликка қизиқишим йигирма йил олдин бошланган, — дейди «Пешкў лимончилик равнақи» фермер хўжалиги раҳбари Нусрат САЙИДОВ. — Бозордан бир туп лимон кўчати келтириб, уйда ўстиргандим. Мана, бугун минг тупдан ортиқ «Мейер» навли лимон кўчати етиштиряпмиз.

Парваришлашда асосан, калий, азот ва фосфор ўғитларидан фойдаланамиз. Айни дамда лимонлар гуллай бошлади. Касалликларга қарши курашяпмиз ҳам. Лимондан ташқари, йигирма беш йилдан буён помидор ва бодринг ҳам етиштираман.

Мўл ҳосил

Лимон меваси анча чидамли, харидоргир ва экспортбоп. Ноябрь ойида узилган лимонларни уй шароитида март, ҳатто, апрель ойининг бошларига қадар сақлаш мумкин. Иссиқхонамиздаги ҳар 100 туп лимон билан бирга 2 та апельсин ва 2 та мандарин ҳам экканмиз. Лимонга қардош бўлган бу цитрус мевалар унинг ранги ва таъмига ижобий таъсир кўрсатади. Чангланиш даврида ҳам фойдали.

Исроилда бўлганимда уларнинг лимонлари сувсизроқ эканини кўрдим. Бизнинг тупроқда етиштирилган лимонлар-чи? Серсув ва мазали. Ҳар тупдан 60-70, айрим ҳолларда 80-90 килограммгача мева териб олиш мумкин.

Эътибор кучайгач

2017 йилда вилоятимизнинг турли туманларидан 600 дан ортиқ томорқа эгалари лимончилик мактабимизда ўз тажрибасини оширди. Ушбу ўқувдан мақсад лимон етиштириш истагида бўлган ҳар бир кишига маълумот ва тавсиялар бериш, ҳар бир хонадонда тадбиркорликни йўлга қўйиш.

Икки йилдан буён лимон кўчати етиштириш билан ҳам шуғулланаман. Ўтган йилда 3 минг тупдан кўпроқ лимон кўчати сотдик. Ҳозирда 20 минг тупдан ортиқ кўчатлар бор. Биз етиштирган кўчатлар кимнингдир хонадонига даромад келтирса, бундан жуда хурсанд бўламан. Ўқувдан сўнг кўпчилик лимон кўчати олиб кетади, қўнғироқ қилиб тавсиялар сўрайди.

Тавсия

— Лимон етиштиришда, аввало, экиладиган кўчатнинг сиз яшайдиган ҳудудга мослаштирилганига эътибор қаратинг. Намлик юқори бўлган ҳудудларда етиштирилган лимон кўчати бизнинг ҳудудда, яъни намлик нисбатан кам ерда ўсиб кетиши қийин. Соддароқ айтсак, Фарғонада етиштирилган лимон кўчати Бухоро ёки Навоий ҳудудида ўсиб кетиши мушкул. Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм ҳудудларининг иқлими бир-бирига яқинроқ, шунинг учун бу ҳудудларда лимончиликни йўлга қўймоқчи бўлганларга айнан, шу ҳудудда етиштирилган кўчатлардан экишни тавсия этаман. Экиш олдидан, албатта, соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиш керак.

Хонада лимон етиштирмоқчи бўлганлар эса кўчат учун ёғоч ёки сопол тувак танлаганлари маъқул. Пластик челакларга асло лимон кўчати экманг. Кўчат илдизи чириши ва кўкармаслиги мумкин.

 

Алишер УМЕДОВ,

Қизилтепа тумани




Ўхшаш мақолалар

Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔55

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
«Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

«Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

🕔16:08, 29.11.2018 ✔38

Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

Батафсил
Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

🕔17:31, 22.11.2018 ✔83

«Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар