Саломатлик      Бош саҳифа

БЕЛГИЛАРИ СЕЗИЛМАЙДИ

Аммо текшириб аниқлаш мумкин

Баъзан танамизнинг қайсидир аъзосида юз бераётган ўзгаришни сезмаймиз. Фақатгина чуқур тиббий текширувлардан кейингина аниқ ташхис қўйиш мумкин. Шундай хасталиклардан бири буйракда сариқ сув йиғилиб қолиши натижасида пайдо бўладиган шиш пуфакчаларидир.    

БЕЛГИЛАРИ СЕЗИЛМАЙДИ

Буйрак паренхимасидаги найчаларида тўсиқ юзага келиб пешоб йиғилиши туфайли улар кенгаяди ва кейинчалик шу ерда сувли пуфакчалар пайдо бўлади. Улар хавфсиз бўлиб, ўзида шаффоф суюқлик сақловчи думалоқ ёки чўзинчоқ шаклдаги юпқа қобиқ билан қопланган бўлади.

Туғма ва орттирилган

Буйракдаги пуфакчаларни икки турга ажратиш мумкин. Уларнинг туғма тури ҳомиладорлик даврида буйрак ривожланишидаги нуқсон сабабли юзага келади. Касалликнинг келиб чиқишига ирсий омиллар ҳам таъсир қилади. 

Орттирилган тури эса буйрак касалликлари натижасида кейинчалик юзага келади.  

Бу хасталикнинг солитар (ягона), мультикистоз (бир нечта шишларнинг бир буйракда бўлиши), поликистоз (икки томонлама шишлар), дермоид (туғма) турлари мавжуд.

Узоқ вақт сезилмайди

Ягона пуфакчалар узоқ вақт давомида сезилмаслиги ва тиббий текширувлар вақтида ёки асоратланганда аниқланиши мумкин. Хасталик зўрайганда беморда буйрак соҳасидаги оғриқлар, белдаги оғирлик ҳисси ва ноқулайлик, пешобда қон бўлиши ва артериал қон босими кўтарилиши кузатилиши мумкин. Буйракларда оғриқ бўлиши пуфакчанинг буйрак қопламасини кенгайтириши оқибатида келиб чиқади. Белдаги оғирлик ва ноқулайлик пуфакча суюқлигининг пастга тортиши, буйракларда қон айланиши ва пешобнинг димланиши ҳисобига пайдо бўлади. Пешоб димланиши ҳисобига қўшимча юқумли асоратлар ҳам кузатилиши мумкин.

Поликистоз ҳам узоқ вақт клиник белгилар бермаслиги мумкин. Бемор ёши улғайиши ва пуфакча ўлчамларининг катталашиши билан буйрак фаолияти бузилиши ва касаллик белгилари кучайиши кузатилади. 

Ташхислаш

Бу хасталикни ташхислашда ультратовуш текшируви усули яхши самара беради. Қолаверса, доплерография буйракдаги қон оқимини текширишда, контрастли рентгенологик текширув усули буйрак фаолиятини, пуфакча жойлашувини аниқлашга ёрдам беради. Хавфли ўсмаларга ёки пуфакча ичида ўсмага шубҳа бўлганда, компьютер томография ва магнитно-резонанс томографияси усуллардан фойдаланилади.

Кузатувга олинади

Агар пуфакчалар ҳажми катта бўлмаса ва ҳеч қандай касаллик белгилари кузатилмаса, бемор доимий кузатувга олинади. Пуфакчалар ҳажми тез катталашганда, буйрак тўқимасини эзиб, пешоб димланганда, оғриқ сезилганда ва қон босими пуфакчалар ҳисобига ошганда даволашга кўрсатма берилади. 

Кузатув йилига бир-икки марта олиб борилади. Унда УТТ, пешоб таҳлили ва кўрсатмалар бўйича бошқа қўшимча текширувлар ўтказилади.

Буйрак пуфакчаларини даволашда лапароскопик ва  анънавий жарроҳлик усуллари қўлланилади.

Олдини олиш

Бу хасталикнинг олдини олишда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, доимий равишда жисмоний ҳаракат билан шуғулланиш жуда муҳим. Шунингдек, сурункали ва юқумли касалликларни даволаш, тиббий кўрикдан мунтазам ўтиб туриш тавсия этилади.

 

Абдурауф ҚАЮМОВ,

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори




Ўхшаш мақолалар

АНЕМИЯ — ОҚИБАТИ ОҒИР ХАСТАЛИК

АНЕМИЯ — ОҚИБАТИ ОҒИР ХАСТАЛИК

🕔15:17, 19.04.2018 ✔6

Ейдиган таомимиз темир ва оқсилга бой бўлиши керак

Aнeмиятанадa тeмир моддаси етишмoвчилигидан кeлиб чиқaди. Сўнгги пайтларда тeмир тaнқислиги дунё миқёсидa жуда кўп учрамоқда ва дoлзaрб муaммoлaрдaн бирига айланган. Ҳoзирдa икки миллиард киши, aсoсaн, туғуруқ ёшдaги aёллaр, ўсмир вa икки ёшгaчa бўлгaн бoлaлaр ундaн азият чекмоқда.

Батафсил
ХУРРАКНИНГ БОИСИ НИМА?

ХУРРАКНИНГ БОИСИ НИМА?

🕔15:16, 19.04.2018 ✔6

Шифокорларнинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг 3 фоизи азият чекадиган хуррак отиш аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрар экан. Баъзан бу ҳолат айрим касалликлар белгиси сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

Батафсил
БОШ ОҒРИҒИ  САБАБИ — МИГРЕНЬ

БОШ ОҒРИҒИ САБАБИ — МИГРЕНЬ

🕔13:56, 13.04.2018 ✔44

Бу қандай хасталик?

— Сўнгги вақтларда бошим жуда қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Шовқин ёқмайди. Қоронғи хонада бир ўзим қолишни хоҳлайман. Мутахассисга мурожаат қилганимда, бу мигрень касаллигининг аломатлари эканини айтди. Бу қандай касаллик ва унинг давоси борми?

Мадина ЖУМАНАЗАРОВА,

Хоразм вилояти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АНЕМИЯ — ОҚИБАТИ ОҒИР ХАСТАЛИК

    АНЕМИЯ — ОҚИБАТИ ОҒИР ХАСТАЛИК

    Ейдиган таомимиз темир ва оқсилга бой бўлиши керак

    Aнeмиятанадa тeмир моддаси етишмoвчилигидан кeлиб чиқaди. Сўнгги пайтларда тeмир тaнқислиги дунё миқёсидa жуда кўп учрамоқда ва дoлзaрб муaммoлaрдaн бирига айланган. Ҳoзирдa икки миллиард киши, aсoсaн, туғуруқ ёшдaги aёллaр, ўсмир вa икки ёшгaчa бўлгaн бoлaлaр ундaн азият чекмоқда.

    ✔ 6    🕔 15:17, 19.04.2018
  • ХУРРАКНИНГ БОИСИ НИМА?

    ХУРРАКНИНГ БОИСИ НИМА?

    Шифокорларнинг таъкидлашича, дунё аҳолисининг 3 фоизи азият чекадиган хуррак отиш аёлларга нисбатан эркакларда кўпроқ учрар экан. Баъзан бу ҳолат айрим касалликлар белгиси сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

    ✔ 6    🕔 15:16, 19.04.2018
  • БОШ ОҒРИҒИ  САБАБИ — МИГРЕНЬ

    БОШ ОҒРИҒИ САБАБИ — МИГРЕНЬ

    Бу қандай хасталик?

    — Сўнгги вақтларда бошим жуда қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Шовқин ёқмайди. Қоронғи хонада бир ўзим қолишни хоҳлайман. Мутахассисга мурожаат қилганимда, бу мигрень касаллигининг аломатлари эканини айтди. Бу қандай касаллик ва унинг давоси борми?

    Мадина ЖУМАНАЗАРОВА,

    Хоразм вилояти

    ✔ 44    🕔 13:56, 13.04.2018
  • БЕЛГИЛАРИ СЕЗИЛМАЙДИ

    БЕЛГИЛАРИ СЕЗИЛМАЙДИ

    Аммо текшириб аниқлаш мумкин

    Баъзан танамизнинг қайсидир аъзосида юз бераётган ўзгаришни сезмаймиз. Фақатгина чуқур тиббий текширувлардан кейингина аниқ ташхис қўйиш мумкин. Шундай хасталиклардан бири буйракда сариқ сув йиғилиб қолиши натижасида пайдо бўладиган шиш пуфакчаларидир.    

    ✔ 29    🕔 13:55, 13.04.2018
  • ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМ

    ЭНГ ЯХШИ МАЛҲАМ

    Кунлар исиши билан кўпчилик томорқа ишлари билан банд бўлиб, қўл ва оёқ парваришига деярли эътибор бермайди. Айниқса, товон ёрилиши баҳор ва ёз ойларида кўп учрайдиган ҳолатдир.

    ✔ 39    🕔 13:54, 13.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар