Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

Инсон китоб мутолаа қилиб турсагина фикри теранлашиб, дунёқараши кенгайиб бораверади. «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси 2018 йил номига ҳамоҳанг тарзда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар — келажак пойдевори» деб номланган қўлланмани кенг омма ҳукмига ҳавола этди. Миллий матбуот марказида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

Мазкур қўлланма саҳифаларидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маъруза ва нутқларидан олинган қайдлар, инновацион ғоялар ва технологияларга оид матнлар, донишмандларнинг ҳикматли сўзлари, мақоллар, шеърий мисралар, фаол тадбиркорлик, инсон манфаатларини улуғлаш, она Ватанни ҳимоя қилиш, мустақилликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, маънавий қадриятларни эъзозлашга чақирувчи қайду ҳикматлар ўрин олган. Китобни мутолаа қилиш чоғида сўз латофати сизни сеҳрлайди, мафтун этади. Ундаги сон-саноқсиз зиё нурларидан кўнгиллар ёришади. Аслида тўпламдаги ҳикматли сўзлар бизнинг ­кўнгил уйимизни мунаввар этиб, юрган йўлларимизни чароғон қилиши турган гап.

Шу ўринда кичкина бир мулоҳаза. Чекка туманлардаги айрим кўчалардаги баннерларга сўзлар хато ёзилмоқда. Масалан, бир гал хизмат сафарида бўлганимда Мирзачўл тумани марказидаги каттагина баннердаги ўн иккита имло хатога кўзим тушди. Ахир, бундай нотўғри кўчирилган сўзлар қанчадан-қанча одамнинг фикрини салбий томонга ўзгартиради, хатога кўз ўрганади. Шундай экан, бундай ҳолатларни «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси мутасаддилари тез орада бартараф этишса, айни муддао бўлар эди.

Хуллас, ўттиз минг нусхада чоп этилган мазкур китобни ўқиган кишининг кўнгил оламида офтоб чақнаши аниқ. Бундай нур маънавиятга, маърифатга абадул-абад хизмат қилади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔49

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔78

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
«Болани мажбурлаш керак!»

«Болани мажбурлаш керак!»

🕔23:28, 06.02.2019 ✔122

Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
— Янги романим чиқди, ўқидингми?
— Қаҳрамони  ким эди?
— Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 49    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 78    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 122    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 92    🕔 23:27, 06.02.2019
  • «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

    ✔ 128    🕔 17:37, 24.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар