Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЭШИК ОЛДИГА КЎМИЛГАН ХАЗИНА

Икки қўшни. Ҳовлисининг катта-кичиклиги бир хил, аммо томорқага икки хил ёндашув. Бири томорқасидаги ернинг бир қисмига аллақачон турли экинлар экиб улгурган, қолганини экишга тайёрлаб қўйган. Иккинчисининг томорқасини ўт босиб, чим бўлиб ётибди. Унга ишлов бериш ҳақида ҳали ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Тағин ўзини оқлашга баҳона ҳам топади: «Ер ҳали оби-тобига келмаган», «Бугун-эрта иш бошламоқчи бўлиб турибман» ва ҳоказо...

ЭШИК ОЛДИГА КЎМИЛГАН ХАЗИНА

Кафтдек ерга ҳам ишлов, меҳр берилса, меҳнат қилинса, баракасидан қуруқ қўймайди. Рўзғор бут, яна уч-тўрт сўм даромад ҳам келади. Меҳнат қилиш ўрнига турли важ-баҳоналар топилаверса, меҳнат қилиш ёқмаса-чи? Энг ёмони, бундайлар эртага кузда ҳам ҳосилни кам олгач, ўзидан бошқа ҳаммани айбдор қилади. Боз устига, бугун экишга бир кун кечикилса, эртага ҳосил етилиши 15-20 кунга ортда қолади.

Ҳозир томорқасидан унумли ва оқилона фойдаланаётган юртдошларимиз кўп. Улардан бири Пайариқ туманидаги «Қудратов Шодиёр замини» фермер хўжалиги раҳбари Шодиёр Қудратовдир. Унинг айнан, шахсий томорқасига нима эккани билан қизиқдик.

— Шахсий томорқам майдони 14 сотих, — дейди Шодиёр ҚУДРАТОВ. — Фермер хўжалиги ерларидан ташқари, шахсий томорқани ҳам унутиб қўймайман. Унга ҳам рисоладагидек ишлов беришга, албатта, вақт топаман. Томорқасига яхши қарамайдиганларни кўрсам, жаҳлим чиқиб кетади. Ахир, ер бирингга ўн, юз қилиб қайтаради. Ер майдони, ариқларда сув бўлмасаям майли эди, дейман-да! Ҳаммаси бор...

Йигирманчи мартга қадар томорқамизга картошка, пиёз, сабзи, помидор экдим. Гул экишни ҳам унутганим йўқ. Қолган бўш жойга беда экишни мўлжаллаб турибман. Бу ҳовлимизда сақлайдиган икки бош соғин сигир ва бузоқ, тўрт бош қўй ва қўзи учун. Эринмай меҳнат қилинса, томорқадан ҳам яхшигина даромад олса бўлади. Ҳеч қачон атай ҳисобламаганман-у, лекин ҳарқалай, 8-10 миллион сўм даромад келади. Эртага бу ҳосилдан бўшаган жойга кечки картошка бодринг, ловия, мош, шолғом ва сабзи экишни мўлжаллаяпман. Бу бир йилда икки марта ҳосил, дегани. Шу билан бемалол қишлигимиз ҳам чиқади. Ортганини сотамиз. Сут-қатиқ, сариёғ ҳам ўзимиздан чиқади. Томорқамизда ёнғоқ, олма, гилос каби дарахтлар бор. Хуллас, имкони борича томорқадан унумли фойдаланиш тарафдориман.




Ўхшаш мақолалар

Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔16

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔13

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔81

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 16    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 13    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 81    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 57    🕔 16:08, 29.11.2018
  • Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    «Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

    ✔ 101    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар