Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ДАРАХТ КЕСИШ УЧУН

қаердан рухсат олиш керак?

Баъзи маҳалла ёки тураржойлар (домлар) яқинидаги чиқинди йиғиш майдончалари абгор аҳволга келиб қолганига гувоҳ бўламиз. Шуларни кўриб, кишида савол туғилади: ўзи бундай жойларни таъмирлаш кимнинг зиммасидаги вазифа? Бундай ҳолатни бартараф этиш учун бирон иш қилиняптими?

ДАРАХТ КЕСИШ УЧУН

— Кўпқаватли уйлар атрофидаги чиқинди йиғиш майдончалари ушбу худудга хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналарига бириктирилган бўлиб, уларни санитар-гигиеник жиҳатдан ҳамда шаҳарсозлик меъёрий талаблари асосида сақланишини таъминлаш ва назорат қилиш улар зиммасига юкланган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ўктам Ўтаев. — Шу билан бирга, Президентимизнинг 2017 йил  21 апрелдаги «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан республикамиз туман ва шаҳарларидаги 1102 та чиқинди йиғиш майдони ҳудудий «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари балансига ўтказилди. Мазкур ташкилотлар ҳам чиқинди йиғиш майдончаларининг санитар-гигиеник жиҳатдан ҳамда шаҳарсозлик меъёрий талаблари асосида сақланишига жавобгар саналади.

— Тошкент шаҳрининг маҳаллаларидан чиқиндилар махсус машиналар орқали уйма-уй юриб, олиб чиқилади. Ушбу хизматни вилоятлар миқёсида, қишлоқларда ҳам жорий қилса бўлмайдими?

— Ҳозир юртимиз экология ва санитария муҳитини янада яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, шаҳару қишлоқларнинг обод ва кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилувчи комплекс тадбирлар белгиланган. Бугунги кунда улар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва вилоятлар бошқармалари ҳузурида 13 та «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси ва уларнинг 173 та туман (шаҳар) филиали ташкил этилиб, 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) ҳокимликлари қошидаги ободонлаштириш бўлимлари балансидаги 1393 та махсус техника ўрнатилган тартибда «Тоза ҳудуд» ДУК балансига қабул қилинди. Қарорга асосан, 107 та махсус техника сотиб олиниб, шулардан 1052 таси қаттиқ маиший чиқинди ташишга мослашган. Ҳозирда ушбу техникалар туман ва шаҳарлардаги аҳоли яшаш масканларидан қаттиқ маиший чиқиндини сигнал услубида олиб чиқиб кетишга жалб этилган.

— Уйни таъмирлашдан сўнг чиққан қурилиш чиқиндиларини махсус чиқинди ташиш машинасига юклаш мумкин эмас. Нима учун? Аслида, бундай ҳолатда қандай йўл тутиш керак?

— Чунки санитар тозалаш корхоналаридаги мавжуд махсус техника фақат маиший чиқиндини ташишга мослаштирилган. Бу техникалар йирик ўлчамдаги, оғир ҳамда зичлиги юқори бўлган юкларни, жумладан қурилиш чиқиндиларини ташишга ихтисослашмаган.

Уйларни таъмирлаш ёки қурилиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндини санитар тозалаш корхоналарига мурожаат қилиб, улар билан шартнома тузиб, самосвал ёки мультилифт турдаги махсус техникага буюртма берган ҳолда олиб чиқиб кетиш мақсадга мувофиқ.

— Эътибор берсак, дарё ва сой бўйларига чиқиндини ташлаш ҳоллари тез-тез учрайди. Буни бартараф этиш бўйича бирон чора кўриляптими?

— Вилоят ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари сувни муҳофаза қилиш зоналари — дарё, сой, каналлар бўйларига ҳар хил чиқинди ташланишининг олдини олиш бўйича мунтазам назорат олиб боради. Бир-иккита вилоятдан мисол келтираман. Масалан, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани «Тошкент» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Косонсой сойи қирғоқ бўйидан битта ошхона кўчиртирилган.

Ёки бўлмаса, Фарғона вилоятидаги Марғилонсой, Оқтепасой, Қоракўрпасой, Олтиариқсой ва Катта Фарғона канали қирғоқ бўйи минтақаларида жойлашган 23 та сўри, 3 та савдо дўкони, 4 та ёрдамчи қурилиш ва бир девор буздириб ташланган. Асака туманидаги Шаҳрихонсойнинг муҳофаза зонасида эса 2 та молхона буздирилиб, мазкур объект эгаларига нисбатан тегишли жарималар қўлланилган.

— Фуқароларнинг ноқонуний равишда қум ёки шағал қазиб олиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Бунга қарши қандай курашилмоқда?

— Ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг тезкор рейдлари натижасида жорий йилда 424 нафар фуқарога нисбатан 73,2 миллион сўм миқдорида маъмурий чора кўрилган. Жумладан, Қашқадарё вилоятида 142 фуқарога нисбатан 22 миллион сўм, Самарқанд вилоятида 42 фуқарога 10 миллион сўм, Тошкент вилоятида 19 фуқарога 7 миллион сўм жарима қўлланилди. Шу билан бирга, қум ва шағал кавлаб олиш билан ноқонуний шуғулланаётган 7 та корхонанинг фаолияти суд қарори билан вақтинча тўхтатилди. 

— Охирги пайтларда дарахтларни қонунга хилоф тарзда кесиб кетиш ҳолатларини қандай изоҳлайсиз?

— Тўғри, айни пайтда мўмай даромад топиш мақсадида ёки дарахтларнинг кесилиш тартибини билмаслик оқибатида уларни ноқонуний равишда кесиш каби салбий ҳолатлар учрамоқда. Бунга, умуман, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ёхуд браконьерлик ҳолатларига дуч келсангиз, қўмитанинг (0-371) 236-26-66 ёки ҳудудлардаги бошқармалар «Ишонч телефони»га мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаатингиз тезкор тарзда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан албатта, қатъий чора кўрилади.

Бир нарсани унутмаслигимиз лозим: атроф-муҳит муҳофазаси нафақат соҳа мутахассисларининг иши, бунда аҳолининг ҳиссаси ҳам бўлиши керак. Она табиатни бир тану бир жон бўлиб ҳимоя қилмасак, бу борадаги эзгу ниятларга эришиш мушкул бўлади.

— Умуман, дарахт кесиш тартиби аслида қандай? Бунинг учун бирор жойга мурожаат қилиш зарурми?

— Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг IV бўлим, 4-иловасига асосан, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесиш учун рухсатномани олишга оид аризани юридик шахс тегишли маҳаллий ҳокимиятдаги «Ягона дарча» бўйича давлат хизматларини кўрсатиш марказига тақдим этади. Жисмоний шахс эса бевосита маҳаллий ҳокимият органига мурожаат қилиши лозимлиги кўрсатилган.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

МАРҲАМАТ, СИГИРИНГИЗНИНГ ПАСПОРТИНИ КЎРСАТИНГ

МАРҲАМАТ, СИГИРИНГИЗНИНГ ПАСПОРТИНИ КЎРСАТИНГ

🕔15:24, 19.04.2018 ✔7

Чорвасини идентификация қилдирмаган фуқаро жавобгарликка тортилиши мумкин 

Жорий йилдан бошлаб юртимизда жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни босқичма-босқич идентификация қилишга киришилади. Шу асосда ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ягона электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Хўш, бундан кўзланган мақсад нима? 

Батафсил
МЕТАЛЛ ВА ЁҒОЧДАН БОШҚА ҲАММАСИ ЎЗИМИЗДА БОР

МЕТАЛЛ ВА ЁҒОЧДАН БОШҚА ҲАММАСИ ЎЗИМИЗДА БОР

🕔15:23, 19.04.2018 ✔7

Бугун қурилиш материалларига талаб катта. Аммо, афсуски, аксарият қурилиш материалларининг нархи жуда беқарор. Айниқса цементни кеча олган нархда бугун тополмайсиз. Нега?

Батафсил
АРЗОН  УЙЛАРНИНГ  БУ  ЙИЛГИ  НАРХИ  ҚАНЧА?

АРЗОН  УЙЛАРНИНГ  БУ  ЙИЛГИ  НАРХИ  ҚАНЧА?

🕔14:08, 13.04.2018 ✔61

Эътибор берсангиз, айни пайтда Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар қурилиши жойларда ҳали бошланмади. Ҳолбуки, Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, жорий йилда 20 мингта ана шундай уй-жой бунёд этиш кўзда тутилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МАРҲАМАТ, СИГИРИНГИЗНИНГ ПАСПОРТИНИ КЎРСАТИНГ

    МАРҲАМАТ, СИГИРИНГИЗНИНГ ПАСПОРТИНИ КЎРСАТИНГ

    Чорвасини идентификация қилдирмаган фуқаро жавобгарликка тортилиши мумкин 

    Жорий йилдан бошлаб юртимизда жисмоний ва юридик шахслар томонидан асраб, кўпайтириладиган ҳайвонларни босқичма-босқич идентификация қилишга киришилади. Шу асосда ҳайвонлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ягона электрон ахборот тизими жорий этилмоқда. Хўш, бундан кўзланган мақсад нима? 

    ✔ 7    🕔 15:24, 19.04.2018
  • МЕТАЛЛ ВА ЁҒОЧДАН БОШҚА ҲАММАСИ ЎЗИМИЗДА БОР

    МЕТАЛЛ ВА ЁҒОЧДАН БОШҚА ҲАММАСИ ЎЗИМИЗДА БОР

    Бугун қурилиш материалларига талаб катта. Аммо, афсуски, аксарият қурилиш материалларининг нархи жуда беқарор. Айниқса цементни кеча олган нархда бугун тополмайсиз. Нега?

    ✔ 7    🕔 15:23, 19.04.2018
  • АРЗОН  УЙЛАРНИНГ  БУ  ЙИЛГИ  НАРХИ  ҚАНЧА?

    АРЗОН  УЙЛАРНИНГ  БУ  ЙИЛГИ  НАРХИ  ҚАНЧА?

    Эътибор берсангиз, айни пайтда Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар қурилиши жойларда ҳали бошланмади. Ҳолбуки, Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, жорий йилда 20 мингта ана шундай уй-жой бунёд этиш кўзда тутилган.

    ✔ 61    🕔 14:08, 13.04.2018
  • ДАРАХТ КЕСИШ УЧУН

    ДАРАХТ КЕСИШ УЧУН

    қаердан рухсат олиш керак?

    Баъзи маҳалла ёки тураржойлар (домлар) яқинидаги чиқинди йиғиш майдончалари абгор аҳволга келиб қолганига гувоҳ бўламиз. Шуларни кўриб, кишида савол туғилади: ўзи бундай жойларни таъмирлаш кимнинг зиммасидаги вазифа? Бундай ҳолатни бартараф этиш учун бирон иш қилиняптими?

    ✔ 29    🕔 13:58, 13.04.2018
  • НОТАРИУС ОРТИҚЧА ҲАҚ ТАЛАБ ҚИЛСА… 

    НОТАРИУС ОРТИҚЧА ҲАҚ ТАЛАБ ҚИЛСА… 

    — Уйимизда пропискада беш киши турса-да, фақат уч киши яшайди. Аммо коммунал тўловлар учун нечта одам рўйхатда турса, шунча ҳисобланади. Эътироз билдирсак, улар «компьютерга киритилган рўйхат асосида тўлайсиз» дейди. Хонадонда яшамайдиганлар тўғрисида маҳалладан маълумотнома олиб, уни нотариал тасдиқлатиш мумкинми?

    ✔ 30    🕔 13:57, 13.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар