Ёшлар      Бош саҳифа

КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИСИ  ТАДБИРКОР  БЎЛСА...

Қандай имтиёзлар мавжуд?

Касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш борасида кўплаб имконият ва имтиёзлар  яратилмоқда.

КОЛЛЕЖ  БИТИРУВЧИСИ  ТАДБИРКОР  БЎЛСА...

Аммо тадбиркорликка энди қадам қўяётган ёшларимиз ҳамма вақт ҳам бундай имтиёзлардан хабардор бўлавермайди ёки аксинча, тадбиркорлик фаолиятида улардан фойдаланишда қийналади. Шу сабабли солиқ соҳасида бугун берилаётган имтиёзлар ва уларни қўллаш борасидаги саволлар билан Яккасарой туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Єудрат ­ЛУТФУЛЛАЕВга мурожаат қилдик.

— Якка тартибдаги тадбиркорликда Солиқ кодексининг 375-моддасига кўра, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан фаолият турига қараб қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади.

Бундай қулайликлар фаолиятни энди бошлаган ёш тадбиркор учун айни муддао. Аммо бу имтиёз тадбиркорликни мақсад қилган, ўз йўлидан оғишмайдиган фидойи ёшлар учунгина қўлланилади. Яъни, якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб, ўн икки ой ичида фаолияти тугатилган ёки фаолияти уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, юқоридаги имтиёз қўлланилмасдан, қатъий белгиланган солиқ — фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг календарь ойида ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолиятининг тури ва солиқ тўловчининг фаолиятни амалга ошириш жойига қараб белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Шунингдек, фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар қатъий белгиланган солиқни ҳар бир турдаги фаолиятга нисбатан белгиланган ставкалар бўйича алоҳида-алоҳида тўлайди. Қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.

Касб-ҳунар коллежи битирувчисини ишга олган якка тартибдаги тадбиркорга қандай имтиёзлар мавжуд?

Якка тартибдаги тадбиркорга фаолият туридан келиб чиққан ҳолда бир нафардан уч нафаргача ишчи ёллаш ҳуқуқи берилган. Солиқ кодексининг 3741-моддасига кўра, ходимларни ёллаган ҳолда ишлаётган якка тартибдаги тадбиркор зиммасига унинг ҳар бир ходими учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган ставканинг 30 фоизи, I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар бўйича эса энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш мажбурияти юклатилади.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган ходими учун қатъий белгиланган солиқни тўлашдан ушбу ходим коллежни тамомлаганидан эътиборан ўн икки ой мобайнида озод этилади. Агар якка тартибдаги тадбиркор қатъий белгиланган солиқни тўлашдан қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча озод этилса, мазкур имтиёз якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳар бир ходими учун қатъий белгиланган солиқ тўлашга ҳам татбиқ этилади.

 

Назира ТЎХТАМИШЕВА,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ёшлар иттифоқидан ёш оилаларга кўмак

Ёшлар иттифоқидан ёш оилаларга кўмак

🕔17:34, 13.12.2018 ✔12

Оила масъулиятини тушунмаган ёш келин-куёв уни қандай сақлаб қолади?

Батафсил
Шахматчиларимизнинг тарихий ғалабаси

Шахматчиларимизнинг тарихий ғалабаси

🕔17:33, 13.12.2018 ✔13

Бу уч нафар ёшгина шахматчи йигит мусобақада ўзининг энг кучли сифатларини намойиш этди. ​​​​​​​

Батафсил
Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔53

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар