«Дон Кихот» макон-замон ва тафаккурнинг турли сатҳларида турлича баҳоланиб келади. Биров бу китобни ўрта аср Европа адабиётида урчиб кетган рицар-саргузашт романларига пародия, бошқаси ёзувчи яшаган ижтимоий муҳит танқиди, яна бири романтизмга раддия, кимдир танқидий реализмга оид роман тарзида кўради.

Баъзи европалик дуппа-дуруст сўз усталари унда тушкун руҳият учқунлари борлигига урғу беришади. Ҳатто, кимдир машҳур роман қаҳрамонини «Дон Кихот – ашаддий китобхон», дея таърифлагани ҳақида зарбулмасаллар юради.

Менимча, умри азоб-уқубат, қашшоқликда ўтган Мигель де Сервантеснинг бу китоби ботин одами, ижодкор бир шахснинг узун тушига ўхшайди. Туш соҳибининг кўнгил кўзига айланган қаҳрамон яккаш тушларида яшаб, ўнгида изтироб чекади. Изтироб оловида ёнгани сайин янада қаттиқроқ ухлайди. У ботин эҳтиёжи, кўнгилдаги идеалини тушдан топади. Шу сабаб туш дунёсини тарк этгиси келмайди. Аммо ҳаёт бешафқат. У ҳеч қачон изтироб шовқинидан зада инсон бошини она бўлиб силамайди. Аксинча, саодатманд туш соҳибини совуқ ёмғир томчиси бўлиб савалайди. Уни уйғонишга, ҳушёр тортишга мажбур қилади.

Аслида ҳар қандай санъат шу туш эҳтиёжидан туғилади-ю, ким мижғов фалсафа, ким эзма ақл, ким қандайдир «изм»лар воситасида уни ниқобламоқчи бўлади. Худди шу масалада Сервантес бироз самимийроқ. Унинг кучи-ю ожизлиги ҳам, бахти-ю бахтсизлиги ҳам, улуғворлиги-ю ҳақирлиги ҳам, сўнгсиз фожиаси ҳам шунда. Сервантес қаҳрамони гарчи Уйғониш адабиётининг фарзанди бўлса-да, бу ғаройиб тушдан ажралгиси, сира ҳам уйғонгиси келмайди.

«Дон Кихот» романида эгизаклардек юрувчи икки образ бор: ғамгин қиёфали рицар Дон Кихот ва унинг довдир ошнаси Санчо Панса. Кўплар бу икки образда чуқур зиддиятни, ўт билан сувни кўради. Роман моҳиятини Санчо фалсафасига қиёсан англаб етгандек бўлади. Гоҳ у, гоҳ бу қаҳрамон сўз-ҳаракатларини кузатар экан, ўз кашфиётларига таҳсин ўқийди. Ўзини донишманд ўқувчи, буюк файласуф чоғлайди.

Ҳолбуки, мазкур роман дунёсида бу иккилик бирни билдиради. Санчо бу ўнгда, шафқатсиз ҳаётда яшаётган, шу ҳаёт ақидаларига амал қилаётган, турмушнинг сўнгсиз талаблари ва эҳтиёжлари остида ўз фалсафасини излаётган — Дон Кихот. Дон Кихот эса — кўнгил ичра мафтунликдан саодат топишга, одам ва олам баҳосини англашга, «мен кимман ва нега дунёга келдим» деган мангу саволга жавоб ахтаришга жазм этган Санчо. Сервантес асаридан англанадиган маъно, менимча, шундай.

Дунёни эзгулик билан тўлдирмоқчи бўлаётган Дон Кихот уйқудан бош кўтарай демайди, унинг яртиси Санчо эса, мангу бедорлик мақомига эришган. Бу кун ва тун алмашинувидек бир сўнгсиз жараёнки, унинг ибтидосию интиҳосини англашга инсон идроки ожизлик қилади...

 

Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

🕔10:59, 19.07.2018 ✔3

Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

Батафсил
Яна битта  «Китоб дунёси»

Яна битта «Китоб дунёси»

🕔10:59, 19.07.2018 ✔6

Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

Батафсил
Китобсеварларга туҳфа

Китобсеварларга туҳфа

🕔10:58, 19.07.2018 ✔4

«Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

    ✔ 3    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Яна битта  «Китоб дунёси»

    Яна битта «Китоб дунёси»

    Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

    ✔ 6    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Китобсеварларга туҳфа

    Китобсеварларга туҳфа

    «Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

    ✔ 4    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Ёвузликка яқин тарбия... Буни тарбия дейиш мумкинми ўзи?

    ✔ 30    🕔 10:32, 12.07.2018
  • Оилангиз кутубхонасига

    Оилангиз кутубхонасига

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида психолог Зебинисо Аҳмедованинг «Психолог маслаҳатлари» туркумидан жой олган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 28    🕔 10:32, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар