Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

Йўлларда пиёдалар иштирокидаги фалокатлар нега кўпаймоқда?

Статистика маълумотларига єараганда, йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар иккитадан биттаси бевосита пиёда иштирокида содир бўлмоєда. Биргина 2017 йилда 563 та пиёда билан йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Шундан 516 та ҳолатда улар бевосита айбдор, деб топилган.

ҚОИДАЛАР ПИЁДАЛАРГА ТЕГИШЛИ ЭМАС...МИ?

Кўриниб турибдики, бугун йўл ҳаракати хавфсизлиги єоидаларига амал єилмайдиганлар кўп. Нега шундай? Бунинг сабаблари нимада? Йўлларда пиёдалар ҳушёрлигини ошириш учун нималар єилиш керак?

Қонунни менсимаса...

Замон шиддат билан ривожланиб, ҳаётимизга янги-янги технологиялар кириб келгани сайин қоидабузарликларнинг тури ҳам кўпаймоқда. Масалан, мобиль телефонни олайлик. Бугун аксарият пиёдалар ўтиш йўлакчасидан телефонда суҳбатлашиб ёки бўлмаса, қулоғида «наушник» билан ўтади. Бу эса табиийки йўлда хавфни оширади. Шуни инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрида «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле-видеомаҳсулотларни кўриш, радио-аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки газета-журнал ўқиш, қўйингки, эътиборни чалғитадиган барча воситалардан фойдаланиш тақиқланди.

Қоидани бузганга жарима ҳам белгиланган. Лекин шу чоралардан кейин нима ўзгарди? Нега йўлдаги фалокатлар озаймаяпти? Исталган чорраҳада ўн, ўн-беш дақиқа пиёдаларни кузатсангиз, қанча-қанча фуқаро қоидага амал қилмаётганининг гувоҳи бўласиз. Узоққа бормай, биргина мисол келтирсам. Ишхонамиз пойтахтимизнинг Мустақиллик ва Амир Темур кўчаси кесишган марказий чорраҳа яқинида жойлашган. Бу ердан ўтаётган пиёдаларнинг аксарияти доимо телефонда бемалол гаплашиб ёки қулоғида «наушник» билан ҳаракатланаверади. Ҳолбуки, чорраҳада ҳамиша йўл патруль хизмати ходимлари ҳозиру нозир. Уларнинг бирор марта пиёдани мазкур қоидага риоя этмагани учун маъмурий жазога тортиш у ёқда турсин, ҳатто, оғзаки танбеҳ берганини ҳам кўрмаганман.

Пиёда тартиб-қоидани бузаётганини кўришса-да, бунга эътибор ҳам бермайди. Шундай экан, нега улар фақат йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларнигина аниқлаб, уларга нисбатан маъмурий чора қўллаш, «жазолаш» учунгина бу ерни банд қилиб турибди? Ахир, улар кунда ҳеч бўлмаганда йўл ҳаракати қоидасига амал қилмаган битта пиёдани аниқлаб, унга чора кўрса, юқоридаги ҳолатлар секин-аста камайишига эришилади-ку!

Бир марта ҳамёнига зарар етгандан кейин ҳар қандай киши қоидани бошқа бузмасликка ва шу орқали ўзи ва бошқалар ҳаётига хавф туғдирмасликка ҳаракат қилиши аниқ. Ўзи умуман бу қоидалар кундалик ҳаётимизда татбиқ этиляптими ёки қонун шунчаки қоғозда қолиб кетяптими?

Жазоланган 39 минг пиёда

— Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига биноан, пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китоб ёки даврий нашрларни ўқиши, шунингдек, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, — дейди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи майор Акмал ЮНУСОВ. — Биргина 2017 йилнинг ўзида республикамиз бўйича йўл патруль инспекторлари томонидан 39 минг 672 та пиёдага маъмурий чора кўрилган. Аслида ҳар бир чорраҳани тўлиқ назорат қилиш, йўл патруль хизмати ходимларини бириктиришнинг имкони йўқ.

А.Юнусовнинг айтишича, йўл патруль ходимлари йўл қоидаларини билиб-билмай бузган пиёдаларга кўпинча оғзаки огоҳлантириш билан чегараланади. Бундан пиёда тўғри хулоса чиқариши лозим. Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бироқ минг афсуски, йўл қоидасини бузаётган пиёда сони ортса ортяптики, асло камаяётгани йўқ. Оқибатда пиёда билан турли нохуш ҳолатлар содир бўляпти.

Шу ўринда бир неча йил олдин ўзим гувоҳи бўлган бир ҳолатни мисол келтирсам. Пиёда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай, қулоғида баланд мусиқа билан йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётганда уни машина уриб юборган. Натижада пиёдага жиддий тан жароҳати етган. Соғлиғини тиклаш учун олти марта жарроҳлик столига ётди. Аммо… ҳеч қандай ижобий натижа бўлмади. Ўша пайтдаги биргина хатоси уни умрбод тўшакка михлади...

Бундай ҳодисаларнинг олдини олишга ҳар биримиз масъулмиз. Аввало, ҳар бир ота-она фарзандига кўчада юриш қоидаларини уқтириши, тартибга риоя этишини ўргатиши лозим. Лекин ҳар доим ҳам катталар болаларга яхши ўрнак бўлавермайди. Боласини мактаб ёки боғчага олиб кетаётган ота ёки она йўл патруль ходимларини кўрган вақтидагина хавфсизлик камарини тақади. Ёки пиёда кетаётган бўлса пиёдалар светофорининг қизил чироғида ҳам ўтиб кетаверади. Буни кузатиб турган бола онгида йўл ҳаракати қоидаларига ҳар доим ҳам амал қилавериш шарт эмас экан, деган тушунча ҳосил бўлмайдими? Аввало, барча ота-она фарзандига ўрнак кўрсатиши лозим эмасми?

Йўқ бўлиб кетган дарслар

— Илгари мактабларда махсус йўл ҳаракати қоидалари дарс соатлари ўтилар эди, — дейди ­А. Юнусов. — Унда йўл ҳаракати қоидалари батафсил ўргатилган. Афсуски, ҳозир бу соатлар мактаб жадвалидан олиб ташланган. Фақат тарбиявий соатларда умумий тарзда 10-15 дақиқа бу ҳақида гапирилади. Шунинг учун бугунги кунда содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти мактаб ўқувчилари иштирокига тўғри келмоқда.

Тўғри, мамлакатимиздаги барча мактабларга ички ишлар ходимлари бириктирилган бўлиб, улар ҳар ойда бир марта йўл ҳаракати қоидалари юзасидан ўқувчилар билан машғулотлар ташкил этиб боради. Лекин бу камлик қилади. Чунки бир ойда ярим соатлик ташвиқот билан йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ тушунтиришнинг имкони йўқ. Шу боис ҳозирги ўқувчиларнинг аксарияти кўча ҳаракати қоидалари ҳақида умуман тушунчага эга эмас.

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун мактабларда йўл ҳаракати қоидалари дарсларини қайта жорий этиш зарурдир балки. Шу орқали йўл ҳаракати қоидалари ўқувчиларга ёшлигиданоқ тушунтирилади. Бу эса пиёда иштирокида содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисаларнинг камайишига, йўлда ҳаракатланиш маданиятининг ўсишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Нон нархи ошди. Буни мутасаддилар қандай изоҳлайди?

Нон нархи ошди. Буни мутасаддилар қандай изоҳлайди?

🕔11:49, 20.09.2018 ✔33

Нон нархи нега бирданига салкам икки баробарга қимматлашиб кетди? Бунинг асл сабаби нимада? Xs.uz онлайн нашри бу саволларга  мутасаддиларнинг фикрини ўрганди.

Батафсил
«Ечим рапорти» ёки муаммо қолиб журналистдан кир ахтариш тўғрими?

«Ечим рапорти» ёки муаммо қолиб журналистдан кир ахтариш тўғрими?

🕔11:48, 20.09.2018 ✔26

Мақоладан сўнг ёрдамга муҳтож оила тақдирида ўзгариш бўлдими?

Батафсил
Танқиддан сўнг Сирдарёда нима ўзгармоқда?

Танқиддан сўнг Сирдарёда нима ўзгармоқда?

🕔11:48, 20.09.2018 ✔40

Газетамизнинг 2018 йил 12 июлдаги 28-сонида чоп этилган «Шифокорга муҳтож поликлиникалар» сарлавҳали мақолада Сирдарё вилоятидаги оилавий поликлиникалар хусусида сўз юритилган эди. Ушбу мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар