Халқ виждони      Бош саҳифа

МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

ота-оналар сергак бўлади

Эшик тақиллатиб, мактабга кетган фарзандингизни ўқитувчиси ёки маҳалла раиси сўраб келса, қандай аҳволга тушасиз? Юракни ғулғула босиши аниқ, шундай эмасми? Кўпроқ юқори синф ўқувчиларида учраб турадиган бундай ҳолат жиддий эътибор талаб қилади. Ота-она ёки ўқитувчининг бирозгина бепарволиги бир ёшнинг тақдирида катта ўзгаришлар ясаши мумкин. Шундай вазиятда маҳалла мутасаддиларининг ҳам кўмаги катта.  

МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

— Маҳалла ва мактабнинг ўзаро ҳамкорлиги билан кўплаб ижобий натижаларга эришиш мумкин, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти Денов тумани кенгаши мутахассиси Сожида ҚОРАҚУЛОВА. — Шу мақсадда  ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасида қилинган ишлар бўйича ҳисобот оламиз. Коллежда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг тарбияси, давомати ва айниқса, кийиниш маданиятига алоҳида эътибор қаратяпмиз.

Куни кеча Боғишамол маҳалласида жойлашган 5-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, дарсга қатнамаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашиб, вазиятни ўргандик. Маълум бўлишича, 7-синфда таҳсил олаётган бир ўқувчи соғлиғи яхши бўлмагани боис тўрт кун дарсларга қатнаша олмаган. Яна бир 9-синф ўқувчиси автомобиль таъмирлашга қизиқиши баландлиги боис ота-онасига айтмай, шу иш билан шуғулланаётган экан. Ота-оналар билан суҳбатлашиб, бу арзимасдек туюлган муаммо келажакда қандай салбий жиҳатларни юзага келтириши тушунтирилди. Мана, ҳозир ўқувчилар дарсларга тўлиқ қатнашмоқда.

Бола ўсмирлик даврида ўзини катталардек ҳис қилишга, мустақил қарорлар асосида иш кўришга ҳаракат қилади. Шундай вақтда унинг ўз холига ташлаб қўйилиши, назоратсиз қолдирилиши қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қилиш мушкул эмас. Жамиятимизда содир бўлаётган турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик каби салбий иллатларнинг келиб чиқишига ҳам аслида ота-она ва ўқитувчиларнинг бепарволиги сабаб бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Маҳалланинг ҳам бу масъулиятли вазифага жалб этилиши замирида шу икки тарафни бир-бири билан боғлаш, ўзаро ҳамкорлик муҳитини барпо қилиш мужассам.

— Мактабимизда маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспектори учун махсус хона ташкил этилган, — дейди мазкур мактаб директори Хайрулла МИРЗАЕВ. — Улар ҳафтада бир кун мактабда бўлиб, ота-оналар ва ўқитувчилар билан мулоқотда бўлишади. Айрим давомати паст ўқувчиларни дарсларга қайтаришга ҳам катта ёрдам беришди. Авваллари ота-оналар билан ишлаш бироз мушкул кечарди. Эшигини тақиллатиб борсак, кўзи ўрганиб қолгани учунми, эътирозларимизга жиддий эътибор қаратмас эди. Энди маҳалла мутасаддиларининг аралашуви билан улар ҳам анча сергак бўлиб қолишган. Фарзандларининг таълим-тарбияси фақатгина оиласи эмас, балки маҳалла ва жамият тақдирига даҳлдор масала эканини тушуниб етишмоқда. Иқтидорли ёшларни турли кўрик-танловлардаги иштирокини таъминлаш, уларни рағбатлантиришда ҳам маҳалла билан ҳамкорликда иш олиб борилиши жуда муҳимдир.    

Бир ёқадан бош чиқариб қилинган ишнинг натижаси ҳам хайрли бўлади. Бу билан ҳеч бўлмаса, битта боланинг ҳаётида ижобий бурилиш ясаш қилинган ишнинг самараси демакдир. Бугун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда қилаётган меҳнатимизга виждонан ёндашиб, жамият ва келажак авлод ҳаёти учун битта ғишт қўя олсак, шунинг ўзи катта бахт.       

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

🕔19:20, 10.05.2018 ✔33

Жажжи жуссасига ҳарбийча кийим ярашган, кўксида юртимиз байроғи акс этган ёрлиқ тақиб олган ўқувчилар саҳнага шахдам қадам ташлаб чиқиб келишди. Сўнг жўр бўлиб қўшиқ куйлашди.

Батафсил
МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

🕔19:20, 10.05.2018 ✔34

Қизилтепа туманининг Айрончи маҳалласида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби билан қўшдевор ҳовли дарвозасида шундай ёзилган: «Бу хонадонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ­Бердиев Рустам бобо яшайди».

Батафсил
МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

🕔15:15, 03.05.2018 ✔48

ота-оналар сергак бўлади

Эшик тақиллатиб, мактабга кетган фарзандингизни ўқитувчиси ёки маҳалла раиси сўраб келса, қандай аҳволга тушасиз? Юракни ғулғула босиши аниқ, шундай эмасми? Кўпроқ юқори синф ўқувчиларида учраб турадиган бундай ҳолат жиддий эътибор талаб қилади. Ота-она ёки ўқитувчининг бирозгина бепарволиги бир ёшнинг тақдирида катта ўзгаришлар ясаши мумкин. Шундай вазиятда маҳалла мутасаддиларининг ҳам кўмаги катта.  

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

    ҚАҲРАМОНЛАР ЭСГА ОЛИНДИ

    Жажжи жуссасига ҳарбийча кийим ярашган, кўксида юртимиз байроғи акс этган ёрлиқ тақиб олган ўқувчилар саҳнага шахдам қадам ташлаб чиқиб келишди. Сўнг жўр бўлиб қўшиқ куйлашди.

    ✔ 33    🕔 19:20, 10.05.2018
  • МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

    МАҲАЛЛАМИЗ ВИЖДОНИ

    Қизилтепа туманининг Айрончи маҳалласида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби билан қўшдевор ҳовли дарвозасида шундай ёзилган: «Бу хонадонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ­Бердиев Рустам бобо яшайди».

    ✔ 34    🕔 19:20, 10.05.2018
  • МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

    МАҲАЛЛА ҲАМ ЖАЛБ ЭТИЛСА

    ота-оналар сергак бўлади

    Эшик тақиллатиб, мактабга кетган фарзандингизни ўқитувчиси ёки маҳалла раиси сўраб келса, қандай аҳволга тушасиз? Юракни ғулғула босиши аниқ, шундай эмасми? Кўпроқ юқори синф ўқувчиларида учраб турадиган бундай ҳолат жиддий эътибор талаб қилади. Ота-она ёки ўқитувчининг бирозгина бепарволиги бир ёшнинг тақдирида катта ўзгаришлар ясаши мумкин. Шундай вазиятда маҳалла мутасаддиларининг ҳам кўмаги катта.  

    ✔ 48    🕔 15:15, 03.05.2018
  • «ИШНИНГ КЎЗИ»НИ БИЛГАН ТОМОРҚАЧИ

    «ИШНИНГ КЎЗИ»НИ БИЛГАН ТОМОРҚАЧИ

    «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак», деган тамойил ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бораётганини сезяпсизми? Давлат хизматчилари хонада ўтириб эмас, балки жойларга чиқиб, ҳақиқий вазият билан бевосита танишмоқда. Одамлар билан юзма-юз суҳбат қуриб, уларнинг дарду ташвиши ва истакларига қулоқ солмоқда. Шу тарзда кўплаб муаммолар ҳам ечим топяпти.   

    ✔ 68    🕔 17:00, 26.04.2018
  • ҚЎҚОН ШАМОЛИ

    ҚЎҚОН ШАМОЛИ

    симёғочларни ағдармоқда

    17 апрелда эсган қаттиқ шамол туфайли Қўқон шаҳри «Артизан бўйи» МФЙ ҳудудидаги Раис кўчасидаги электр симлари узилиб тушди.

    ✔ 62    🕔 16:59, 26.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар