Даромад манбаи      Бош саҳифа

КАФТДЕК ЕРДАН ЎН МИЛЛИОН

Ҳовлингиздаги хазина калити қўлингизда

Шундай хонадонлар ҳам борки, қишлоқда яшаса-да, ер шўрлаган, томорқа қумлоқ ёки сув тақчил деган баҳонаю важлар билан рўзғорига бодринг, помидорни ҳам, сабзи-пиёзу картошкани ҳам бозордан ташишга ўрганиб қолган.

КАФТДЕК ЕРДАН ЎН МИЛЛИОН

Шу боис ҳайҳотдай томорқага мевали дарахт ўрнига тол, терак, тут экиб қўйиш, турли озиқ-овқат экинлари ўрнига чорва учун бошоқли дон ёки беда етиштиришни афзал билади. Осонгина-да! Содда қилиб айтганда, айрим одамларнинг танбаллиги билан томорқадан оқилона фойдаланиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди.

Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борадаги ишларни тубдан такомиллаштириб, аҳоли турмуш даражасини оширишни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.

— Ҳадисини олганга томорқа кони фойда, — дейди Денов туманидаги Чоргул маҳалласида яшовчи И.Тошбоев. — Файз-барака манбаи. Ўн сотихдан ортиқроқ томорқамиз бор. Ҳар йили помидор, сабзи, картошка сингари маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил оламиз. Унинг бир қисмини оиламиз ва қўни-қўшнилар билан баҳам кўрамиз. Қолганини бозорда сотиб, кам-кўст учун сарфлаймиз. Бундан бир неча йил аввал ихчам иссиқхона барпо этиб, лимон парваришини йўлга қўйган эдик. Ўтган йили шиғил мева тугди. Дастлабки йили лимондан 10 миллион сўмдан ортиқ даромад қилдик. Бу йил яна кенгайтирмоқчимиз.

— Аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданияти юксалмоқда, — дейди Сурхондарё вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ш.Бойқулов. — Бироқ гуруч курмаксиз бўлмас деганларидек, айрим фуқаролар бу масалага жиддий эътибор қаратмагани ҳам ҳақиқат. Масалан, жорий йил бошида ишчи гуруҳ ташкил этиб, аҳолининг томорқадан фойдаланишини ўрганиб чиқдик. Бу жараёнда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонлари бўйича хатлов ўтказилиб, экинларнинг жойлаштирилиши ўрганилди. Ўрганиш жараёнида деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кам фоизли имтиёзли кредит маблағи ажратилса, 112 минг 109 бош чорва моли, 146 минг 293 парранда парваришлаш истагини билдирди. 773 гектар ерда иссиқхоналар ташкил этишга қизиқиш борлиги маълум бўлди. Шунингдек, 5,16 гектар майдондаги 49 томорқадан фойдаланилмаётгани аниқланиб, зарур чоралар кўрилди.

— Илгари бир-икки бош қорамол парваришлаш учун томорқада чорва озуқаси етиштиришга кўникиб қолган эканмиз, — дейди Музработ тумани Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи ­Т.Шомардонқулов. — Бир бош сигир, ўндан ортиқ товуқ парваришлаяпмиз. 15 сотих еримиз бор. Мана, унинг бир қисмига ўтган йил кузда буғдой уруғи сепган эдик. Майса бир текис кўкка бўй чўзмоқда. Қолган майдонни сифатли шудгорлаб, пиёз, сабзи, помидор, хуллас, рўзғор учун зарур бошқа зироатлар экдик. Улар ҳам униб чиқди. Ҳадемай, ҳосил бериб қолади. Қаранг, оиламизни гўшт-сут билан таъминлаймиз, деб томорқадан тўғри фойдаланмаётган эканмиз. Эҳтиёжимиздан ортиқчасини бозорда сотсак, коммунал хизмат ва солиқ тўловлари учун маблағ масаласи ҳам ҳал бўлар экан. Ортиқчасини рўзғорнинг каму-кўстига ишлатамиз.

Ҳа, юртимизда ҳар бир оиланинг мўъжазгина ер майдонидан эркин, самарали фойдаланиб, табиий, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга интилиши кучайтирилаётгани томорқа хўжалигини маъмурчилик ва қўшимча даромад манбаига айлантиришга хизмат қилмоқда.

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Йилига беш марта кўпаяди

Йилига беш марта кўпаяди

🕔10:58, 19.07.2018 ✔4

Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

Батафсил
Асалнинг тотли даромади

Асалнинг тотли даромади

🕔10:57, 19.07.2018 ✔6

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Батафсил
Қўрқманг, аввало бошланг

Қўрқманг, аввало бошланг

🕔10:34, 12.07.2018 ✔53

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йилига беш марта кўпаяди

    Йилига беш марта кўпаяди

    Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

    ✔ 4    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Асалнинг тотли даромади

    Асалнинг тотли даромади

    Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

    ✔ 6    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Қўрқманг, аввало бошланг

    Қўрқманг, аввало бошланг

    Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

    ✔ 53    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

    ✔ 45    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

    ✔ 33    🕔 10:33, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар