Саломатлик      Бош саҳифа

БОШ ОҒРИҒИ САБАБИ — МИГРЕНЬ

Бу қандай хасталик?

— Сўнгги вақтларда бошим жуда қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Шовқин ёқмайди. Қоронғи хонада бир ўзим қолишни хоҳлайман. Мутахассисга мурожаат қилганимда, бу мигрень касаллигининг аломатлари эканини айтди. Бу қандай касаллик ва унинг давоси борми?

Мадина ЖУМАНАЗАРОВА,

Хоразм вилояти

БОШ ОҒРИҒИ  САБАБИ — МИГРЕНЬ

— «Мигрень» юнонча «гемикриния» сўзидан олинган бўлиб, «бошнинг ярим қисмида кузатиладиган оғриқ» маъносини англатади, —  дейди олий тоифали невропатолог ­Гулнора УСМОНОВА. — У кучли хуружсимон бош оғриғи билан намоён бўладиган касаллик ҳисобланиб, деярли 80 фоиз кишилар ҳаёти давомида бир марта  бўлса ҳам ундан азият чекиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор. Бу касаллик кўпроқ аёлларни безовта қилади. Одатда 18-20 ёшдан намоён бўлиб, баъзида 13-15 ёшдан ва ҳатто 5-7 ёшдан ҳам кузатилиши  мумкин. Мигреннинг энг кўп учраши 25-33 ёшлар оралиғига тўғри келади.

Аломатлари

Мигрень хуружи тушкунлик, асабийлик, безовталик, иштаҳасизликдан бошланади. Оғриқ бошнинг бир қисмидан (чаккадан, пешонадан) симиллаб бошланади. Кейин кучайиб, симиллашдан пульсация қилишга ўтади. Энг кучли бош оғриғи 5-6 соатгача давом этади ва шу вақтда кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилиши мумкин. Ҳар қандай ҳаракат бош оғриғи кучайишига олиб келади, шунинг учун бемор тинч ҳолатда қоронғи ва тинч хонада ётгани маъқул. Кучли оғриқ вақтида юз қизариши, кўз ўқи қон томирларининг кенгайиши, кўз атрофи кўкариши кузатилади. Вақт ўтиб, бу белгилар камаяди. Хуружнинг ўртача давом этиш вақти 8-12 соатни ташкил қилади.

Сабаблари

Мигреннинг кучайишига олиб келувчи омилларга: тушкунлик ёки тушкунликдан кейинги ҳолат, зўриқиш, вақтида овқатланмаслик, баъзи маҳсулотлар (какао, шоколад, ёнғоқ, пишлоқ, тухум, цитрус мевалари, аччиқ овқатлар, консервалар)ни истеъмол қилгандан кейин спиртли ичимлик ичиш ёки тамаки чекиш, об-ҳавонинг ўзгариши, меъёридан кам ёки кўп ухлаш, ички касалликларнинг авж олиши киради.

Агар хуружлар сони ойига 3–5 мартадан ошса, беморнинг ҳаёт тарзига жиддий таъсир кўрсатади. Бундай пайтларда у шифохонага ётқизилади ва режали даволаш муолажалари олиб борилади. Даволашдан мақсад — хуружлар сонини камайтириш ва кучини пасайтиришга эришиш, беморнинг умумий қувватини ошириш, хуружларнинг олдини олиш ва хуруж пайтида нималарга эътибор қаратишни ўргатишдир. Бугунги кунда беморни мигрень касаллигидан бутунлай халос қилишнинг иложи йўқ.

Профилактика

Хуружни камайтириш ёки ушбу хасталикнинг олдини олиш учун дам олишни тўғри ташкил қилиш, тунги ишлардан воз кечиш ва ўз вақтида ухлаш, ортиқча ҳиссий зўриқишлардан сақланиш лозим. Таркибида тирамин моддасини сақловчи озиқ-овқатлар (помидор, селдр, какао, шоколад, пишлоқ, сут, ёнғоқ, тухум) истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Спиртли ичимликлар бемор аҳволини оғирлаштириши мумкин.

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

🕔17:40, 11.10.2018 ✔40

Кимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли, кимдир эса ўн соат ухламаса, ўзига келолмайди. Нега?

Батафсил
Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

🕔11:19, 04.10.2018 ✔53

Болалар церебрал фалажи қандай касаллик? Бўлғуси оналар нималарни билиши керак?

Батафсил
Тоғда ўсган кайфият

Тоғда ўсган кайфият

🕔11:18, 04.10.2018 ✔74

Куз фаслини витаминлар фасли дейиш мумкин. Чунки кўплаб минералларга бой мева-ю сабзавотлар айнан куз фаслида пишиб етилади. Айниқса, ҳозир юртимизда етиштирилаётган энг шифобахш мева — дўлананинг мавсуми.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

    Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

    Кимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли, кимдир эса ўн соат ухламаса, ўзига келолмайди. Нега?

    ✔ 40    🕔 17:40, 11.10.2018
  • Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

    Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

    Болалар церебрал фалажи қандай касаллик? Бўлғуси оналар нималарни билиши керак?

    ✔ 53    🕔 11:19, 04.10.2018
  • Тоғда ўсган кайфият

    Тоғда ўсган кайфият

    Куз фаслини витаминлар фасли дейиш мумкин. Чунки кўплаб минералларга бой мева-ю сабзавотлар айнан куз фаслида пишиб етилади. Айниқса, ҳозир юртимизда етиштирилаётган энг шифобахш мева — дўлананинг мавсуми.

    ✔ 74    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Тирноқ синиши «ичкари»данми?

    Тирноқ синиши «ичкари»данми?

    Тирноқлар аёл гўзаллигининг бир қисмидир. Мутахассисларнинг фикрича, тирноқдаги муаммолар ички касалликлардан дарак берар экан. Масалан, тирноқ пластинаси жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ёки ичаклардаги муаммолар туфайли заифлашиб, юмшаб кетиши мумкин. Шунингдек, бунга антибиотикларни қабул қилиш, стресс, асабий зўриқиш ҳам сабаб бўлади.

    ✔ 55    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Таглик бола учун фойдами ё зарар?

    Таглик бола учун фойдами ё зарар?

    — Фарзандим бир ёшда. Яқиндан бери сон ва тос соҳасида майда тошмалар тошяпти.  Ҳар гал кийинтираётганимда йиғлайди. Шифокорга мурожаат қилганимда буни аллергик ҳолат деди. Тагликлардан фойдаланиш аллергия чиқариши мумкинми?

    Дилобар КАРИМОВА,

    Сурхондарё вилояти

    ✔ 72    🕔 09:54, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар