Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

АРЗОН  УЙЛАРНИНГ  БУ  ЙИЛГИ  НАРХИ  ҚАНЧА?

Эътибор берсангиз, айни пайтда Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар қурилиши жойларда ҳали бошланмади. Ҳолбуки, Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, жорий йилда 20 мингта ана шундай уй-жой бунёд этиш кўзда тутилган.

АРЗОН  УЙЛАРНИНГ  БУ  ЙИЛГИ  НАРХИ  ҚАНЧА?

Бунга сабаб нима? Нега аҳолининг уй-жойга муҳтож қатламига топширилиши зарур бўлган хонадонларни қуриш ҳамон пайсалга солиб келиняпти?

— Тўғри, орадан уч ой ўтган бўлса-да, уй-жойлар қурилиши ҳали-ҳануз бошлангани йўқ, — дейди «Қишлоқ қурилиш банк» раисининг биринчи ўринбосари Акбар ­ЭШОНҚУЛОВ. — Бунинг сабаби қурилишни молиялаштириш муддати чўзилиб кетмоқда. Боз устига ҳудудий ҳокимликлар томонидан уй-жой қуриш учун ерлар ҳали танлаб олинмаган. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига биноан, бундай типдаги уй-жойларни қуриш учун қишлоқ ва ўрмон хўжалигига тегишли бўлмаган, унумдорлик кўрсаткичи 40 фоиздан паст ерлар танланиши керак.

Ўтган йили ажратилган ерларда қурилган уйлар баъзи ҳолларда тепаликларда ҳам бўлди. Бу эса қурилиш ишларини олиб боришга қийинчилик туғдиради. Шу боис энди арзон уй-жойлар учун ер ажратишда туман ҳокимликлари ҳар томонлама ўрганиб, сўнг ер ажратмоқда. Яқин кунларда барча ҳудудларда ерлар танлаб олинади ва қурилишга старт берилади.

— Бу йил қуриладиган уй-жойларнинг нарх-навоси қандай бўлади?

— Улар ҳали тасдиқланмаган. Лекин тахминийсини айтишим мумкин. Масалан, кўп қаватли уч хонали квартиранинг қиймати 125-126 миллион сўм атрофида. Бошланғич тўлови 19 миллион сўм. Икки сотихли уй эса ўртача 190 миллион сўмга яқин. Бошланғич бадали қарийб 31 миллион сўмни ташкил этади. Булар фақат тахминий қиймат. Уни тегишли ташкилотлар кўриб чиқиб, тасдиқлаши ёки арзонлаштириши мумкин.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маълумки, бундай типдаги уй-жойлар кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож оилаларга берилади. Лекин бундай тоифадаги шахсларга юқоридаги қиймат ҳам қимматлик қилиши мумкин. Шуни инобатга олиб, давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, тегишли вазирлик ва идоралар хонадонни харид қиладиган фуқароларга бошланғич бадал қийматини қисқартириши ёки кредит тўлашнинг муддатини узайтириш имконини яратиши режалаштирилган. Айни пайтда мазкур масала бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга киритилган.

— Айтайлик, уй-жойга муҳтож фуқаро тегишли комиссиядан тавсиянома олган. Лекин уйнинг бошланғич бадалини тўлашга имконияти йўқ. Унга банк бирор ёрдам кўрсата оладими?

— Бизнинг банкда бундай имконият мавжуд эмас. Аммо фуқаро бошқа тижорат банкларидан кредит олиши мумкин. Шу билан бирга, Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан, жорий йилда ҳар бир туманда қуриладиган арзон уй-жойлардан бештаси ўша туман ҳокимликлари томонидан иқтисодий имконияти ва оилавий аҳволи энг оғир деб топилган фуқарога ҳеч қандай бошланғич тўлов ва кредитсиз совға қилинади. Мазкур бешта уйнинг пули касаба уюшмалари ва бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ғолиб МИРЗО




Ўхшаш мақолалар

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

🕔14:17, 01.03.2019 ✔65

Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔63

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔99

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 65    🕔 14:17, 01.03.2019
  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 63    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 99    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 122    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 91    🕔 21:21, 13.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар