Давр нафаси      Бош саҳифа

ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ

Ўзбек ва туркман халқлари дўстлигининг илдизи инсон зоти яралган энг қадимий даврларга бориб тақалади.

ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ҲАР ҚАНДАЙ ФАСЛДА ЯШНАЙВЕРАДИ

Халқларимизнинг қадимий дўстлиги икки элнинг буюк шоирлари Алишер Навоий ва Махтумқули сатрларида ҳам ўз тавсифини топган. Алишер Навоий ҳазратлари «Фарҳод ва Ширин» достони ниҳоясида «Агар бир қавм бўлса, юз ёки минг бўлса ҳам, муайян турк халқи асли меникидир», дейди ва байтдаги «юз» ва «минг» сўзларини ҳам саноқ, ҳам қадимий ўзбек қавмлари маъносида қўллаб, сўнг чиройли эътироф билан айтади:

Кўнгул бермиш сўзумга турк, жон ҳам,

Не ёлғуз турк, балким туркмон ҳам!

Бунда туркман халқининг ўзига хос миллат эканига равшан ишорат бор.

Махтумқули ҳам Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таълим олганини таъкидлаб, Баҳоуддин Нақшбанд, Саййид Амир Кулол, Занги ота каби маънавият дарғаларига улуғ муҳаббат ва эътимодини ошкор баён қилади ҳамда ҳақиқий дўстлик ва қардошликнинг олий намунасини кўрсатади:

Деҳистоннинг байиринда

Боди сабони кўрсам.

Баҳоуддин, Мир Кулол,

Занги Бобони кўрсам.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов юритаётган дўстлик ва ҳамкорлик сиёсатининг маънавий асослари шу қадар қадим ва мустаҳкамдир.

Мамнуният билан эслаймиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида илк хорижий ташрифини Туркманистондан бошлаган эди. Самимий муҳитда ўтган музокаралар давомида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг барча жабҳалари, халқаро миқёсдаги ҳамжиҳатлик юзасидан фикр алмашган эди.

Икки давлатнинг ташқи сиёсати ҳам муштарак: ўзга мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик, чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш, халқаро муаммо ва можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, халқаро ҳуқуқнинг ялпи эътироф этилган барча қоида ва мезонларига амал қилиш, тинчликпарварлик, яхши қўшничилик.

Ўзбек ва туркман халқларини бир-бирига яқинлаштирадиган омиллар кўп. Энг биринчи омил пок ва муқаддас динимиз бирлигидир. Иккинчи муҳим омил — маданият ва санъат, адабиётимиз умумий. Мулланафас, Махтумқули, Андалиб, Камина сингари туркман мумтоз адабиёти вакиллари ҳазрат Навоийни устоз билган. Айни вақтда Махтумқули шеърияти ўзбек халқининг ўз мулкига айланиб кетган, у зот янги давр ўзбек шоирларининг устози мақомига эришган, беназир адибнинг шеърларини билмаган ва куйламаган ўзбек ҳофизи йўқ.

Учинчи муҳим омил қадимдан аҳил ва тотув яшаб келган ён қўшнилигимиз, бир дарёдан сув ичган, ўзаро савдо-тижоратни йўлга қўйган, бир-бирининг маданияти ва маънавиятини бойитган халқлар эканимиздир.

Илм-фан соҳасидаги ҳамкорликнинг юксалишига алоҳида эътибор берилаётгани, икки мамлакат олимлари қишлоқ хўжалиги, нефть кимёси ва кўплаб бошқа жабҳаларда биргаликда изланишлар олиб бораётгани, албатта, эътиборлидир. Зеро, илм ҳаёт аломати, тириклик белгисидир. Шунинг учун илмга ва илм аҳлига эътиборни миллат ҳаётига бўлган эътибор, деб англаймиз.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистонда чоп этилган Махтумқули сайланмасини совға қилганида Туркманистон Президенти китоб энг яхши туҳфа эканини таъкидлаб, Президентимизга миннатдорлик билдирган эди.

Яратганнинг гўзал неъматларидан бири — китоб ҳадя этиш буюк аждодларимиздан келаётган қутлуғ анъанадир. Чунончи, ҳазрат Навоий айтади:

Не мулк ичраки бир фармон йибордим,

Анинг забтиға бир девон йибордим.

Бу гўзал байтдан маълум бўладики, китоб — яхшилик ва пок ният, дўстлик ва тинчлик, самимият ва ҳамкорлик элчисидир.

Халқларимизнинг яна бир гўзал анъанаси кўчат ўтқазиш, боғ барпо этишдир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифи асносида Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат ўтқазган эди. Албатта, моддий кўчатни экиш даври, униб-ўсиш вақти бўлади. Лекин маънавий кўчатлар — дўстлик ва ҳамкорлик кўчатлари учун мавсумнинг фарқи йўқ: улар ҳар қандай фаслда яшнайверади. Дўстлик кўчатлари абадий сўлмайдиган, мангу яшнаб турадиган ҳақиқий дарахтлар бўлажакдир.

 

Мирзо КЕНЖАБЕК,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

🕔11:09, 19.07.2018 ✔5

Замоннинг ўзи «инсон капитали»га сармоя киритишни кўпайтиришни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ташлаб кетилган болалар

Ташлаб кетилган болалар

🕔10:46, 12.07.2018 ✔42

Бундайларга давлат ота-оналик қилади.

Батафсил
Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

🕔10:46, 12.07.2018 ✔38

Самарқанд вилоятидаги 18 мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 мактаб капитал таъмирга муҳтож. Қатор мактаблар ачинарли аҳволда, 35-45 йиллар давомида капитал таъмирланмаган, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда ажратилган, дея маълумот берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz.га.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

    Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

    Замоннинг ўзи «инсон капитали»га сармоя киритишни кўпайтиришни тақозо этмоқда.

    ✔ 5    🕔 11:09, 19.07.2018
  • Ташлаб кетилган болалар

    Ташлаб кетилган болалар

    Бундайларга давлат ота-оналик қилади.

    ✔ 42    🕔 10:46, 12.07.2018
  • Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

    Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

    Самарқанд вилоятидаги 18 мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 мактаб капитал таъмирга муҳтож. Қатор мактаблар ачинарли аҳволда, 35-45 йиллар давомида капитал таъмирланмаган, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда ажратилган, дея маълумот берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz.га.

    ✔ 38    🕔 10:46, 12.07.2018
  • Молиялаштириш нега кечиктирилмоқда?

    Молиялаштириш нега кечиктирилмоқда?

    Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги иккита қишлоқ «Обод қишлоқ» дастурига киритилиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 7 миллиард 173 миллион сўм маблағ ажратилган.

    ✔ 67    🕔 12:51, 05.07.2018
  • Солиқ концепцияси: янгиликлар, имтиёзлар

    Солиқ концепцияси: янгиликлар, имтиёзлар

    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони солиқ сиёсатида янги саҳифа очди.

    ✔ 64    🕔 12:51, 05.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар