Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

Ундан қочиб бўладими?

Инсон жиноятга қўл урди… Жиноят хоҳ фақат ўз манфаати учун хизмат қилсин, хоҳ у одамзодни ҳалокатдан асраб қолсин, бу аҳамиятсиз. Муҳими, оғир жиноят — қотиллик юз берди. Ҳеч ким буни сезмади, сиз айбловдан қутулиб ҳам қолдингиз, ўғирланган нарсалар ҳам бехавотир жойда. Қисқаси, жиноят қилдингиз-у, жазодан озод қолдингиз.

ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

Лекин Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» асари қаҳрамони Раскольниковга нима бўлди? Нега у бунчалар абгор ҳолда? Унинг ич-этини нима тинмай кемиради? Қандай туйғуки, тунлари ухлашга, кунлари кўз очишга йўл қўймайди? Инсон қалбида жойлашган энг олий ва қочиб бўлмас туйғу — виждон эмасмикин бу?

Ахир, қаҳрамонимиз бир кун туш кўрганди: бешафқат инсонлар отларга беаёв азоб бериб дарё-дарё қон тўккандилар. Шунда қўрқувдан уйғониб кетган Раскольников бу ишни асло қила олмаслигини тушунганди-ку! Аммо ногоҳ Лизаветадан Алёна Ивановнанинг кечки пайт уйда ёлғиз қолишини эшитди-ю, бу сўзлар уни кампирникига қандай етаклаганини ўзи ҳам сезмай колди…

Шу тариқа жиноят ҳам содир этилди. Нима учун? Раскольниковнинг келажаги атиги уч минг пул билан баҳоланса-ю, бироқ бу пулни топиш учун жиноятдан ўзга йўл топилмаса?! Кампирда эса ўзи учун кераксиз маблағ ва қимматбаҳо буюмлар қалашиб ётса… Адолатсизлик эмасми бу?  Бари изга тушиб кетар, деб ўйларди қаҳрамонимиз. Бироқ муқаррар жазо — виждон азоби ҳақда ўйлаб кўролмади...

Ҳа, бу китоб менинг виждон ҳақидаги тушунчаларимни янада бойитди. Бу азоблардан қутулишнинг ягона йўли — тавба қилиб, айбини ўтаб чиқиш эди. Раскольников айбига иқрор бўлгач, ўқувчининг ҳам елкасидан тоғ ағдарилди.

Асар бошиданоқ гўё ўзини жиноятга ёлғиз гувоҳ ёки шерик сифатида кўраётган китобхон ҳам унинг бу қароридан кўнгли тинчийди. Қалбига эса бир нарса таскин беради — қаҳрамонимиз ёлғиз эмас. Ёнида дарддоши, келажакка умид чироғи Соня бор. Асар сўнггида улар албатта бахтли бўлишига ишонасиз.

Асар бошқа инсонлар тақдиридан ҳам сўзлайди. Хусусан, Дуня ва Разумихиннинг бирга бахтга эришуви, Катерина Ивановнанинг ачинарли қисмати, Свидригайловнинг ички дардлари, Медведевнинг қайғули фожиаси… Ўйлайсан, замон шунчалик абгормиди, Катерина Ивановнадек оқила аёл кўчада фарзандлари билан шармарка чалиб чақа йиғишга мажбур бўлса? Соня-чи? Дунёнинг бор синовлари шу нозиккина жуссага оғирлик қилмасмикин? Лужин. Шу каби кимсалар туфайли замон шундаймиди ёки?.. У Соняга ноҳақ туҳмат қилиб ўғирликда айблаганда  асл юзи очилди. Свидгирайловнинг эса шунча бемаъниликларига гувоҳ бўламиз-у, барибир севгиси чинлигига ишонамиз, ўлимига ачинамиз. Қисқаси, жиноят ва унга берилажак жазо ўртасидаги қарама-қаршиликлар, иккиланиш, азоблар ва ҳукм ҳақида сўйловчи асар китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.

 

Нодирабегим

ИБРОҲИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Китоб ўқимаган она

Китоб ўқимаган она

🕔11:41, 20.09.2018 ✔29

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Батафсил
Стимул нима, мукофот ёки жазо?

Стимул нима, мукофот ёки жазо?

🕔11:20, 13.09.2018 ✔43

Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

Батафсил
Тарих қайта тилга кирди

Тарих қайта тилга кирди

🕔11:19, 13.09.2018 ✔44

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 29    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 43    🕔 11:20, 13.09.2018
  • Тарих қайта тилга кирди

    Тарих қайта тилга кирди

    Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

    ✔ 44    🕔 11:19, 13.09.2018
  • Уфққа ботган тақдирлар

    Уфққа ботган тақдирлар

    Уфқни ҳеч кузатганмисиз? Унинг рангин туси ортида алам, қайғу, бардош, мардлик, садоқат, ғирромлик, қўрқоқлик, айрилиқ, висол ва ҳижрон яширин...

    ✔ 70    🕔 10:56, 24.08.2018
  • Асардан олган ибрат

    Асардан олган ибрат

    Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

    ✔ 58    🕔 10:55, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар