Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚУЛОҚҚА АЙТИЛАДИГАН ГАПЛАР

дунёга достон қилинса...

Газетамизнинг шу йил 15 февралдаги 7-сонида эълон қилинган «Уялиш айбмимақоласи ҳақида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Уларнинг барчасида ҳаё бугунги кунда камёблашиб бораётгани куюнчаклик билан таъкидланган. Юртдошларимизнинг шу мавзудаги фикр-мулоҳазаларини келгусида яна чоп этиб боришга ҳаракат қиламиз.

Бундан ўн йилча муқаддам бир воқеа бўлган эди. Эрталаб мактабга ишга борсам, директор опа буйруқ берди: «Ҳозир тезда синфингиз ўқувчиларини туман марказий поликлиникасига олиб борасиз-да, уларнинг ҳаммасини СПИД (ОИТС)га қарши текширувдан ўтказиб келасиз!»

Менга бу гап ёмон таъсир қилди, чунки олти-етти йилдан бери уларга синф раҳбариман, жуда аниқ биламанки, уларнинг барчаси покиза йигит-қизлар. Бунинг устига, ўқувчиларимга қандай қилиб бу гапни етказаман, деб роса бошим қотди. Шунинг учун директор билан бундай қилмаслик керак, деб тортишиб қолдим. У ҳам ўз сўзида туриб олиб, «Бу менинг эмас, ­РайОНОнинг (туман халқ таълими бўлими) буйруғи, бўйсунмасдан иложингиз йўқ!» деди. Ноилож, «ўқувчилар энди ёш бола эмас, ҳар ҳолда битирувчи синф-ку, тушунишар» деб, улар ўқиётган хонага қараб юрдим. Уят — ўлимдан қаттиқ! Ўқувчи бечоралар гапимдан шунақанги қизариб кетишдики, уларнинг юзига ҳам қарай олмай қолдим.

Улар уйларига бориб, ота-оналаридан пул олиб келиш учун тарқалишди ва катта кўчанинг бошида учрашишга келишиб олдик. Ўзим ҳам ўша кунги дарсларимни мажбуран тўхтатиб, йўлга чиқдим.

Ҳамма йиғилди-ю, бир-иккита қиз келмади. Синфдошларидан сабабини сўрасам, ота-онаси уларнинг бу гаплари учун уришиб, кўчага чиқаришмабди, дейишди. Тушунарли, ё улар ўзлари бундай гапни айтишдан ор қилишиб, ота-онасига ҳам уялганларидан ҳеч нарса дейишмай, уйда қолиб кетишган, ё ота-онаси «Ҳе, ўша синф раҳбарингни...» деб сўкиб беришган. Бошқача сабаб бўлиши ҳам мумкин эмас эди.

Катта карвон бўлиб, туман марказий поликлиникасига бордик. Қарасам, биздан бошқа бирорта мактабдан на ўқувчи, на ўқитувчи келибди. Шифокорлар ҳам бундай кўрсатма олишмаганини айтишди. Уялиб, қизариб-бўзариб, орқага қайтдик. Директорга бор гапни айтдим. «Бўпти», деб қўйди.

Кейинчалик бошқа мактабдаги ҳамкасбларим билан суҳбатлашсам, бир сафар қайсидир мажлисда шунақа маънода фикрлар айтилган, лекин бундай қилишга кўрсатма берилган эмас, дейишди. Менинг юзим шувут бўлгани, ўқувчиларимнинг озроқ «бетлари очилгани» қолди. Улардан кўпчилиги ҳозир бир неча фарзанднинг отаси ёки онаси бўлиб қолишган. Ўша воқеани эслаб юришгандир, балки...

Не ажаб, бизнинг китоб саноатимизда ҳирс ва шаҳватдан лаззат олиш ҳақидаги китоблар кўп минг нусхаларда чиқиб тарқалиб кетди. Ҳатто, уларнинг биттасида мана бу мазмундаги сўзбоши берилган: «Кейинги вақтларда ўзбек эротик адабиётида (дағдаға ва мақсадга қаранг!) бор-йўғи бир неча номдаги китоб босмадан чиқди, шунинг учун биз бундан беш-олти йил олдин чиқарган фалон номдаги китобимизни қайта чиқаришга қарор қилдик, китобнинг номини ҳам янги, соддароқ номга алмаштирдик...»

Бутун дунёга сон-саноқсиз алломаю баҳодирларни етиштириб берган заминда яшаётган халқмиз! Бугунга келиб бизнинг орамизда жинсий алоқа ва унинг усулу лаззатларини тарғиб қилиш нимага керак бўлиб қолди?!

Умуман, ҳар бир китоб чиқараётган киши ёки нашриёт ўзларининг китоблари кўпдан-кўп нусхаларда нашр қилинишини хоҳлаб ҳаракат қилади. Демак, уларнинг наздидаги «ўзбек эротик адабиёти»ни халқ оммасига чиқариб тарқатаётган ва бундай ишларга рағбат қилаётганлар фикрича, уларнинг бу каби тарғиботлари оддий меъёр ва талабларга мос келиши мантиқий ҳамда бир вақтнинг ўзида зарарсиз ҳисобланади. Яна, уларнинг фикрича, ҳар бир хонадонда бундай китоблар сақланиши маъқул, яъни эр ҳам, хотини ҳам, фарзандлари ҳам, келину куёвларию бошқа меҳмону қариндошлар ҳам бемалол ўқиб, лозим жойларда бир-бирлари билан фикр алмашиб туришлари одатий ҳолга айланиши керак. Бундай бўлгандан кейин, нима, шаҳвоний ва беҳаё киноларни ҳам бирга ўтириб кўриш ҳеч қандай айб ҳисобланмайдими?

Нима эмиш, бу китоблар ҳар бир инсон учун табиий қилиб берилган шаҳвоний ҳисга мойиллик сабаб тайёрланганмиш. Аслида бу шунга ўхшаш китобларни кўпроқ чиқариб, бойиб кетишни хаспўшлашдан бошқа нарса эмас-ку! Хайриятки, мамлакатимизда яланғоч аёл-эркаклар тасвирланган китобу журналлар (порнография маҳсулотлари)ни чоп этиб тарқатишга қонунан йўл қўйилмайди. Улар эса ҳозирча ўзларининг расмсиз шаҳвоний китобларини чиқариш орқали пайт пойлаб туришибди. Ўша китоблардан озроқ бўлса ҳам хабари бор кишилар бу гапларни тўғри қабул қилишса керак.

Бугунги кунга келиб, бу масалалар ҳар бир ор-номусли кишини ўйлантириб қўйяпти. Кабелли телевидениеда фаҳш, интернетда фаҳш, сунъий йўлдош антенналари орқали бериладиган каналларда ҳам фаҳш... Бу фактлар одамзоднинг борган сайин ҳайвонийлиги ортиб кетаётганини билдирмайдими?

Бутун дунёга насиҳатгўйлик қилмоқчи эмасман. Лекин ҳеч бўлмаганда ўзимизнинг юртимизда бундай шармандаликларга йўл қўймаслик мумкин-ку! Биз ҳали ўзимизни у қадар йўқотиб қўйганимиз йўқ-ку!

 

Бахтиёр МУҲАММАДАМИН




Ўхшаш мақолалар

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔47

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

Йил олимлари маълум, улар кимлар?

🕔16:17, 29.11.2018 ✔31

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

Батафсил
Вақт кимлигингизни фош этади

Вақт кимлигингизни фош этади

🕔19:02, 22.11.2018 ✔64

Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 47    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 31    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 64    🕔 19:02, 22.11.2018
  • Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Бугун оилаларда эркакларнинг ўрни камайиб кетаётгандай назаримда. Аёлларнинг ҳуда-беҳуда дийдиёлари ортиқча исрофгарчилик, сарф-харажатларга сабаб бўлаётганини эркак жимгина кузатиб туриши мумкинми?

    ✔ 46    🕔 19:01, 22.11.2018
  • Бу офатдан қачон қутуламиз?

    Бу офатдан қачон қутуламиз?

    «Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

    ✔ 69    🕔 13:33, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар