Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

соғлом набиранинг бувиси бўлади

Қайнона бу — она дегани. Келин эса қиздан-да азизроқ фарзанд. Агар оилада икки томонлама шундай муносабат ўрнатилсагина бахтли турмуш бўлади.

Бирор онанинг қизи ишни чала қилгани учун кўчага ҳайдаб чиқарганини кўрганмисиз? Йўқ, аксинча ёнига олиб, унинг хатоси нимада эканини яхшилаб тушунтиради. Ёки қиз онасининг койиб берганидан аразлаб юришини тасаввур қила оласизми? Ҳеч бир фарзанд ота-онасининг танбеҳидан ранжимайди.

КЕЛИНИНИ АВАЙЛАГАН ҚАЙНОНА

Агар оилаларимиздаги қайнона ва келин муносабатлари ҳам мана шу тамойил асосига қурилса, олам — гулистон. Бизнинг кимнингдир ўз тақдиридан норози экани, ажрим ёқасида турган ёшлар ҳаёти ҳақида ёзишимизга ҳам ўрин қолмасмиди?..

Қўшнимиз келин туширди. Лекин қайнона бўлдим, деб ҳамма юкни унинг зиммасига ташлаб қўймади. Аввал нон ёпиб, сув ташиб, кир ювиб юрган бўлса, кейин ҳам шу ишларни ўзи бажариб, ёш келинини уринтириб қўймасликка ҳаракат қилаётгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Айримлар «Ҳа, энди келин олгандан кейин ишлатиш керак-да. Қачон қараса, ҳовлида ўзи ғимирлаб юради», деб ҳам гапиришди. Саломат опа бу гапларнинг  бирортасига аҳамият бермади. Кўринишидан нозиккина келини ҳомиладор бўлгач, уни ўз фарзандидек парваришлаб, тўлақонли овқатланиши, дам олиши учун етарлича шароит яратиб берди. Унинг имкон қадар рўзғор юмушларига ёрдам бераётганини дангасаликка йўймади. Мана, Саломат опа яқинда набирали ҳам бўлди.

Келинига қаттиққўллик қилиб, тинимсиз тергаб, ҳомиладорлигида ҳам етарлича эътибор қаратмаган қўшни қайноналар эса янги туғилган чақалоқни шифокорма-шифокор кўрсатиб юрибди. Саломат опанинг соғлом, йиғи нималигини билмайдиган набирасига ҳавас қилишяпти. Уларнинг баъзилари ўзларини қандай хатога йўл қўйганини ҳам тушуниб етишди. Бир қайнонанинг маҳалладагиларга ўрнак бўлгани шу-да...     

Ҳозир мана шу тамойилга асосланиб, маҳаллаларда Қайноналар кенгашлари ташкил этилган. Уларнинг олдига қўйган асосий мақсади ҳам бошқаларга намуна бўладиган қайноналарни юзага чиқаришдан иборат. Аслида, кимгадир берилган маслаҳат, айтилган қуруқ гаплардан кўра, ўзи кўриб, гувоҳи бўлган ҳолатлар кўпроқ таъсир кучига эга. Бугун шу йўналишда ҳам юз бераётган ижобий ўзгаришларни қайд этиб ўтиш ўринли.

— 2017 йилда 139 та оилани яраштирдик, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Шоҳида ­ИРИСМЕТОВА. — Улар, асосан, ёш оилалар бўлиб, низоларнинг қарийб 70 фоизига қайноналар сабабчи. Бу ҳолат ёш қайноналар орасида кўпроқ учраяпти. Улар арзимас муаммоларни ҳам катта можарога айлантириб юборишади. Кўриб турганингиздек, вазият ҳар бир қайнона билан алоҳида ишлашни талаб қилмоқда. Шу мақсадда, яқинда ҳудудимиздаги ажрашишга мойиллиги бор оилалар учун «Оила — муқаддас даргоҳ» номли давра суҳбати ташкиллаштирдик. Тадбирга асосан 44 та маҳалладан нотинч оилалар таклиф қилинди. Шаҳар яраштириш комиссияси, имом-хатиб, психолог, хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ бўлими, маҳалланинг мутасадди ходимлари жуда таъсирли сўзларни айтишди. Биласизми, кўпчиликнинг гапи таъсир қилдими, ҳарқалай саккиз-ўнта оила ажрашиш аризасини қайтариб олди.

Қарс икки қўлдан чиқади деганларидек, қайнона-келин муносабатларида бир томонлама ёндашув тўғри эмас, албатта. Бунга мисол тариқасида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган бир воқеани келтириш мумкин. Ёлғиз ўзи икки фарзанд улғайтирган она катта орзу-ҳаваслар билан ўғил уйлантиради. Буни қарангки, қиз оилада жуда эрка бўлиб ўсгани учун янги хонадоннинг қонун-қоидаларига бўйин эгмайди. Хоҳлаган вақтда кўнгли тусаган ишни қилиб юрган қиз, бу ерда ҳам эски одатини канда қилмайди. Бир куни тун ярмидан оққанда ҳам келиндан дарак бўлмайди. Унга қўнғироқ қилиб, қаерда эканини суриштирганда, тоғасининг туғилган кунида эканини айтади. Эрининг бир-икки оғиз гапидан кейин онаси ва акаси келиб қизини олиб кетишади. Йигитнинг онаси фарзандининг бахтини ўйлаб, қуда томоннинг шартига ҳам кўнди. Ҳозир ёш келин-куёв алоҳида ижара уйда яшашяпти.         

Маҳалла мутасаддилари бу вазиятни изоҳлар экан, келиннинг бир оғиз кечирим сўрамаганидан ҳайратда эканини айтишди.

— Йил бошидан буён тўртта оилани яраштирдик, — дейди Чирчиқ шаҳар «Навбаҳор» МФЙ қайноналар кенгаши раиси Хонбуви СУЛТОНОВА. — Агар оилалардаги келишмовчиликлар сабабини чуқурроқ таҳлил қиладиган бўлсак, қайнона келиним иш билмайди, дейди. Ўғлига хотинини ёмонлайвериб, уларнинг орасига нифоқ солади. Бу муаммоларни бартараф этишда маҳаллага қайнона, келин ва йигит чақиртирилиб, алоҳида-алоҳида суҳбатлашдик. Оиланинг муқаддас эканини тушунтиришга ҳаракат қилдик. Шундай қайноналарга мен ўз ҳаётимни мисол қилиб кўрсатаман. Мана, ёшим саксондан ошди. Қўлимда келиним билан набира келиним бор. Шундай бўлса ҳам ўзим кир юваман. Қолган ишларимда ҳам имкон қадар уларга оғирлигимни солмасликка ҳаракат қиламан. Ахир, инсонда юриш, ҳаракат қилиш имкони бўла туриб, нима учун ундан фойдаланмаслиги керак. Шукрки, келинларим ҳурматимни жойига қўйишади, лекин уларга ҳам иззат кўрсатиш биз катталарнинг бурчимиз эмасми?

Ҳа, ҳаммамиз вақти-соати келиб кексаямиз. Шундай вақтда кимнингдир кўмагига муҳтож бўлиб қоламиз. Бугун биз иззат-икром қилиб, ҳаётнинг паст-баландини ўргатган келинлар эса ўша вақтда оғиримизни енгил қилиши мумкинлигини унутмаслигимиз зарур. Ҳар қандай ҳолатда ҳам меҳр ва ҳурмат ўзининг ширин меваси билан кўнглимизни кўтаришини унутмайлик. 

 

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔34

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔53

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

🕔17:35, 24.01.2019 ✔70

Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 34    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 53    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 70    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 140    🕔 09:14, 21.12.2018
  • «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    Муштарий мактуби:

    Эркак киши бўлсам ҳам сизга ёзишга, ўз дардимни дастурхон қилишга куч топдим. Уйланганимга эндигина уч ой бўлди. Лекин ҳалитдан бошим муаммодан чиқмай қолди. Хотиним жуда эрка ўсганми, билмайман, ҳеч сўзимни олмайди.

    ✔ 153    🕔 09:13, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар