Халқ виждони      Бош саҳифа

ҚЎҚОН ШАМОЛИ

симёғочларни ағдармоқда

17 апрелда эсган қаттиқ шамол туфайли Қўқон шаҳри «Артизан бўйи» МФЙ ҳудудидаги Раис кўчасидаги электр симлари узилиб тушди.

Аҳолининг айтишича, муаммони ҳал қилиш учун шаҳар электр тармоқлари корхонасига бир неча маротаба қўнғироқ қилинганига қарамай, у ердан ҳеч ким гўшакни кўтармаган ва муддаолари ҳосил бўлмаган.

— Оқибатда электр симлари фуқароларга жиддий хавф солди, бир неча хонадон чироқсиз қолди, — дейди шу кўчада яшовчи Раҳмонжон Қўзибоев. — Қайта-қайта мурожаат қилишимизга қарамай, эски симёғочлар янгиси билан алмаштирилмаяпти.

— Ёзда электр қуввати бутунлай пасайиб кетади, — дейди фуқаро Рустам Маҳмудов. — Ўзим ногиронман. Чироқ йўқлигидан кўп азият чекамиз. Шамол қаттиқроқ бўлса, симлар узилиб тушаверади. Кимга мурожаат қилишни ҳам билмайсан киши. Чироқ ўчганда шаҳар электр таъминотининг диспетчерлари телефонига умуман тушиб бўлмайди, доим банд бўлаверади ёки атайлаб кўтармайди.

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи талаби билан воқеа жойига етиб борган шаҳар электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари муаммони зудлик билан бартараф этишди, узилган симлар қайта тортилди.

Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбари Азизхон Сулаймоновнинг айтишича, ҳақиқатан, 17 апрелдаги қаттиқ шамол оқибатида тармоқларда техник талофат катта бўлган. Шу сабабли бу ердаги ҳодисага тезкор жавоб қайтаришнинг имкони чекланган.

Тармоқни янгилаш ва сифатли хизмат кўрсатиш учун маҳалла ҳудудидаги Мактаб, Тошкент, Мисгарлик ва Шаҳрисабз кўчаларида йил бошидан буён 122 та темир-бетон симёғочлар ўрнатилган, 250 киловатт амперли янги трансформаторлар ўрнатилган. Натижада 500 та хонадоннинг қўшимча юкламаси мос равишда тақсимланди.

Электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларининг ваъда беришича, жорий йил охирига қадар Қўқон шаҳрида эски ва қўлбола симёғочлар ўрнига икки минг дона ўн бир метрлик темир-бетон устунлар ўрнатилади. 104 километрлик электр линияси қайта таъмирланади ва замонавийсига алмаштирилади. 28 та янги трансформаторлар шароити оғир маҳаллаларга ўрнатилади.

 

Лазиз РАҲМАТОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔156

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

🕔11:48, 28.06.2018 ✔169

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Батафсил
Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

🕔10:13, 21.06.2018 ✔178

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар