Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

Унинг мўъжизакор томони ҳам шунда, қоқилган, оғринган пайтимизда ёрдамга келади, бу кўринмас табиб руҳимизни даволаб, тафаккуримизга озиқ беради. Шунинг учун бўлса керак, кўпчилик тушкун кайфиятда бўлган вақтида қўлига китоб олади, ундан мадад олишни истайди. Бир асардан йўқотган йўлини топса, иккинчисидан турмушнинг чигал тугунларини ечишни ўрганади. Қаҳрамонлар руҳияти ундаги ижобий фазилатга сингади. Ўқувчи ўзини қайтадан англай бошлайди. Ёзувчи Хуршид Даврон айтганидек, «асар ўқиш давомида ичингиздаги жоҳиллик бекинган кавакларни ёритасиз, инсоний қиёфангизни кашф этасиз. Ҳа, адабиёт бизнинг шундай буюк тарбиячимиз…» 

Адабиёт китобхон билан тирик, китобхон ҳам мутолаасиз яшай олмайди, дейишади. Орамизда бир кун китоб варақламаса, ниманидир бой бергандек безовталанадиганлар бор:

— Кутубхонага борганда китоблар кўплигидан кўзим яшнайди, аммо уларнинг ҳаммасини ўқимаганимдан ўкинаман, — дейди ёш китобхон Феруза Шавкатова. — Қанчадан-қанча маънавий озиқдан мосуво бўлиб юрганим ваҳимага солди. Негаки, унда маънавий хасталикни даволовчи куч бор. Китоб танлар эканман, худди китоблар мени ўқи, деб пичирлаб талпинаётгандек туюлаверади. Шунда бундай роҳатбахш хазинадан узоқ юрганларга ачинаман… 

Ҳақиқатан, умри китоб ўқимай ўтаётган кишида кўтарилиш, ички юксалиш бўлмайди, у ўзини оддий ойнада кўриши мумкин, аммо маънавият кўзгусидан топа олмайди. ­Дунё­қарашидаги катта бўшлиқ ҳеч қачон тўлмайди. Бундай кишилар билан дилдан суҳбат қилиш қийин.

— Байрамларда дадам ойимга гул, опаларимга турли ширинлик совға қилсалар, менга китоб олиб келар эдилар.  — дейди Нодира Саъдиева. — Опаларим хурсандлигимни кўриб ажабланишарди. Шунда билимли бўлсам, буларнинг барини сотиб олишим мумкин, дердим. Кейинчалик улар ҳам китобга ошно тутинди. Мўъжазгина кутубхонамиз анча катталашди. Қўшни болалар ҳам кутубхонага келиб туради. Уларга китоблар ҳақида гапириб, қизиқишини янада оширишга ҳаракат қиламан. Сабаби, кутубхоначи нафақат ўзининг, балки бошқаларнинг ҳам қалбида китобхонлик уйини бунёд этиши ва ҳар сафар унинг чироғини янада порлатиши зарур.

Биз бировнинг дардига шерик, юрагига малҳам бўлишимиз учун аввало, ўзимизни, ўзлигимизни англашимиз, ички туғёнларни қалб қулоғи билан эшита олишимиз зарур. Бунда эса бизга маънавият чироғи бўлган китоб кўзгу бўла олади.

 

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

КИТОБХОН

КИТОБХОН

🕔12:03, 22.05.2020 ✔145

Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
 

Батафсил
Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

🕔14:21, 31.03.2020 ✔1631

Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
 

Батафсил
«МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

«МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

🕔11:48, 20.03.2020 ✔1133

Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КИТОБХОН

    КИТОБХОН

    Унинг чиройликкина боши, айниқса, эътиборни тортади. Сочлари қоп-қора. Юзлари сип-силлиқ, чунки у бўлар-бўлмасга кулаверадиганлардан эмас. Озода. Тартибли. Хушмуомала. Кўрган одамнинг ҳаваси келади унга.
     

    ✔ 145    🕔 12:03, 22.05.2020
  • Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Балога қарши бизнинг ҳиссамиз мана шу

    Ҳар бир синовдан яхшилик қидириш азалдан халқимизга хос фазилат. Дунёнинг кўплаб мамлакатларини хавотирга солган коронавирус балоси бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Шундай синовли дамларда элнинг қиёфаси, ҳар бир инсоннинг кимлиги яққол билинади. Бундай балони даф этишнинг йўли эса бирлашиш, ҳар ким ўз вазифасини сидқидилдан бажариши жуда муҳим. Шифокорлар: «Биз сизнинг саломатлигингиз учун ишдамиз, сиз уйда қолинг» дея қайта ва қайта халқимизга айтаётгани бежиз эмас. Демак, уйда қолиб ҳаммамиз ўзимизни, оиламизни ҳимоя қилайлик. Шу энг катта ёрдамимиз бўлади аслида.
     

    ✔ 1631    🕔 14:21, 31.03.2020
  • «МЕНГА «НОБЕЛЬ»  КЕРАК ЭМАС...»

    «МЕНГА «НОБЕЛЬ» КЕРАК ЭМАС...»

    Америка Қўшма Штатлари Марказий разведка бошқармаси бир машҳур адибнинг асарини 1957 йили Италияда чоп эттирди. Асар  қўлёзмаси океан ортига қандай қилиб етиб боргани ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда...
     

    ✔ 1133    🕔 11:48, 20.03.2020
  • Китобхон танлови ғолибига автомашина

    Китобхон танлови ғолибига автомашина

    Жиззахда «Китоб дунёси» ва «Китоб маркази» савдо тармоқ марказлари томонидан ташкил этилган «Энг китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
     

    ✔ 1180    🕔 10:37, 13.03.2020
  • НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

    НАВОИЙ “ХАМСА”СИ ОЗАРБАЙЖОН ТИЛИДА

    Алишер Навоийнинг беш достонни ўз ичига олган “Хамса” асари озарбайжон тилига таржима қилинди.

    ✔ 1055    🕔 11:26, 06.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар