Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

УРУШНИНГ АЧЧИҚ ЯРАЛАРИГА

Она табиат малҳам бўлган

«…нималар йўқ у ерда, маймунлару филлар ҳам, бананлар ҳам (қандайдир мевалар), дунёда энг яхши чой ҳам ва турли-туман ёввойи мевалар, нотаниш ўсимликлар ҳам бор. Ҳаммасидан ҳам у ёқ доим шундай иссиқ бўладики, йил бўйи бемалол юраверасан: этик ҳам, қалпоқ ҳам, пайтава-ю пўстин ҳам керак эмас.

УРУШНИНГ АЧЧИҚ ЯРАЛАРИГА

Ўтиннинг-ку, умуман кераги йўқ. Шундай бўлгач, кўрай териб келиш учун далага боришнинг, бурнинг ерга тегай-тегай деб шох-шабба, ўтин орқалаб келишнинг кераги ҳам йўқ. Мана, яшаш деб шуни айтади-да…»

Султонмуроднинг хаёлидан ўтаётган бу ўйлардан унинг қалби табиатга ошно экани, ҳайвонот ва ўсимликлар оламига ўзгача меҳр қўйганини англаш мушкул эмас. Шу муҳаббат ва ҳавас билан қоришиб кетган ўкинч, алам ва унинг оғир шароитда ҳаёт кечираётгани ҳам худди сув юзида қалқиб турган япроқдек киши эътиборини тортади.

Атоқли адиб Чингиз Айтматовнинг «Эрта қайтган турналар» қиссасининг илк сатрларини ўқишни бошлаган китобхоннинг хаёлидан беихтиёр шундай ўйлар ўтади. Илк хатбошининг ўзидаёқ ўқувчини ўзига сеҳрлаб олиш, унга инсоннинг ўй-хаёллари нақадар чексиз эканини кўрсатиб бера олиш маҳорати ёзувчи асарларининг барҳаётлигига йўл очади.

Бошқа асарлари каби ёзувчи бу қиссада ҳам инсон ва табиатни шунчалар уйғун тасвирлайдики, улар орасида, ҳатто, бирор чизиқ кўзга ташланмайди. Бу уйғунликни ўқувчи қалбига олиб кириб, уни жонлантиришда тасвирлардан маҳорат билан фойдаланади. Қолаверса, қаҳрамонлари, уларнинг меҳри орқали ҳайвонот ва наботот оламини севиш ва асраш муқаддас инсоний бурчимиз эканини қайта-қайта ёдимизга солаверади. Қарабсизки, асарни ўқиб бўлгач ҳам биз атрофни кузатиб, ёзувчи тасвирлаган табиат гўзалликларини кўриб, ўзимизни яна ўша асарга қайтгандек ҳис қиламиз. Ёзувчининг энг катта ютуғи ҳам аслида шу эмасми?

«Эрта қайтган турналар» қиссасида тасвирлаган уруш даври қийинчиликлари, айниқса, ўсмир ёшдаги ўқувчиларнинг чеккан заҳматлари қалбимизнинг қайсидир бир четини яралаб ўтади. Уларнинг гарчи ёш бўлишига қарамай, оила ва жамият олдидаги бурчини чуқур идрок эта олиши, зиммасига юклатилган мушкул вазифаларни адо этиш учун астойдил ҳаракат қилиши ўша давр қийинчиликларини ҳақиқатан ҳам ҳис қила олганини кўрсатади.

Қиссанинг бош қаҳрамони Султонмурод жуда чуқур таҳлил қилиш мумкин бўлган характер эгаси. У икки тўлқин — тасаввур ва тафаккур орасида қийналиб, тўлғониб яшайди. Худди океаннинг ўртасига тортилган кўринмас парда унинг шўр ва чучук сувларини бир-биридан ажратиб тургани каби, уруш, айрилиқ азоби Султонмуродни тасаввуридаги бахтли ҳаётга етишишига имкон бермайди. Шундай вақтда у инсон ва табиатга суянади. Унга қалбидаги Мирзагулга бўлган пинҳон муҳаббати куч беради. Юрагини эзаётган ота соғинчини енгиб ўтишда эса отасининг отлари Чопдор ва Чонтор ёрдам беради. Уларга меҳр қўйиб, парваришлайди, ювиб-тарайди. Ёзувчи, назаримизда, отлар тимсолидан бежиз фойдаланмаган. Бу билан инсон мушкул аҳволда қолганда Она табиат унга тиргак бўлади, демоқчи. Асар қаҳрамони шу отлар сабаб ўз мақсадини амалга  оширишга ҳаракат қилади.

Чингиз Айтматов урушнинг нақадар аччиқ эканини, ҳар бир оила бошига тушган мушкулотлар, ҳар бир қаҳрамоннинг юрагини ўртаётган дард билан кўрсатиб бера олган. Гарчи қиссада уруш майдонидаги воқеалар тасвирланмаса-да, жанг қилаётган ҳар бир аскар ортида турган яқинларининг таҳликаси, хавотири ва ширин хотиралари ҳар қандай кишининг қалбида  жангчиларнинг совуқ уруш домидан омон қайтиб келиш истагини пайдо қилади. Кичик бир овулдаги аҳоли хаёлан ўзининг аччиқ туйғулари билан курашади. Уни енгиб ўтиш, эртанги ёруғ кун учун курашишга куч қидиради.

Шу ўринда юқорида тўхталганимиздек, ёзувчи ўз қаҳрамонлари билан бирга, ўқувчини ҳам тафаккур ва тасаввур қилишга чорлайди. Шу боис ҳам асар сўнгида тасаввурларимизга эрк беришга имкон қолдиради.

Баъзан ўқиган асарларимизни шунчаки, қуруққина варақлаб битирсак бўлди. Аммо бу дарахтдан бирор мевани қоқиб туширишдек гап. Уни қўлимизга олганимиз билан асл мазасини ҳис қила олмаймиз. Қачонки, мевани татиб кўрсаккина, ўзига хос таъми борлигини тушунамиз. Бадиий асар ҳам худди шундай. Унинг моҳиятини тушуниб етганимиздагина маънавий озиқ оламиз, руҳимиз яйрайди. Инсонга берилган мана шу олий имкондан фойдаланиб яшаш эса ҳаётнинг ҳақиқий мазмуни нимадан иборат эканини англаб етишимизга ёрдам беради.       

 

Мадина БАХТИЁРОВА,

Бектемир туманидаги 293-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Тарбия санъати

Тарбия санъати

🕔12:48, 25.03.2019 ✔62

Суҳбат орасида бир дўстимга:
— Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

Батафсил
Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔152

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔151

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тарбия санъати

    Тарбия санъати

    Суҳбат орасида бир дўстимга:
    — Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

    ✔ 62    🕔 12:48, 25.03.2019
  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 152    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 151    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 191    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 148    🕔 23:27, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар