Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.   

ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

Қуш қаноти билан дейишади. Таниқли шоир, таржимон ва олим Матназар Абдулҳакимнинг иккинчи қаноти, албатта, у кишининг турмуш ўртоғи Марямжон опа бўлади. Негаки, шоирга тааллуқли ҳар қандай гап опага ҳам тегишли. Матназар оға ҳаётда нимагаки эришган бўлса, ўз ютуқларида умр йўлдошининг беназир ҳиссасини кўради. Гоҳо дўстлари ҳазиллашиб, «Матназар оғани Матназар оға қилган Марямжон опа-да», деганларида ҳам бу оддий ҳақиқатни тушунишади.

Пулни билмайдиган одам

— Марямжон опа, одатда  муборак ёшга ета туриб, босиб ўтилган умрнинг ҳар лаҳзасига назар соласиз. Ва яна кўнглингиздан нималардир ўтади. Бугун нималар ҳақида ўйлаяпсиз?

— Биласизми, мен нимани эслаяпман? Мулла Абдулҳаким ота ниҳоятда зиёли, саводли, элда обрўли инсон эдилар. «Қизим, — дедилар ҳали келинчак бўлиб тушган кунларимнинг бирида, — Матназар пулни билмайди. У — шоир. Агар китоб сотиб олмоқчи бўлса, нон учун йиғиб қўйган пулингни қийналмасдан чиқариб бер». Ана шу икки оғиз сўз бутун ҳаётим давомида қулоғимга олтин зирак бўлиб тақилди. Шунинг учун ҳам ҳар кунги шукроналик ва янада яхши кунларнинг умиди билан яшаш ҳаётимизнинг мазмунига айланди. Турмушнинг ҳам ширин, ҳам аччиқ онларида отам берган насиҳатни бот-бот эслайман. Акс ҳолда, Аллоҳ томонидан ҳадя этилган истеъдод, шон-шуҳрат, давлат бир дақиқада йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини яхши биламан. Ахир, инсон қадр-қиммати ҳар нарсадан улуғ. Матназар оға мен учун Аллоҳ томонидан берилган бахт, давлат ва албатта, азиз бир инсон. Шу боис шоирнинг турмуш ўртоғи бўлиш менга фахр ва ғурур бахш этади.

— Ҳа, Матназар оға жуда камтарин, самимий инсон. Буни журналистлар, дўстлари жуда яхши билишади. Шоирни мол-дунё, мансаб қизиқтирган эмас.

— Жуда тўғри гапирдингиз. Инсон бир-бирига ширин сўз айтишдан чарчамаслиги керак. Ахир, инсон бир-бирига меҳмон-да. Мен шоирни доимо тушунишга ҳаракат қиламан. Улар ҳам мени тушунадилар. Баъзан хаёллари билан йўлда кетаётиб, бошини эгиб олсалар, танбеҳ берган бўламан. «Дадаси, ахир бошингизни тик тутиб юринг, оиласидан кўнгли тўқ эмас, деб  ўйлашмасин», дейман ҳазиллашиб. «Ахир бош оғир бўлса, не қилай» дейдилар кулиб.

Меҳмондан келсалар, нима едингиз деб сўрайман. Ҳа, бир нималар едим, дейдилар, камтаринлик билан. Инсонларнинг ташқи қиёфаси, дастурхони, кийган кийими, мол-дунёси, ҳовли-жойи у кишини ҳеч қачон қизиқтирган эмас. Ҳаммасидан кўнгил мулкини афзал биладилар.

— Лекин турмушнинг бир бурчаги ширин бўлса, иккинчиси аччиқ, дейишади. Хоҳлайсизми-йўқми, ҳар бир кишининг ҳаётида қийналиб қолган пайтлари бўлади…

— Агар бизнинг ҳаётимизда бундай дақиқалар ҳечам бўлмаган десам хато гапирган бўламан. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша ташвиши ва камчиликлари, қувончли дамлари ҳам бўлади. Муҳими, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб, камчиликларнинг ўрнини тўлдириш керак. Ўз ўрнида ютуқларни шукроналик билан қабул қилмоқ зарур.

Бир куни нимадир бўлди-ю, тоғорамиз тешилиб қолди. Рўзғор-рўзғор-да. Шунда Матназар оғангиз, «Худодан кўпроқ сўра, пақ этиб осмондан ташлайди», дедилар. Бу ҳазил аралаш ниятларига кулдим. Кутилмаганда «Офарин» мукофотини олганини эълон қилишди. Унинг «авлиё»лигига ҳайрон қолдим. Ушбу мукофотни биз кутмаган эдик. Уни ҳақиқатан ҳам Худонинг ўзи бизга етказган эди.

«Шеърлар муҳаббатимни юксалтирди»

— Матназар оға билан қандай танишгансиз?

— Биз бир мактабга ўқишга борганмиз. Кейин қандайдир сабаблар билан бошқа-бошқа мактабни тугатдик. Менинг отам Тожи қори мулла Абдулҳаким ота билан жўра эдилар. Дўстларнинг ўзаро келишуви бизнинг аҳд-паймонимизга асос бўлди. Мен ҳозиргача ўша кунларга шукрона айтаман. Матназар оғанинг «Лирика» туркумида чиққан шеърларини ўқиб, яхши кўриб қолганман. Ушбу шеърлар унга бўлган меҳр-муҳаббатимни янада юксалтирган. Институтда ўқиб юрган пайтларимда ёш шоир ёнимга тез-тез келса, қизлар менга ҳавас билан қарашарди. Чунки Матназар оға бу пайтда аллақачон шеърият оламида ўз ўрнини топган ижодкор эди-да. Мен унинг шеърларини ёдлаб, кейинги келганида ўзига ўқиб берардим. Ана шу зайлда шоирнинг ўзигагина эмас, ижодига ҳам қизиқишим ортиб борган эди.

— Турмуш ўртоғи­­нгизнинг қайси фазилатларини қадрлайсиз?

— Ёлғон гапирмасликларини. Чунки умрида бирон марта ёлғон гапирмаганлар, десам эҳтимол ишонмассиз, лекин бу ҳақиқат. Биласизми, ҳатто, ёлғон яхшилик ва эзгулик учун хизмат қилса-да, тўғрисини гапирадилар.

— Матназар оғанинг «Рашк» ҳазил шеъри менга ҳам ёқади. Нега десангиз, тўйимда қор аралаш ёмғир ёққан-да... Мазкур шеърни ўқиганда кўнглингизда нималарни туйгансиз. Шоирни рашк қилганмисиз?

— Демак, бу шеър, айниқса, тўйида қор аралаш ёмғир ёққан қизлар учун азиз экан-да. Фақат севмаган кишигина рашк қилмаса керак. Мен шоирни ҳаммадан рашк қиламан. Лекин ҳеч қачон кўнглига беҳуда озор етказмаганман. Ёзилган шеърлар бари меники, менга аталган. Шу билан кўнглим муҳташам. Қалбда улкан меҳр бўлмас экан, шоир ҳеч қачон ижод қилолмайди. Бу илоҳий неъмат. Аллоҳнинг иноятини қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишим зарур. Уйимизга жуда кўп ижодкорлар келишади. Улар орасида аёллар, қизлар ҳам бор. Мухлислари — қизлар ёзган мактублар гоҳо қўлимга тушиб қолса, ҳечам ажабланмайман.

Ҳақиқатнинг юзига тик қараш керак. Матназар оғага беҳуда озор беришдан нима фойда. Яхши кўрган инсон ҳаммасига чидайди. Ва буни тўғри қабул қилади. Эсласангиз, «Бахт» шеърида шундай  мисралар бор:

Бир қайрилиб ташласанг нигоҳ,

Юрак тўлар сўнмас зиёга...

Сени бир бор кўриш-чун фақат,

Келиб кетса арзир дунёга.

Ана шундай... Шоирнинг муҳаббат тўла қалби шеърларида гўзал ифода қилинган. Унинг ушбу мавзудаги шеърлари жуда кўп. Мен эса биттаман.

«Уни ўқиб, йиғлаганман...»

— Шоирнинг қайси шеъри сизга кучли ҳаяжон бағишлаган?

— «Дарсдан сўнг» шеъри...

Аслида шоирнинг ашаддий мухлиси ўзим. Шунинг учун ёзган шеър ва ғазалларини биринчи бўлиб ўқийман. Гоҳо таъсирланиб узоқ вақт ўйга толаман. Биронта шеърини ҳаяжонларсиз ўқиганимни эслолмайман. Бироқ «Дарсдан сўнг» шеърини ўқиб йиғлаганман. «Бир қучоқ гул», «Ёлғиз япроқ», «Ойдинлик» каби шеърий тўпламларидаги ҳар бир шеъри мен учун ниҳоятда азиз ва қадрли.

— Эрингиз учун уялиб қолган пайтларингиз бўлганми?

— Бўлган. Бир эмас, бир неча марта. Уйимизга шоирнинг дўстлари тез-тез келиб туришади. Меҳмон келмаган куни Матназар оғанинг кайфиятлари бўлмайди. Меҳмон келса, биргалашиб қувонамиз. Аммо у киши дастурхонга нондан аввал доимо китоб қўядилар. Мен ана шундан уялиб кетаман. «Дадаси, ахир дастурхонга аввал нон қўйилади», десам-да, ўрганганларидан қолмайдилар.

— Меҳмондорчиликларга бирга борасизми?

— Албатта. Мабодо менинг ҳам боришим керак бўлса, бораман. Матназар оғанинг дўстлари, шогирдлари жуда кўп. Уни ҳурмат қилишади, тўй-томошаларда иззат билан тўрга ўтказишади. Ундан янги шеърларини ўқиб беришини илтимос қилишади. Булардан ниҳоятда фахрланиб кетаман.

— Учрашувлардан бирида шоир ёшларнинг «Бўш вақтингизда нималар билан шуғулланасиз?» деган саволига «Инсонда бўш вақтнинг ўзи йўқ. Ҳатто, ухлаб ётганда ҳам биз маълум маънода ўз вазифамизни адо этамиз. Кейинги кун учун янги куч тўплаш ҳаракати бошланади, шунинг учун менинг бўш вақтим йўқ», дея жавоб берган эдилар.

— Ҳа, Матназар оға жуда кўп ишлайдилар. Вақтини ҳаммадан қизғанадилар. Паҳлавон Маҳмуд шеърларини форсийдан ўзбек тилига ўгириб юрган пайтларида ҳатто ухламадилар, десам муболаға эмас. Ахир, ухламасдан қандай қилиб яшаш мумкин, деб ўйлардим. Аммо Аллоҳ қувват бераман, деса оппа-осон экан.

— Гоҳо ноёб истеъдод фарзандлардан бирига насл орқали ўтади, дейишади. Бугун ўғил-қизларингиз орасида Матназар оғага ўхшайдиганлари борми?

— Фарзандлар камолотини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзу-умиди. Матназар оға билан турмушимизнинг ўтган қирқ йилида бир-биридан ширин, қобил фарзандлар тарбияладик. Қизимиз Латофат педагог. Мавлуда эса тарбиячи. Ўғилларимиз Музаффар ва Умарбек тадбиркор. Ўн нафар неварамиз бор. Невараларимиздан Назокат ва Сабоҳат жуда ёш бўлишларига қарамасдан, кўп шеърларни ёддан ўқишади. Бир марта ўқиган шеърни ёддан айтиб беришади. Келажакда улардан умидимиз катта.

 

Дилбар БЕКЖОНОВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

🕔13:54, 13.04.2018 ✔25

Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.   

Батафсил
ҲОСИЛА РАҲИМОВА:  «ТАН ОЛМАСДАН ИЛОЖИМ ЙЎҚ»

ҲОСИЛА РАҲИМОВА: «ТАН ОЛМАСДАН ИЛОЖИМ ЙЎҚ»

🕔12:45, 30.03.2018 ✔101

У фольклор қўшиқлар куйлаб, қисқа фурсатда ўзбек санъати оламида ўз ўрни ва йўналишини топа олган ижодкорлардан. Халқ орасидаги бахшиёна наволарга замонавий руҳ бериб, уларга қайта жон бағишлаётгани ҳам рост. Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда элимиз суйган хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова саҳифамиз меҳмони бўлди.

Батафсил
НАВРЎЗНИ ҚЎМСАШ РУҲИЯТИМИЗДА БОР

НАВРЎЗНИ ҚЎМСАШ РУҲИЯТИМИЗДА БОР

🕔11:09, 23.03.2018 ✔93

ёхуд мерос ҳужайраларни уйғотувчи қадимий байрам

Табиат ва инсон. Ўзаро муштарак бу икки тушунчани бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Табиатнинг ҳар бир ҳодисаси руҳиятимизда рўй беради. Қадимий айёмНаврўз байрамини ана шу руҳият тараннуми сифатида қабул қилиш мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

    ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

    Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.   

    ✔ 25    🕔 13:54, 13.04.2018
  • ҲОСИЛА РАҲИМОВА:  «ТАН ОЛМАСДАН ИЛОЖИМ ЙЎҚ»

    ҲОСИЛА РАҲИМОВА: «ТАН ОЛМАСДАН ИЛОЖИМ ЙЎҚ»

    У фольклор қўшиқлар куйлаб, қисқа фурсатда ўзбек санъати оламида ўз ўрни ва йўналишини топа олган ижодкорлардан. Халқ орасидаги бахшиёна наволарга замонавий руҳ бериб, уларга қайта жон бағишлаётгани ҳам рост. Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда элимиз суйган хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова саҳифамиз меҳмони бўлди.

    ✔ 101    🕔 12:45, 30.03.2018
  • НАВРЎЗНИ ҚЎМСАШ РУҲИЯТИМИЗДА БОР

    НАВРЎЗНИ ҚЎМСАШ РУҲИЯТИМИЗДА БОР

    ёхуд мерос ҳужайраларни уйғотувчи қадимий байрам

    Табиат ва инсон. Ўзаро муштарак бу икки тушунчани бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Табиатнинг ҳар бир ҳодисаси руҳиятимизда рўй беради. Қадимий айёмНаврўз байрамини ана шу руҳият тараннуми сифатида қабул қилиш мумкин.

    ✔ 93    🕔 11:09, 23.03.2018
  • Фарҳод АБДУЛЛАЕВ:  ИККОВИНИ ТАНЛАШДА ҲАМ АДАШМАГАНМАН

    Фарҳод АБДУЛЛАЕВ: ИККОВИНИ ТАНЛАШДА ҲАМ АДАШМАГАНМАН

    Ўзига хос қиёфа, овоз эгаси, комедик, драматик, трагедик ролларни бирдай меъёрига етказиб ижро этадиган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев саҳифамизнинг бу галги меҳмони. Унинг актёр ва театр ҳақидаги фикрлари ҳам ўзига хос, такрорланмас...

    ✔ 270    🕔 14:24, 01.02.2018
  • «ХИВАКИ» ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ?

    «ХИВАКИ» ТАРИХДА ҚОЛГАНИ РОСТМИ?

    ёхуд хом-хатала ашула билан халқ ҳузурига чиқаётганлар аслида кимлар?

    Инсон ўз касбини нечоғли пухта эгалласа, унинг ипидан игнасигача билса, ҳаётдан оладиган завқи ҳам ўзгача бўлади. Атрофдагилар эса шунга яраша муносабат билдиради.

    ✔ 343    🕔 12:07, 11.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар