Ёшлар      Бош саҳифа

ИШЛАЙДИГАН ТАЛАБА

неча кунлик таътилга чиқиши мумкин?

Олий таълим муассасаларининг аксарият талабалари дарсдан бўш вақтида ишлашни хоҳлайди. Бу уларнинг олийгоҳда ўрганганини амалда қўллашга имкон бериш баробарида, моддий жиҳатдан фойда ҳам келтиради. Хўш, талаба ўқишдан ташқари ҳолда қандай шарт-шароит асосида ишлаши мумкин?

— Меҳнат кодексининг 249-моддасига кўра, таълим муассасаларида ўқиётган талабага ишни таълим билан бирга қўшиб олиб бориши учун иш берувчи зарур шароит яратиб бериши шартлиги қайд этилган, — дейди Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши раиси Баҳром ИЛҲОМЖОНОВ. — Хусусан,  мазкур кодекснинг 119-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда (шу жумладан, таълимнинг кундузги бўлимида ўқиётган) ходимнинг илтимосига кўра, тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шартлиги ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланиши белгиланган.

Талабанинг олий таълимнинг кундузги бўлимида ўқишини ҳисобга олган ҳолда, иш вақтининг нормал муддатида меҳнат вазифаларини амалга ошира олмаслигини инобатга олиб ҳамда тегишли тартибда ўқиш имкониятини яратиб бериш учун иш берувчи томонидан тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (ярим ставка) белгилаб қўйиши лозим.

— Битирувчи курс талабалари ўқув йили ниҳоясида давлат имтиҳони топшириши, шунингдек, диплом иши бажариши лозим ва бу кўп вақт талаб қилади. Бунинг учун талаба қанча таътил олишга ҳақли?

— Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари битирувчиларига иш берувчи томонидан имтиҳон даврида бериладиган таътиллар қуйидагича бўлади:

 имтиҳонларни топшириш даврида иш берувчи томонидан камида ўттиз календарь кун таътил берилади;

 диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига тўрт ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар тақдим этилади;

 Битирувчи курсларда ўқиётган ходимларга диплом лойиҳасига материаллар тўплаш учун ўттиз календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ва бошқа имтиёз ҳамда енгилликлар берилиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Кулдан ғишт қуйиш…

Кулдан ғишт қуйиш…

🕔11:02, 19.07.2018 ✔5

Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

Батафсил
Ибо ва назокат тасвири

Ибо ва назокат тасвири

🕔11:01, 19.07.2018 ✔4

Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

Батафсил
Дунё ёшлари куни

Дунё ёшлари куни

🕔11:01, 19.07.2018 ✔4

Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кулдан ғишт қуйиш…

    Кулдан ғишт қуйиш…

    Иссиқлик ва шовқинни ўтказмайдиган арзон қурилиш материали.

    ✔ 5    🕔 11:02, 19.07.2018
  • Ибо ва назокат тасвири

    Ибо ва назокат тасвири

    Шарқ миниатюрасининг бош мезони.

    ✔ 4    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни

    Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.

    ✔ 4    🕔 11:01, 19.07.2018
  • Қуллик азоби тўхтатилди

    Қуллик азоби тўхтатилди

    Ҳозир кўпчилик хорижга бориб, осонгина кўп пул ишлаб топиш ҳақида ўйлайди. Ниятнинг катта бўлгани яхши, албатта. Бироқ ўзга юртда уларнинг тақдири нима бўлиши, қандай ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикан?

    ✔ 4    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Гиламдаги аламли 7 сония

    Гиламдаги аламли 7 сония

    Рақибни 5:4 ҳисобида ютиб турганди...

    ✔ 34    🕔 10:40, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар