Саломатлик      Бош саҳифа

ҲОЛИМ ЙЎҚ, ЧАРЧАЯПМАН...

Анча пайтдан бери ўзимда ланжлик, бўшашиш ва сустликни сезаман. Ишлаш ёки бошқа бирор ҳаракат қилиш ёқмайди, бунга кучим йўқдек, гўё. Ланжлик ва чарчоқ нима, бунда қайси мутахассисга мурожаат қилиш керак?

Азамат НИЁЗБЕКОВ,

Шаҳрисабз шаҳри

ҲОЛИМ ЙЎҚ, ЧАРЧАЯПМАН...

— Ланжлик бу — тетиклик йўқолиши билан кечадиган аломатдир, — дейди Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Азиза ШИРИНОВА. — Натижада беморнинг иш қобилияти пасайиб кетади. Ўзини оғир, лоҳас сезади, бўшашади, тез ҳаракат қилса, ҳансираб қолади. Ланжлик, чарчоқ субъектив белгилар бўлиб, буни ҳар ким ҳар хил ифодалайди.

 Умуман олганда, ланжлик икки хил кўринишда намоён бўлади: жисмоний-ақлий зўриқишларсиз юзага келувчи ҳамда асаб ва мушаклардаги муаммолар оқибатида.

Қувватнинг камайиб кетишига эса, тўйиб ухламаслик, нотўғри овқатланиш, сурункали чарчоқ, дори ва препаратлар қабул қилиш, зарарли одатлар, ортиқча вазн, камқонлик, сурункали буйрак ёки жигар хасталиклари, вирусли инфекция, бўйин остеохондрози, танадаги эндокрин ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкин. Ланжлик кўпинча баҳорда (витаминлар  етишмаслиги сабаб) кузатилади. Кўп ухлаш ҳам ланжликка сабаб бўлади.

Бу ҳолда шифокор-терапевтга мурожаат қилиш талаб этилади. Аммо ташхисни янада аниқроқ қўйиш учун қўшимча тарзда невропатолог, психотерапевт, эндокринолог мутахассисларнинг ҳам маслаҳати зарур бўлиши мумкин. Агар ланжлик сурункали давом этаверса, бош айланиши, кўриш қобилиятининг пасайиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, юракнинг тез уриши кузатилади. Ланжликдан эса, асосан, бошқа жиддий ножўя таъсирларни ҳам етаклаб келувчи сурункали чарчоқ синдроми юзага келади.

Аксарият ҳолларда шифокор ланжликдан азият чекувчиларга турмуш тарзини ўзгартириш, витаминлар қабул қилиш, меъёрида ухлаш ёки ортиқча вазндан қутулишни тавсия қилади. Албатта, қўйилган якуний ташхисга қараб беморга дори-дармон муолажалари ҳам тайинланади.

Бир ойдан кам вақтга чўзиладиган чарчоқ оддий ҳориш ҳисобланади. Сурункали чарчоқ эса, олти ойгача чўзилиши мумкин. Унинг доимий ёки вақти-вақти билан қўзғаб турадиган тури мавжуд. Бир сўз билан айтганда, сурункали чарчоқ турли хасталик оқибати ҳамдир. Маълумотларга қараганда, ҳозир дунё бўйича сурункали чарчоқ синдромидан 35 миллион киши азият чекади. Аёллар унга эркакларга қараганда 4 баравар кўпроқ чалинар экан.

Олти ойгача чўзилиб кетадиган сурункали чарчоқда дам олиш, уйқу ҳеч қандай енгиллик келтирмайди. Ҳеч қанақа жисмоний ёки ақлий зўриқиш бўлмаса ҳам чарчоқ юзага келади. Чарчоқ эса, ишда ва атрофдагилар билан муносабатда муаммоларни келтириб чиқаради. Бунда, албатта, зудликда шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Алцгеймер қандай касаллик?

Алцгеймер қандай касаллик?

🕔21:23, 08.07.2020 ✔64

Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
 

Батафсил
«СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

«СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

🕔21:21, 08.07.2020 ✔70

Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
 

Батафсил
БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

🕔12:47, 26.06.2020 ✔290

Аломатлари қандай, давоси борми?

Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Алцгеймер қандай касаллик?

    Алцгеймер қандай касаллик?

    Қариётган ота-онангиз ёки бобо-бувингиз соғлиғига жиддий эътиборда бўлинг. Улар билан дилдан суҳбатлашинг, турли бадантарбия ёки ақлий машқлар билан шуғулланинг, овқатланишига аҳамият қаратинг.
     

    ✔ 64    🕔 21:23, 08.07.2020
  • «СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

    «СУЮҚ ОЛТИН»нинг минг бир шифоси

    Зайтун ёғи бошқа ўсимлик ёғларига нисбатан инсон организмида енгил ўзлаштирилади. Ҳар хил қон гуруҳларига мансуб инсонларга бирдек мос келадиган, фойдали ягона ёғ ҳисобланади.
     

    ✔ 70    🕔 21:21, 08.07.2020
  • БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

    БОЛАЛАРДА РАХИТ КАСАЛЛИГИ

    Аломатлари қандай, давоси борми?

    Рахит – болаларда ҳаётининг дастлабки икки йилидаги кенг тарқалган касаллик бўлиб, асосан суякларнинг ўзига хос ўзгариши билан намоён бўлади. Бу хасталик организмда калций ва фосфор моддалари етишмаслиги туфайли келиб чиқади.
     

    ✔ 290    🕔 12:47, 26.06.2020
  • Кўп дардга даво – карам

    Кўп дардга даво – карам

    Биз ошхонада кўпам фойдаланмайдиган карам бир қанча фойдали хусусиятларга эга. Дори воситаси сифатида карам турли мамлакатлар халқ табобатида кенг қўлланилади. Қуйидаги карам ҳақидаги тавсияларимиз бу маҳсулотга бўлган муносабатингизни ижобий томонга ўзгартирса, ажаб эмас.
     

    ✔ 285    🕔 12:46, 26.06.2020
  • БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

    БОЛАЛАРНИ ҚИЙНАЁТГАН ДАРДЛАРГА ДАВО ТОПИШ

    миллий тибббиёт марказининг бош мақсади

    ✔ 432    🕔 11:37, 15.06.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар