Инсон ўзинг      Бош саҳифа

КУЛЧА ТАШЛА, ОЙМОМО!

Ой нурида мириқиб чўмилаётган терак баргларининг шитири Шоҳруҳ билан Равшаннинг суҳбатига куй басталаётгандек эди.

КУЛЧА ТАШЛА, ОЙМОМО!

— Равшан, нимани ўйлаяпсан?

— Ҳеч нарсани, ўзинг-чи?

— Менми? Тандирда ёпилган иссиқ кулча егим келяпти. Тасаввур қилгин, онамиз ўз қўли билан кулча ёпиб берса...

— Мен ҳечам онажоним ёпган кулчани емаганман.

— Кел, оймомодан сўраймиз.

— Нима?

— Ахир юлдузлар ойнинг болаларими? Бизни ҳам Марғуба опам «юлдузча» деб чақиради-ку. Демак, ой бизнинг ҳам ойимиз бўлади-да, шундайми?

— Бўпти, кел, бирга сўраймиз, — улар бараварига қичқира кетди.

— Кул-ча таш-ла, ой-мо-мо...

Марғуба опа уларнинг ҳайқириғини эшитиб югуриб келди.

— Нима бўлди? Нега қичқирасиз? — деди у.

— Опа, оймомодан кулча сўрадик.

— Тандирга ёпилганидан, — қўшиб қўйди Шоҳруҳ.

— Нима бўпти, деб қўрқиб кетдим. Бўлди, ётинг, тун ҳам яримлаб қолди.   

Болаларни уйғотиб юборасиз.

— Жудаям кулча егимиз келди-да...

— Хўп, яхши, эртага ўзим уйда ёпиб келаман. Қани, энди ухланглар-чи!

Марғуба опа уларнинг шунчалик меҳрга зор эканини кўриб, қалби вайрон бўлди. Устидаги кўрпани яхшилаб ёпди. Равшаннинг қўли букилиб қолган экан, тўғрилаб қўйди. Дераза тагидаги стулга ўтирар экан, меҳрга, муҳаббатга ташна бу мурғак гўдакларга ич-ичидан ачинди.

Меҳрибонлик уйига сукунат чўмди. Ҳамма болалар бешикка беланган-у, ой уларни аллалаётгандай. Бироқ негадир болалар уйқусида ҳам безовта. Тушида ҳам кимнидир кутар, кимнингдир йўлига интиқ термуларди. Кутган инсони эндигина келди деганда, тонг отиб, туш экани аён бўларди. Бундай туш кўриш-у, бундай тонг оттиришга Меҳрибонлик уйидаги болалар  анчайин кўникиб кетган. Эндигина ушалган орзулари саробга айланган болалар хоҳлар-хоҳламас ўринларидан туриб, бадантарбия қилар, юз-қўлини ювиб, нонуштага ўтиришарди. Шоҳруҳ ҳам сутга нон тўғраб, жимгина хаёл сурарди. У кечқурун Равшан билан бўлган суҳбатни эслади. Аслида оймомодан кулча эмас, ичида онажониси қайтишини сўраганди.

Болалар нонушта қилиб бўлиб, майдончада тўп ўйнаб, арғимчоқ учиб, ўзларини бироз чалғитди. Истаб-истамай ўйнаётган эканми, «Шоҳруҳ», деган чақириққа бараварига ялт этиб қарашди. Зулхумор опанинг Шоҳруҳни имлаганини кўриб, ҳафсаласи пир бўлиб, яна ўйинга чалғиб кетишди.

— Шоҳруҳ, биласанми, бу  аёл сени олиб кетмоқчи экан. Кетасанми? — ёнида турган аёлни кўрсатиб сўради Зулхумор опа.

Шоҳруҳ мийиғида, аммо чин дилдан жилмайиб турган аёлга қараб олди-да, сўради:

— Менга ким бўлади?

— Ойинг. Хўш, нима дейсан?

— Ойим...

— Ҳа, ҳа, болажоним, мен сенинг ойинг бўламан. Сени ёшлигингда йўқотиб қўйгандик. Шунча йил қидирдик. Энди доим бирга бўламиз, — деди ҳалигина кулиб турган аёл тиз чўкиб,  кўзёшларини артар экан.

— Розимисан? — Зулхумор опа яна қайта сўради.

Шоҳруҳ бош ирғаб, розилигини билдирди. Қаршисида турган аёл унинг учун бегона бўлса ҳам, онаси, у билан кетмай иложи йўқ.

У буюмларини йиғиштириб бўлгач, болалар билан бирма-бир хайрлашиб чиқди. Кўзларидан тирқираб ёш оқди. Марғуба опани излаб ҳеч қаердан тополмади. Болаларга иссиққина кулча ёпгани кетган экан...

Шоҳруҳ интиқиб кутган ­оиласи бағрида чамаси бир ҳафта яшади. Ота-онаси унга ғамхўрлик қилар, еру кўкка ишонмасди. Икки синглиси акаси борлигидан фахрлана бошлади.

Шоҳруҳ ўйга толиб, хаёл суриб ўтирганди, ташқарида унга таниш овоз эшитилди.

— Опа, ҳой опа. Ким бор?

Шоҳруҳ ўзини ҳовлига отди. Дарвоза олдида турган Марғуба опани кўргач, унинг қучоғига ошиқди. Улар худди она-боладек бир-бирига тўймасди. Ҳар иккисининг кўзлари ёшга тўлганди.

— Шоҳруҳжон, қалайсан, шириним. Аҳволларинг яхшими? Ўз уйингда яшаш нақадар яхши-а? Хўш, ойинг кулча ёпиб бердиларми?

— Ҳа, лекин... — унинг сўзларини ичкари уйдан чиқиб келган Салима опа бўлди.

— Ие, меҳмон келибди-ку. Хуш келибсиз! Қани, уйга киринг!

— Йўқ, майли. Раҳмат, мен бирровга, Шоҳруҳни кўрай дегандим. Унга кулча олиб келгандим. Шундай бераман-у кетаман, — деб қўлидаги сумкани титкилай бошлади. Кулчани олиб, Шоҳруҳга узатди. У бўлса, Марғуба опанинг бўйнидан маҳкам ушлаганча, «сиз билан кетаман», деб хархаша қилишга тушди. Марғуба опа қалби тилка-пора бўлиб, югурганча кўчага чиқди.

 Меҳрибонлик уйига келиб, хонасига қамалиб олди-да, тўйиб-тўйиб йиғлади. Шоҳруҳни бунчалик яхши кўришини билмаган экан. Қани, у қайтиб келса-ю, ўзига фарзанд қилиб олса.

Эшикнинг тақиллаши унинг хаёлларини тарқатиб юборди. Хоҳламайгина ўрнидан турган Марғуба опа, ҳайратдан донг қотиб қолди. Қаршисида йиғидан қизарган кўзларида кулгу ўйнаётган Шоҳруҳ турарди...                                             

 

  Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Қалдирғочлар баҳорда келади

Қалдирғочлар баҳорда келади

🕔13:02, 16.11.2018 ✔2

Мақсуд ҚОРИЕВ

Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

Батафсил
Душман қадри

Душман қадри

🕔18:50, 01.11.2018 ✔48

Максим ГОРЬКИЙ

Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

Батафсил
Муроса

Муроса

🕔18:50, 01.11.2018 ✔55

Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қалдирғочлар баҳорда келади

    Қалдирғочлар баҳорда келади

    Мақсуд ҚОРИЕВ

    Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

    ✔ 2    🕔 13:02, 16.11.2018
  • Душман қадри

    Душман қадри

    Максим ГОРЬКИЙ

    Ўн балки тўққиз ёшимда Васька Ключарев исмли душманим бор эди. Ўзимнинг тенгқурим. Муштлашишда унга тенг келадигани йўқ эди.

    ✔ 48    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Муроса

    Муроса

    Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

    ✔ 55    🕔 18:50, 01.11.2018
  • Номсиз қишлоқ

    Номсиз қишлоқ

    Ўшанда саккиз ёшда эдим. Ота-онам кун бўйи ишда бўлгани учун дарсдан кейин бобом ва бувимнинг уйига бориб, юмушларига қарашардим. Бобомнинг менга меҳри бўлакча эди. Мактабдан келишим билан ёнига ўтқазиб, эртак, ҳикоя, ривоятлар айтиб берарди.

    ✔ 44    🕔 18:49, 01.11.2018
  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 223    🕔 17:38, 11.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар