Саломатлик      Бош саҳифа

БУРУН ТЕЗ-ТЕЗ ҚОНАСА...

чуқур тиббий текширув зарур

Баъзида бурун қонаши тўсатдан юз беради. Бу, айниқса, болаларда кўп кузатилади. Бурундан сурункали қон оқиши тананинг борган сари дармонсизланишига олиб келиб, охир-оқибат камқонлик касаллигини пайдо қилади.

БУРУН ТЕЗ-ТЕЗ ҚОНАСА...

— Бурун бўшлиғи инсон танасининг энг йирик қон томирлари бўлмиш ички ва ташқи уйқу артериялари орқали қон билан таъминланади, — дейди олий тоифали шифокор ­Муқаддам МЕРИМОВА. — Улар бир-бири билан айнан шиллиқ қаватда ўрама ҳосил қилади. Бу ўрама тиббиётда киселлбах (қон оқиш ҳудуди) номини олган бўлиб, энг кўп қон шу ердан оқади.

Қон ивишининг бузилиши

Бурунга кирган ёт жисмлар бурун шиллиқ қаватини шикастлаб ёки бурун бўшлиғида узоқ вақт туриб, унинг яллиғланишига олиб келади. Бу ҳолат, айниқса, кичик ёшдаги болаларда кўп учрайди. Болалар ота-онасига бурнида нарса борлигини айтмайди ёки эсидан чиқади. Шунда бурундан йирингли қон оқиши мумкин.

Бундан ташқари, хона ҳавосининг ҳаддан ташқари қуруқлиги ҳам бурун шиллиқ қаватининг қуриши ва тез-тез шамоллаш ҳамда бурундан қон оқишига олиб келади. Қон ивишининг бузилиши ҳамда қон касалликлари ҳам бу нохуш ҳолатни юзага келтириши мумкин. Қизамиқ, грипп, дармонсизлик, витамин етишмаслиги, ирсий касалликлар натижасида қон томир деворлари яллиғланганда ҳам қонаш кузатилади. Шунингдек, гепатит, бурун ва буйрак касалликлари, қон босими кўтарилиши, жисмоний зўриқиши, офтоб уриши ҳам бурун қонашига сабаб бўлади.

Бурун қонаши ухлаётганда ҳам юз бериши мумкин. Бурундан кучли қон оқиши атеро­склерозга чалинган кекса ёшдаги кишиларда ҳам кўп кузатилади. Уларда қон томир деворларининг торайиш хусусияти камаяди. Шунинг учун бурундан қон оққанда, шифокорнинг тўлақонли кўригидан ўтиш зарур.

Беморни тинчлантириш

Биринчи навбатда, беморни тинчлантириш керак. Айримлар қонни кўрганда юрак уриши тезлашиб, қон босими кўтарилиши мумкин. Бу эса, қоннинг янада кўп оқишига сабаб бўлади. Беморнинг орқасига ёстиқ қўйган ҳолда юмшоқ курсига ўтқазиб, боши бироз олдинга энгаштирилади. Бу қон томоққа кетишининг олдини олиб, буруннинг қайси тешигидан қон кетаётганини аниқлашга ёрдам беради. Кичик ёшдаги болаларни тик ҳолатда қўлда ушлаб туриш лозим. Аксинча, бошни орқага букиш тавсия этилмайди. Чунки баъзида қон тўхтагандек кўринса-да, аслида қон тўғри томоққа оқиб тушади. Бунда бола уни ютишга мажбур бўлиб, йўталади ва қайт қилади. Бу белгилар қон оқишини янада кучайтиради. Беморнинг кўйлак ёқасини очиш, хонага тоза ҳаво киритиш зарур. Бемор бурундан нафас олиб, оғиздан чиқариши керак.

Бурун ёки икки қош орасига бинтга ўралган муз парчаси ёки совуқ  сувда намланган сочиқ қўйиш ҳам яхши самара беради. Оёқларни эса, аксинча, иссиқроқ тутиш керак. Агар қон оқишига сабаб бурунга кирган ёт жисм бўлса, уни олишга уринмаган маъқул. Акс ҳолда, нотўғри ҳаракатлар натижасида ёт жисм нафас йўлига ўтиб, бемор бўғилиб қолади.

Биринчи ёрдам кўрсатаётганда беморнинг умумий ҳолати, томир уриши, қон босимини назорат қилиш зарур. Бурундан қон оқиши тўхтагандан кейин бир кеча-кундуз давомида оғир жисмоний иш қилиш, ҳатто меъёрдан ортиқ энгашиш мумкин эмас. Бемор ётадиган хона ҳавоси жуда қуруқ бўлса, нам сочиқ ёки чойшаб осиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Хавфли томони

Агар олиб борилган тадбирлар ҳам ёрдам бермай, қон оқиши 20 дақиқагача давом этса, қон қуюқлашмаса, беморни зудлик билан касалхонага олиб бориш керак. Бундайларга аввал биринчи ёрдам кўрсатилиб, сўнг шифохонада ётиб даволаниш тавсия этилади.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бола қачон касал бўлмайди?

Бола қачон касал бўлмайди?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔18

Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

Батафсил
Лаб қуриши асабдан...ми?

Лаб қуриши асабдан...ми?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔18

Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

Батафсил
Эски йўталга даво

Эски йўталга даво

🕔17:29, 13.12.2018 ✔20

Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола қачон касал бўлмайди?

    Бола қачон касал бўлмайди?

    Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

    ✔ 18    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Лаб қуриши асабдан...ми?

    Лаб қуриши асабдан...ми?

    Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

    ✔ 18    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Эски йўталга даво

    Эски йўталга даво

    Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

    ✔ 20    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

    ✔ 49    🕔 17:41, 06.12.2018
  • Линзалар кўз учун хавфлими?

    Линзалар кўз учун хавфлими?

    Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

    ✔ 66    🕔 16:06, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар