Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЎЗ АЙБИНИ ЯШИРИБ

ўзгани бадном қилмоқчи бўлаётганлар

Малоҳат опа ўғлининг қистови билан эндигина ўн етти ёшни қаршилаган Адолатни келин қилишга рози бўлди. Аввал совчилик, сўнг орзудагидек тўй бўлиб ўтди. Қизини тезроқ «эгаси»га бериб, зиммасидаги вазифани бажарган ота-она фарзандининг келгусидаги мақсадлари, келажаги ҳақида ўйламади ҳам.

ЎЗ АЙБИНИ ЯШИРИБ

Икки ёш тиббий нуқтаи назардан соғлом. Аммо келинчак оилавий ҳаётга, турмушнинг «мушт»ларию турли қийинчиликларига руҳан тайёр эмас эди. Ёш эмасми, ҳомиладорлик даври ҳам мураккаб кечаётганди. Уй-рўзғор деб қайнота-қайнона, турмуш ўртоғининг кўнглига йўл тополмасди...

Унинг руҳий қийинчиликлари сабаб етти ойлик ҳомила нобуд бўлди.

Бу ҳолат икки оила учун аччиқ сабоқ эди. Маҳалла кайвонилари, психологлар, мутахассислар томонидан олиб борилган тушунтиришлар самарасида Адолатнинг ўз тенгдошлари қатори ўқиши, ўзи истаган касбни эгаллаб, руҳий зарбаларни енгиши учун шароит яратилди. У Тошкент фармацевтика институтини тамомлагач, ишга жойлашиб олди.

— Ўзим истаган касб бўйича ишлаётганимдан хурсандман, — дейди Адолат Муҳаммадабдуллаева. — Келажакда яхши фарзандлар тарбиялаш, оиламга ҳар томонлама кўмак бериш ниятидаман.

Оиланинг мустаҳкам бўлишида турмуш қураётганларнинг ёши муҳим омиллардан биридир. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, оила қуришда йигитлар учун 26-28 ва бундан катта ёш, қизлар учун 21-25 ёш энг мақбул, деб ҳисоблайдиганлар сони ортиб бораётир. Турмуш қураётган ёшлар маълум касбни эгаллаган, иқтисодий жиҳатдан мустақил, маънан етук, ўз эркин фикрига эга бўлиши лозим, деб қаралаётир.

Аммо беш бармоқ тенг бўлмаганидек, бу борада тор фикрлайдиган, ўз келажаги ҳақида калта ўйлайдиганлар ҳам учраб турибди. Натижада оналар ва болалар саломатлигига путур етмоқда.

— Ёш ва тўла ривожланмаган қизларда ҳомиланинг тушиш хавфи, ҳомиладорликнинг оғир кечиши, экстрагенитал касалликларнинг авж олиши, туғруқ фаолияти сустлашиши, боланинг тўлиқ ривожланмаслиги, турли тизим ва аъзолар шаклланишида камчилик ёки нуқсонларнинг учраб туриши, эрта ва нисбатан кам вазнда туғилишлар кўпроқ учрайди, — дейди Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси гинекологи Гавҳар Жабборова. — Она ва бола ўлими кўрсаткичи бошқа ёшдагиларга нисбатан эрта турмуш қурган аёллар ўртасида кўпроқ содир бўлади.

Ҳар бир ота-она фарзандининг бахтини, роҳатини кўришни истайди. Бинобарин, соғлом оила, соғлом зурриётдан ортиқ бахт йўқ. Фарзандни мустақил ҳаётга қадам қўйишидан олдин шунга муносиб равишда тайёрлаш, қизни касб-ҳунарли, керак бўлса, олий маълумотли қилиб турмушга узатиш, ўғилни бир ишнинг бошини тутиб, рўзғор тебратишга тайёр бўлганидан сўнг уйлантириш эзгу орзу-мақсадларга етишнинг бирламчи қадамларидандир. Шу асосда бунёд бўлган оилавий бахтни кўриш, қувончли кунларда яқинлари билан бирга бўлиш халқимизнинг энг катта орзусидир.

Зеро, юртимизда қиз болаларнинг — бўлғуси оналарнинг ҳар томонлама соғлом вояга етиши, ўрта мактабдан сўнг таълим олишни давом эттириши, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши масаласи алоҳида эътиборда.

— Оила қураётган икки ёш жисмонан бақувват, шу билан бирга, руҳан соғлом, билимли, маънавиятли бўлса, бундай оилада соғлом фарзандлар дунёга келади, — дейди пойтахтимиздаги «Шодлик» никоҳ уйи мудираси Раъно Қорабоева. — Соғлом фарзанд миллат бардавомлиги, оилалар мустаҳкамлиги, жамият барқарор ривожланишининг асосий омилларидандир. Бу ўринда катталар масъулияти янада ортади. Улар фарзандлари қарорини ҳурмат қилиши, тўғри йўлни кўрсатиши муҳим. Ота ўз ўрнини йўқотиб, аёллар ҳукмрон, катталар ўзи билан ўзи овора бўлаётган оилада ёш ниҳоллар тўғри йўлдан адашади. «Қобуснома» асарида келтирилганидек: «Агар сен унга хоҳ адаб ўргатғил, хоҳ ўргатмағил турмуш машаққатларининг ўзи унга ўргатур. Дебдурлар: фарзандни ота-она тарбияламаса, кеча ва кундуз уни тарбиялайди».

Оила катталари фарзандлар учун барча шарт-шароитни муҳайё қилиб қўяди. Аммо тарбияга эътибор бермайди. Ёки уларнинг моддий эҳтиёжини ҳисобга олмай хато қилади. Ҳар томонлама баркамол, соғлом тафаккурли авлодни вояга етказиш замон ёки макон танламайди. Жамиятимизнинг маънавий негизларини янада мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлашда маҳалла, оила ва бир қатор ташкилотлар ўзаро ҳамкорлик қилмоқда. Оилалар мустаҳкам, фарзандлар соғлом, жамият барқарор ривожланиши учун чоралар кўрилаётир.

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази эрта никоҳ тўғрисида аҳолининг фикрини билишга оид «Ўзбекистонда эрта никоҳ муаммолари» мавзуида ўтказилган ижтимоий-психологик сўров натижалари келин ёки куёв топишда, ёш бўлса-да, тўй қилишда асосий танловлар ота-оналар томонидан амалга оширилаётганини кўрсатмоқда.

— Бу каби саъй-ҳаракатлар ёшларнинг ҳаётий билимини мустаҳкамлаётган бўлса-да, ажрашишлар, оилалардаги низолар бартараф этилаётгани йўқ, — дейди психолог, Чирчиқ техника касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари Вилоят Давлетова. — Турли учрашувлардан маълум бўляптики, фақатгина ёш оилалар учун эмас, балки кексалар учун ҳам психолог маслаҳати марказларини кенгайтиришга эҳтиёж ортмоқда. Шунда ўз фарзандининг айбини яшириб, ўзганинг боласини қоралашга уринаётган ёши улуғларга ҳам кўмаклашилган бўлармиди?!

Тўкис оилада улғайган, ўз олдига қўйган мақсадларига эришиш учун дадил интиладиган, ҳаётидан, тақдиридан, Ватанидан рози бўлиб яшайдиган авлод эзгулик билан машғул бўлади.

 

Барно МЕЛИҚУЛОВА

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Саробга ишониб, бузилган қўрғон

Саробга ишониб, бузилган қўрғон

🕔11:42, 20.09.2018 ✔36

Кечагина турмуш ўртоғига бераётган меҳрни виртуал оламга тортиқ қилаётганлар...

Батафсил
Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

🕔11:41, 20.09.2018 ✔23

Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

Батафсил
Ошённи бузаётган кўринмас куч

Ошённи бузаётган кўринмас куч

🕔11:21, 13.09.2018 ✔74

Айбдор ва сабаб кўп, ечимини ҳамма билади. Аммо ажрашишлар давом этаверади... Нега?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Саробга ишониб, бузилган қўрғон

    Саробга ишониб, бузилган қўрғон

    Кечагина турмуш ўртоғига бераётган меҳрни виртуал оламга тортиқ қилаётганлар...

    ✔ 36    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

    Оила шаънини эсдан чиқармаяпсизми?

    Бугун  ахборот кўламининг шиддати, деворларни-да ёриб кираётган бир даврда турли хабарлар одамлар онггига турлича таъсир қилиши, шубҳасиз. Ахборот хуружининг олдини олиш учун ҳар бир журналистдан бирор хабарни беришдан олдин мушоҳада юритиб кўришни, этикага амал қилишни талаб этади. Айниқса, ахборот бирон шахс, оиланинг обрўси ё шаънига дахлдор бўлса.

    ✔ 23    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Ошённи бузаётган кўринмас куч

    Ошённи бузаётган кўринмас куч

    Айбдор ва сабаб кўп, ечимини ҳамма билади. Аммо ажрашишлар давом этаверади... Нега?

    ✔ 74    🕔 11:21, 13.09.2018
  • Жар ёқасидаги оила

    Жар ёқасидаги оила

    «Нима кийсамам, сизга ёқмайди. Янги кўйлагам кўзингизга эски кўринади. Ўзи қачон ёққанман сизга?..»

    ✔ 77    🕔 11:46, 06.09.2018
  • Чин эркаклар қандай тарбияланади?

    Чин эркаклар қандай тарбияланади?

    Ҳақиқий эркак ким? Бу сўз қандай инсонга нисбатан айтилади?

    ✔ 72    🕔 11:45, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар