Спорт      Бош саҳифа

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

Фойдаси

Сузиш, аввало, инсон иммунитетини мустаҳкамлаб, шамоллаш, яллиғланиш каби хасталикларнинг олдини олади. Гавда тўғри шаклланади. Модда алмашинуви, уйқу ва иштаҳа яхшиланади. Асаб, нафас ва юрак қон-томир тизими, шунингдек, таянч-ҳаракат аъзолари фаолияти ижобий томонга ўзгаради. Яссиоёқликнинг олди олинади ва болада ирода ва сабр-тоқат хислатлари шаклланади.

Инсон сузган пайтда тана гўёки массаж олади, қон айланиши ва асаб тизими яхшиланади. Турли усулда сузиш эса баданни мутаносиб ҳолатда чиниқтириб улғайтиради. Боланинг қомати тўғри ўсишида сузишнинг нафи катта. Мунтазам сузишга одатланган боланинг бўйи тез ўсади ва унда турли касалликларга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади.

Салбий таъсири борми?

Кимёвий усул билан тозаланган сувда аллергияга мойил ёки териси қуруқ болада аллергик дерматит пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, сузиш болада қулоқ ва тиш оғриғи, тумов каби касалликларни қўзғаши мумкин. Шу боис сузишга қатнашаётган болада ана шу каби аломатлар сезилса, машғулотни вақтинча  тўхтатиш лозим. У бу касалликдан бутунлай фориғ бўлгандан сўнг ҳам камида икки ҳафта сувга тушмаслик талаб этилади. Чунки бу даврда организм ўзини тўлиқ тиклаб олади ва иммунитет мустаҳкамланади. Касалликдан сўнг, сузиш ҳавзасига тушган бола сувда 20 дақиқадан ортиқ сузмаслиги керак.

Кимларга тақиқланади?

Биринчи навбатда, туғма юрак пороги бор кишиларга. Шу билан бирга, тери касалликларига чалинган, ўткир вирусли инфекция билан зарарланган, очиқ яраси мавжуд, тиришиш (судорога) синдромига ва тана ҳарорати кўтарилишига мойил инсон сувда сузиши мақсадга мувофиқ эмас.

Қандай касалликларга даво

Биринчи навбатда, диск чурраси, остеохондроз касалига чалинган кишиларга катта ёрдам беради. Инсон сузган пайтда унинг танаси сувдаги кислороддан тўйинади. Натижада, танадаги зарарли ёғлар парчаланиб, ортиқча вазн йўқолади.

Тана совиб кетмасин

Сузиш вақтида тез-тез учраб турадиган ҳолатлардан бири. Бунга айниқса, саломатлигида муаммоси бор кишилар жиддий эътибор бериши керак. Денгиз суви танани чучук сувга нисбатан кўпроқ совитиб юборади. Натижада кишини гарчи қуёш чарақлаб, жазирама иссиқ бўлишига қарамай, титроқ босади. Бундай пайтда қўл-оёқлар билан фаол ҳаракатланиш ва баданда майда-майда ҳуснбузар (қаттиқ совуқ таъсирида) пайдо бўлгунча сувда қолмаслик талаб этилади. Сувдан чиққач, артиниб, вақтинча бўлса-да, кийиниб олиш керак.       

Эслатма

Мушак ва томирларнинг тортишиб қолиши, асосан, салқин сувда бўлади. Шунинг учун очиқ жойда сузган пайтда иложи борича узоққа кетиб қолмаслик лозим. Сузиш кийимига эса чўқмор қистириб олиш керак. Бу — кутилмаганда юз берадиган томир тортишига қарши ёрдам беради: дарҳол уни ечиб, увушган жойга санчилса, ҳаракатланиш янада осонлашади.   

Чучук кўлмак сувда сузганда ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарур. Негаки бундай жойда биронта инфекцияни юқтириб олиш ҳеч гапмас. Айниқса, сувда турли ҳашаротлар бўлса, бу жуда хавфли.     

Хавфсизлик қоидалари

— Ҳавзага келиб, дарҳол сувга тушмаслик керак. Бу томирларнинг қисилишига олиб келади. Организмни 10-15 дақиқа сувга кўниктириб, сўнг оҳиста сувга кириб сузиш зарур;

— Ҳаво ҳарорати 23 даражадан паст бўлган вақтда очиқ жойда чўмилиш мумкин эмас;

— Нотаниш жойларга шўнғиш, сувга калла билан ташлаш ўта хавфли. Боиси сувнинг тубида ҳар қандай жисм ёки ҳашаротлар жароҳат етказиб қўйиши мумкин;    

— Овқатланиш ва сузиш даври оралиғи муҳим аҳамиятга эга: бир вақтнинг ўзида ҳам чўмилиш, ҳам тамадди қилиш тақиқланади;

— Сувга спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда тушиш ўта хавфли. Бу бош мия томир торайиши ва кенгайишини тўсиб қўяди;

— Қуёшда узоқ тоблангандан кейин ҳам сувга тушиш ёки сакраш тавсия этилмайди. Бу мускулларни қисқартириб, юрак фаолиятининг тўхташига олиб келиши мумкин;

— Сузиш ҳавзасида 40 дақиқадан ортиқ турмаслик керак. Сувнинг ҳарорати 28,5-28,8 даража бўлиши зарур.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Гигантларни аямаган  Мундиаль

Гигантларни аямаган Мундиаль

🕔10:53, 19.07.2018 ✔21

Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

Батафсил
КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

🕔16:18, 17.05.2018 ✔125

Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

Батафсил
СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

🕔14:49, 19.04.2018 ✔204

Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Гигантларни аямаган  Мундиаль

    Гигантларни аямаган Мундиаль

    Мушкетёрлар 20 йил ўтиб, тахтга қандай қайтди?

    ✔ 21    🕔 10:53, 19.07.2018
  • КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    КАРАТЭ — КУЧНИ КЎРСАТИШ ЭМАС

    Мағлубиятни ҳис этмасдан ғалаба қилиб бўлмайди

    Татами устида туриб, рақибига дўстона таъзим билан бошланувчи каратэ рақибларнинг бир-бирига ўзаро ҳурматда бўлиши билан бошқа спорт турларидан ажралиб туради.

    ✔ 125    🕔 16:18, 17.05.2018
  • СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    СУЗИШ: КИМГА ФОЙДА, КИМГА ЗАРАР

    Сузиш — инсонга завқ бағишлаши билан бирга, саломатликка фойдаси бемисл бўлган машғулот ва спорт туридир. Бироқ у билан шуғулланишнинг ўзига яраша қоидалари ҳам бор.

    ✔ 204    🕔 14:49, 19.04.2018
  • ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ШАРТЛАРИ ҚИЗИҚ

    Муҳташам спорт залидаги мусобақани кузатиб, аввалига ҳайрон бўлдик. Сабаби, мусобақалашаётганлар орасида қирқ ёшли эркак ва аёлдан тортиб, етти ёшли болаларгача бор. Энг қизиғи, уларнинг биронтаси спортчига ўхшамайди. Лекин бир-бирини қўллаб-қувватламоқда, ғалаба сари ишонч билан бирга ҳаракат қилмоқда.

    ✔ 283    🕔 17:17, 15.03.2018
  • Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Магнус КАРЛСЕН:  «МЕН ҲЕЧ КИМГА ТАН БЕРМАГАНМАН»

    Шахмат бўйича ўн олтинчи, ушбу ўйин тарихида эса учта йўналиш (классик, рапид ва блиц)да биринчи жаҳон чемпиони ҳисобланган норвегиялик 27 ёшли Магнус Карлсен мана, тўрт йилдирки, ақл муҳорабасида ўзига тенг келадиган рақиб йўқлигини исботлаб келмоқда.

    ✔ 363    🕔 17:46, 01.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар