Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

РЎЗҒОРНИ ТЕБРАТГАН ТОМОРҚА

У пайт ҳали ёш бола эдим. Ақлим етса ҳам шўхлик қилиб йўл чеккасида ўсиб турган бир кўчатни синдириб олдим. Уйга келганимда отам қўлимдаги кўчатни кўриб, қаердан олганимни сўради. Айтганим заҳотиёқ ўша синган шох билан ўзимни жазолади...

РЎЗҒОРНИ ТЕБРАТГАН ТОМОРҚА

Орадан анча йиллар ўтиб, ўзимиз ер олдик, боғ барпо қилдик. Боғ ўртасида эски йўл бўлиб, одамлар ундан мол, қўй ва эчкиларни ҳайдаб ўтарди. Биз ҳар баҳор кўчат экамиз, ёз бўйи тагига сув қуямиз, ҳар хил ёввойи ўтлардан, печаклардан тозалаймиз ва қиш фаслида боғдан тез-тез хабар олиб турамиз. Лекин қай маҳал одамлар боғимизда мол боқишини билмасдик. Хабар олгани борсак, атрофда ҳеч ким бўлмайди, аммо кўчатлар синган, шохлари қайрилган. Айниқса, отам жуда эзилиб кетарди. Уларнинг аҳволини кўриб ачинаман. Нега бировнинг боғини пайҳон қилишаркан дейман-у, болалигимдаги бебошлигим учун кўчат шохи билан олган жазойимни эслайман.

Кекса отахону онахонлардан очарчилик, қаҳатчилик ҳақида сўрасак, уларнинг қандай қийин дамларни бошдан кечиргани-ю, қандай омон қолгани ҳақида суриштирсак, бир-бирига ўхшаш ҳаётий ҳикояларни эшитамиз. Кекса бобом билан бувим ҳам доимо ўрик, шафтоли, олма ва шу каби мевадан қуритиб тайёрланган қоқилар егани, шулар билан қорин тўйдирганини таъкидлашарди. Ҳаттоки, шу қоқию меваларга ҳам муҳтожлар бўлган, дейишарди. Худога беадад шукрлар бўлсинки, бугун биз дориломон кунларда, озод ва ҳур диёрда, қорнимиз тўқ, эгнимиз бут бўлиб, хотиржам яшамоқдамиз.

Чўп суқсак кўкарадиган еримиз бор. Ҳовли-жойимизга экин эксак, мевали дарахт кўчатларини ўтқизсак, албатта, уларнинг ҳосили ўзимиз учун даромад келтиради. Олма пиш, оғзимга туш, деб ўтирган билан ҳеч қандай иш битмайди-ку.

Авваллари бозорда «картошка фалон сўм, пиёз шунча бўпти, сотиб олдим», деган гапларни ҳовлиси бор одамлардан эшитиш уят саналган. Боиси, ҳамма одам ҳовлисига экин экиб, ўз қозонини томорқасидаги маҳсулотлар билан қайнатган. Харидни ҳовлиси йўқ, кўп қаватли турар жойларда яшайдиганлар қилишган. Ҳозир-чи, айрим кўп қаватли уйларда яшайдиган одамлар бино атрофидаги ерларни ўраб, экин экади ва гектарга тўғри келадиган ҳовлиси бўла туриб бозорда халта кўтариб юрган одамларга пуллайди. Каттагина томорқаси бўла туриб, ишсизликдан ёки камбағалликдан шикоят қилиб юрганларга гоҳида ачинамиз. Афсуски, улар ўз ҳолига ачинмайди. Нега шундай?

Ҳовлиси бўла туриб, камбағалликдан нолийдиган бир одамни танирдим. Кўплаб оилани боқишга етадиган ҳовли бекордан-бекор, ёз бўйи чанги чиқиб ётарди. Ернинг уволи тутиб, қиш бўйи топгани рўзғордан ошмасди. Ўғли вояга етиб, ҳовлига экин экди, томорқа барпо қилди. Бир пайтлар чангга қоришиб ётган жойда ҳозир ҳамманинг ҳаваси келадиган боғ барпо бўлган. Бу меҳнатнинг шарофати. Ахир, бежиз қимирлаган қир ошар, деб айтишмаган.

 

Дониёр ИМОМХЎЖАЕВ




Ўхшаш мақолалар

САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

🕔16:39, 17.05.2018 ✔30

Куни кеча Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди ҳамда бу йилги Рамазон ойининг илк куни 17 майдан бошланиши алоҳида қайд этилди. Қарорда таъкидланганидек, Рамазон халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланади.

Батафсил
ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

🕔16:33, 17.05.2018 ✔46

Бугун бозорларимиз тўкин-сочин. Исталган маҳсулотни топасиз. Бироқ...

Батафсил
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

🕔19:23, 10.05.2018 ✔84

ёхуд замонавий қайлиқ можароси

Вилоят сафарларидан бирида кўринишидан анча камсуқум бир йигит: «Кечирасиз, алоҳида гаплашиб олсак бўладими?» деб қолди. Унинг илтимосини бажонидил қабул қилдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

    САВОБЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ, ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛОВЧИ РАМАЗОН

    Куни кеча Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди ҳамда бу йилги Рамазон ойининг илк куни 17 майдан бошланиши алоҳида қайд этилди. Қарорда таъкидланганидек, Рамазон халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланади.

    ✔ 30    🕔 16:39, 17.05.2018
  • ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

    ХИЗМАТ  ЭЛГАМИ  ЁКИ  ЧЎНТАККА?

    Бугун бозорларимиз тўкин-сочин. Исталган маҳсулотни топасиз. Бироқ...

    ✔ 46    🕔 16:33, 17.05.2018
  • ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

    ТЎЙДАН ОЛДИНГИ ТОМОША

    ёхуд замонавий қайлиқ можароси

    Вилоят сафарларидан бирида кўринишидан анча камсуқум бир йигит: «Кечирасиз, алоҳида гаплашиб олсак бўладими?» деб қолди. Унинг илтимосини бажонидил қабул қилдим.

    ✔ 84    🕔 19:23, 10.05.2018
  • ЎН СЎМ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР

    ЎН СЎМ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР

    Бу кимнинг чўнтагига тушяпти?

    Пластик карта жорий этилгани заб иш бўлди-да. Мана, энди оддий дўконда ҳам, минимаркету супермаркетда ҳам тарозидан урса урадики, аммо ҳисоб-китобдан уролмайди. Чунки 11 минг 985 сўмлик харидингиз учун сотувчи  картангиздан 12 минг сўм ечиб ололмайди.

    ✔ 46    🕔 19:22, 10.05.2018
  • ФИЛ СОТИБ, ПАШША ОЛАЁТГАНЛАР

    ФИЛ СОТИБ, ПАШША ОЛАЁТГАНЛАР

    ёхуд белимизни синдираётган пуч обрў

    Тўй ва маросимларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш кун сайин долзарблашиб бормоқда. Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари кам бўлса-да, самара бераётганига ҳам бот-бот гувоҳ бўла бошладик. Демак, турмушимизда учраётган иллатларга қарши биргаликда ва тизимли курашиш орқали натижага эришиш мумкин. Айрим юртдошларимизнинг шу мавзудаги фикр-мулоҳаза, иқрор ва изтироблари, таклифлари сиз учун ҳам аҳамиятли бўлиши, шубҳасиз.  

    ✔ 74    🕔 15:19, 03.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар