Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

«Ватан бу — киндик қонимиз тўкилган тупроқ, биз туғилиб ўсган замин», каби одатий фикрлар ҳаммамизга яхши таниш. Шу фикрларни ҳаётимизнинг туб моҳияти санаб яшаймиз. Қолаверса, ор-номус, ҳаё, виждон, садоқат каби туйғулар баъзан шароит ва вазият тақозосига кўра бошқа бир моддий эҳтиёжларга ўрнини бўшатиб бериши ҳам ҳаётда учраб турадиган шунчаки ҳолатлардай туюлади. Аммо япон адабиётининг йирик намоёндаси Кобо Абэнинг «Қумдаги хотин» асари бизга одатий ва бир хил қолиплар сарҳадидан ташқарида ҳам ҳақиқат борлигини намойиш этади.

Барча шароитларга эга, қулай ва шинам масканда яшаш ҳар бир одамнинг орзуси. Шу сабабли бундай жойларга ҳамма интилиб-талпиниб яшайди. Масалан, азим ва пурвиқор Токио ҳаммани бирдай ўзига тортадиган оҳанрабо шаҳар. Фақат биргина инсон мамлакатнинг бир бурчагидаги қумтепалар остида яшашни Ер юзидаги барча жойдан афзал, деб билади. Бошқа ерда яшашни тасаввур ҳам қилолмайди. Сабаби — у ерда қум остида қолиб кетган эри ва фарзандининг жасади ётибди... 

Бошқа бир оддий мусофир у ерда бир кечагина зўрға тунаб қолиши мумкин. Шунда ҳам шаҳарга қатнайдиган сўнгги автобусга улгурмай қолгани ва тунашга бирор жой зарурлиги учун. Бироқ эртага нима бўлишини банда билмайди.

Эркка, озодликка талпиниб яшаш инсоннинг аслиятида бор. Инсоннинг бошидан доимий қум ёғилиб турувчи, худди қабр каби қум ўрадан чиқиб кетиб, аниқ мақсад ва интилишлар билан ўз масканида — катта шаҳарда яшаш учун асар қаҳрамони ҳамма нарсага тайёр. Ҳатто тинкани қуритадиган давомли очлик, сувсизлик ҳам бу орзуни сўндира олмайди. Аммо баъзи бир ҳолатлар борки, у қабоҳатга қўл уриб, ўз мақсадига етишига, хайриятки, нимадир йўл қўймайди. Ана шу «нимадир» жуда кўп нарсаларга қодир эканини эса асарни ўқиётган китобхон, албатта, мулоҳаза қилиб туради.

Асар қаҳрамони тасодифан қуллик исканжасига тушиб қолган йигит ўша ерда умрини ихтиёрий қуллик билан ўтказишга ўзини маҳкум этган жувонга дунёда жуда кўп бир-биридан яхши ва кўркам жойлар борлиги, ҳар ким катта орзу-ҳаваслар билан ўшандай жойларга бориб яшаши зарурлигини айтиб тушунтиролмайди. Жувон барибир ўзи яшаётган жойдан бир қадам ҳам жилмаслигини билдиради. Йигит шаҳарга қанчалик қаттиқ талпинса, жувон ҳам қум ўрадаги маконига шу қадар боғланган. Йигитни ўз келажаги тортса, жувонни ўтмиши, оиласига бўлган улкан садоқати шу ерни кўзига тўтиё қилиб яшашга ундайди. Йигитда сўнмас бир умид бор: уйидаги стол устида ўқиётган китоби очиқ қолган. Кийимлари чўнтагида майда пуллари ҳам бор. Шундан уни олис бир сафарга ўз уйидан кўнгил узиб чиқиб кетмаганини, албатта, кимдир пайқаши керак!

Бир қисми ўқилиб, стол устида очиқлигича қолиб кетган китоб ҳолатни билдирувчи шунчаки бир буюм эмас. Муаллиф бу билан япон халқининг нақадар илмга интилувчи ва китобхон эканини ҳам намойиш қилиб ўтган.

Жонини хатарга қўйиб, қум ўрадан қочган, аммо мақсадига етолмай яна қайта банди бўлган йигит пайти келиб, жувонни касалхонага олиб кетишганида, ўра лабида арқон нарвон шундай лапанглаб турганда, бу очиқ қабр азобидан қутилиш имкони пайдо бўлганида бу ердан кетишни хаёлига ҳам келтирмайди. Сабаби, оиласига садоқат кўрсатган аёлнинг тутуми айни ҳақиқат эканини йиллар давомида тушуниб етади, тан олади. Ҳақиқатни эса енгиб бўлмайди.

Ватан тушунчаси инсон туғилиб ўсган жойгина эмас, кўнгил қўйган макон эканини муаллиф айрича бир талқинда тасвирлаб берган.

 

Ёқубжон САЛИМОВ




Ўхшаш мақолалар

Тарбия санъати

Тарбия санъати

🕔12:48, 25.03.2019 ✔66

Суҳбат орасида бир дўстимга:
— Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

Батафсил
Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔155

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔152

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тарбия санъати

    Тарбия санъати

    Суҳбат орасида бир дўстимга:
    — Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

    ✔ 66    🕔 12:48, 25.03.2019
  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 155    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 152    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 194    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 152    🕔 23:27, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар