Ёшлар      Бош саҳифа

СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

Имконияти чекланмаган, аксинча чексиз

Оддий сомон инсон яратаётган гўзаллик учун муҳим хомашё бўлишига ишонасизми? Бу амалий санъатнинг бир тури. Тошкентлик Жасур Жумаев ана шу санъатни ўзлаштириб, нодир асарларга муаллифлик қилиб келаётган ёшлардан бири.

СОМОНДАН САНЪАТ АСАРИ

— Бундай санъат намуналарини яратиш анчагина машаққатли, аммо натижаси жуда мароқли, — дейди Жасур ­ЖУМАЕВ. — Аввало, сомон сувга солиб, ивитилади. Маълум вақт ўтгач, у қайчи ёки пичоқ ёрдамида ўртасидан кесиб ёйилади. Сўнг ички томонидан эҳтиёткорлик билан дазмол қилинади. Текис ҳолатга келган сомон поялар ўзининг рангига қараб ажратиб олинади. Кейин эса яратиладиган композиция учун керакли шакллар кесиб, кетма-кетликда жойлаштириб чиқилади. Тасвир янада жонли чиқиши учун эса сомоннинг юза қисми махсус мослама ёрдамида керакли жойлари куйдирилади. Шундай қилиб оддийгина сомондан бетакрор санъат асари дунёга келади.

Ҳа, ижодий изланишлар, янгидан-янги мавзулар ва образлар сомон санъати устаси Жасур Жумаевнинг ижодий асарларида яққол намоён бўлади. У ўз маҳорати билан ушбу санъатининг юртимизда кенг ёйилишига ҳисса қўшмоқда. Ёш ижодкор ўзбекона урф-одатлар, қадриятлар, халқ меросига айланган фольклор ва миллий маданиятимизни кўрсатиб, янги услублар устида изланиш олиб бормоқда.

Тақдирнинг аччиқ қисматини қаранг: қаҳрамонимиз эндигина 15 ёшга тўлганда ҳаётнинг оғир синовига дуч келди. Умуртқа поғонасининг бел соҳасида асаб томирларининг қаттиқ шамоллаши оқибатида иккала оёғи ишламай, имконияти чекланганлар аравачасига михланиб қолди.

— Энди камолга етаётган ёшимда ногирон бўлиб қолганимдан қанчалар азоб-уқубат чекканим, қийналганимни асло унутолмайман, — дейди Жасур. — Дўстларимга ҳавасу армон билан қараб қолганман. Бундай вазиятда кўнглимдан ўтган ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаш қийин. Бироқ вақт ҳамма нарсага даво экан. Тушкунликка тушган кезларим ҳунармандчиликнинг «сомон санъати» йўналишига қизиқиб қолдим. Уни ўрганиб, қўлимдан иш келишини англадим. Шунда ўзимга бўлган ишонч ортди.

Ўтган йиллар давомида Жасур Тошкент шаҳридаги имконияти чекланган ўқувчилар республика касб-ҳунар коллежида, кейинчалик Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олди. У компьютер саводхонлигини пухта эгаллади. Олийгоҳда компьютер графикаси ва бадиий фото бўйича бакалавр босқичини муваффақиятли тамомлади. Жасур танлаган ва ўрганган ҳар бир соҳа бир-бири билан боғлиқ эди. Кейинроқ мультфильм ва компьютер мультипликацияси бўйича магистратурани ўқиди.

— Илм олиш ва ижод қилишни бирдек давом эттиришга ҳаракат қилдим, — дейди «Жасорат» медали соҳиби Ж.Жумаев. — Республика ва халқаро миқёсда ўтказилган кўплаб тадбир, кўргазма, фестиваль ҳамда конференцияларда иштирок этдим. Уларда қатор ютуқларга эришдим. 2011 йилдан буён «АSC» («Амалий  санъат клуби») ижодий гуруҳи томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Келажакка бир қадам» хайрия тадбирининг лойиҳа муаллифи ва раҳбариман. Мазкур хайрия тадбири орқали мен каби имконияти чекланган болаларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Уларни турли тадбир, кўргазма, маҳорат дарсларига жалб қиламиз. Шу орқали ҳар бир боладаги яширин бўлган истеъдод ва қобилиятни юзага чиқариб, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашамиз.

Хайрли ишга бел боғлаган ёш ижодкорнинг шогирдлари кўп. Ҳазрати Имом мажмуасида жойлашган Бароқхон мадрасасидаги устахонада ишлаб, 30 дан зиёд шогирдларига сомон санъати сирларини ўргатяпти. Бундан ташқари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 50 дан ортиқ талабасига бадиий фото санъати бўйича билим бермоқда.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

🕔11:42, 20.09.2018 ✔18

Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

Батафсил
Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

🕔11:25, 13.09.2018 ✔58

Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

Батафсил
Яна имконият берилди

Яна имконият берилди

🕔11:24, 13.09.2018 ✔41

70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

    ✔ 18    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

    ✔ 58    🕔 11:25, 13.09.2018
  • Яна имконият берилди

    Яна имконият берилди

    70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

    ✔ 41    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Яхши ғоя — яхши натижа

    Яхши ғоя — яхши натижа

    Бугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.

    ✔ 30    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Қарс икки қўлдан

    Қарс икки қўлдан

    Иш сизни излаб келмайди, сиз ишни топинг ва меҳнат қилишдан қочманг.

    ✔ 105    🕔 12:07, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар