Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АЖРАШИШЛАР: ЭНГ КАТТА САБАБ НИМА?

Бу муаммонинг ечимига қачон киришамиз?

Турмуш қуриш арафасидаги ёшлар ўртасида олиб борилган сўровда ёшларнинг аксарияти оиладаги энг зарур турмуш таомилларидан кўра, тўй ва маросимлар ҳақида кўпроқ ўйлашаётгани маълум бўлган. Бу айрим ёшлар оиланинг мазмун-моҳиятини тўлиқ тушунмай, масъулиятини ҳис қилмай туриб оила қураётганидан далолат эмасми?

АЖРАШИШЛАР: ЭНГ КАТТА САБАБ НИМА?

Жамиятдаги ҳар қандай катта муаммонинг туб илдизи оиладаги муҳит ва тарбияга бориб тақалади. Аҳил оилада ота-онасидан фақат гўзал хислатларни ўзлаштирган бола улғайганда жиноятчига айланишига ишониш қийин бўлганидек, тарқоқ ва носоғлом оила фарзандидан ҳам етук мутахассис, яхши бир инсон чиқишига ақл бовар қилмайди. Шу боис ҳам жамиятнинг кичик бўғини бўлмиш оиланинг бадастирлигини таъминламасдан туриб буюк келажак ҳақида тасаввур қилишнинг иложи йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш мавзуида ташкил этилган анжуманда айни шу масалалар муҳокама қилинди. «Соғлом оила — соғлом жамият» шиори остида ўтган анжуманда сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, олим, профессор-ўқитувчи каби мутахассислар қатори халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этишди.

— Давлатимиз раҳбарининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида марказимиз зиммасига ҳар бир оиланинг ҳолатидан хабардор бўлиш ва улардаги барқарорлик, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, оила-никоҳ муносабатларини яхшилаш, замонавий оилаларни шакллантириш каби муҳим вазифалар юкланди, —  дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳамедова. —Аввало, оилалардаги муаммоларни тўлиқ ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқишимиз керак. Марказимиз ходимлари ҳозир турли вилоятларга бориб, оилалардаги вазият билан яқиндан танишмоқда. Соҳадаги муаммолар юзасидан аҳолининг фикрини ўрганяпти. Анжуманга турли соҳалардан мутахассисларни жалб қилганимиз бежиз эмас, чунки оила мустаҳкам бўлиши учун унда ҳар томонлама соғлом ва барқарор муҳит таъминланиши зарур. Уларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини ўрганиб чиқиб, олдимизда турган муаммоларни бартараф этиш юзасидан комплекс вазифаларни белгилаб оламиз ва «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш» Концепциясини ишлаб чиқамиз.

Афсуски, «ўсиш» бор…

Мамлакатимизда ажримлар сони 2010 йилда 17,8 мингтани ташкил этган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 31,9 мингга етган. Яъни шу муддат мобайнида оилалар бузилиши 1,7 мартага ортган. Ажрашган оилаларнинг учдан бир қисми 16-20 ёш оралиғида турмуш қурган ёшлардир. Энг ачинарлиси, 55-60 фоиз аёллар фарзандлари билан ёлғиз єолмоєда.

Оилаларни парокандаликка бошлаётган сабаблар эса турлича. Ёшларнинг оила ҳақидаги тушунчаларининг тўлиқ шаклланмагани, эр ва хотин ўртасида руҳий боғлиқлиқ ва ўзаро қўллаб-қувватлашнинг заифлиги, оила аъзоларининг тиббий маданияти қониқарли бўлмаслиги оқибатида эрта ва такрор ҳомиладорлик, она ва бола саломатлигининг назорат қилинмаслиги, қайнона ва келин муносабатларидаги муаммолар оиладаги иқтисодий қийинчиликлар... Хуллас, ҳар бир бахтсиз оиланинг сабаби ўзига хос.

— Оилалардаги турли ечилмай қолган муаммолар илдиз отиб, ўта оғир бир дарднинг кўпайиб кетишига олиб келмоқда, — дейди Республика репродуктив саломатлик маркази директори профессор Маҳмуда Каттахўжаева. — Бу бепуштлик хасталиги бўлиб, ҳозир мамлакатимиз миқёсида бу касалликка чалинганлар сони 200 минг нафардан ошиб кетди. Яна кўплаб хасталиклар сабаби ҳам айнан оиладаги шахслараро муносабатларнинг ўзаро номутаносиблиги оқибатидир. Оиладаги вазият ва эр-хотиннинг ёшига қараб, аёлда туғуруқ ёши ва фарзанд кўриш оралиғи тўғри белгиланиши зарур.

Турмушдаги иқтисодий масалалар юзасидан фақат ўғил болаларга сабоқ берилиши, оиладаги юмушларнинг тенг тақсимланмагани, келинга нисбатан айрича муносабат, оила аъзоларининг ҳуқуқлари инобатга олинмаслиги, бурч ва мажбурият тушунчаларининг бузилиши каби ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Оилаларимизда аждодларимиздан мерос рўзғор тутумлари, эр-хотин, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатлардаги ижобий хислатлар, қадриятлар унутилмоқда.

Анжуманда оиладаги муносабатларни ҳал этишда халқаро тажрибани ҳам ўрганишга эътибор қаратилди. Жанубий Кореянинг Инха университети Ўзбекистондаги филиали профессори Чо Оҳ Кореядаги оилавий анъаналар ва болалар таълими ҳақида қизиқарли маълумотлар берди.

— Бизда ҳозир тўйлар ўттиз киши билан ҳам ўтади, — дейди префессор Чо Оҳ. — Кўп одамни йиғиб тўй қилишни ҳеч ким маъқулламайди. Ҳамюртларим билан Ўзбекистондаги тўйларни кўриб ҳайратланганмиз. Ўшанда хаёлимиздан нега энди шунча йил тер тўкиб топган пулни бир кунда бошқалар учун сарфлаб юбориш керак? Ахир сармояга уй сотиб олса ёки фарзандларнинг таълим олишига сарфласа бўлмайдими, деган фикр ўтган.  Корея оилаларида энг асосий эътибор фарзандларнинг ўқиб-ўрганишига қаратилади. Бу масалага ота-она ҳам, давлат ҳам жиддий қарайди. Етук кадр бўлиб улғайган бола эртага оила қурганда ўзи мустақил рўзғор тебратади ва ота-онасига ҳам муносиб ғамхўрлик кўрсатади.

Ҳа, оила борасидаги муаммоларни ечишда худди шу каби халқаро тажрибалар амалиётидан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Муҳими, оилалар тинч, ота-оналар бахтиёр, фарзандлар баркамол вояга етиши учун муносиб ва барқарор замин яратилишидир.   

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири  




Ўхшаш мақолалар

УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

🕔16:32, 17.05.2018 ✔71

(Таҳририятга мактуб)

Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

Батафсил
АЁЛЛИК БАХТИ

АЁЛЛИК БАХТИ

🕔16:31, 17.05.2018 ✔41

Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

Батафсил
«МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

«МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

🕔19:21, 10.05.2018 ✔42

Навқирон йигитнинг мардонавор жасорати

«Ассалому алайкум, мен учун азиз бўлган инсонлар! Отажон, соғлиқларингиз яхшими, чарчамасдан юрибсизми? Мендан сўрасангиз, яхшиман. Хизматнинг қийинчиликларига бардош бериб, ўз она Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни адо этиб юрибман. Мана, кўз очиб юмгунча 9 ой ҳам ўтиб кетди, насиб қилса, яна 11 ойдан кейин ўз она қишлоғимга кириб бораман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

    УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

    (Таҳририятга мактуб)

    Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

    ✔ 71    🕔 16:32, 17.05.2018
  • АЁЛЛИК БАХТИ

    АЁЛЛИК БАХТИ

    Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

    ✔ 41    🕔 16:31, 17.05.2018
  • «МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

    «МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

    Навқирон йигитнинг мардонавор жасорати

    «Ассалому алайкум, мен учун азиз бўлган инсонлар! Отажон, соғлиқларингиз яхшими, чарчамасдан юрибсизми? Мендан сўрасангиз, яхшиман. Хизматнинг қийинчиликларига бардош бериб, ўз она Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни адо этиб юрибман. Мана, кўз очиб юмгунча 9 ой ҳам ўтиб кетди, насиб қилса, яна 11 ойдан кейин ўз она қишлоғимга кириб бораман.

    ✔ 42    🕔 19:21, 10.05.2018
  • КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

    КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

    соғлом набиранинг бувиси бўлади

    Қайнона бу — она дегани. Келин эса қиздан-да азизроқ фарзанд. Агар оилада икки томонлама шундай муносабат ўрнатилсагина бахтли турмуш бўлади.

    Бирор онанинг қизи ишни чала қилгани учун кўчага ҳайдаб чиқарганини кўрганмисиз? Йўқ, аксинча ёнига олиб, унинг хатоси нимада эканини яхшилаб тушунтиради. Ёки қиз онасининг койиб берганидан аразлаб юришини тасаввур қила оласизми? Ҳеч бир фарзанд ота-онасининг танбеҳидан ранжимайди.

    ✔ 68    🕔 15:16, 03.05.2018
  • 118 ЁШЛИ ОНАХОН ШУКРОНАСИ

    118 ЁШЛИ ОНАХОН ШУКРОНАСИ

    «Қариялар панд-насиҳатлари ва тажрибаси ёшларга фойда бераётганини ҳис этаётган юртдагина узоқ умр кўрадилар».

    Абу Али ​​​​​​​Ибн Сино

    ✔ 95    🕔 17:00, 26.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар