Давр нафаси      Бош саҳифа

АЗАЛИЙ ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ

янги босқичга кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Мазкур ташриф самарасида халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналари янада мустаҳкамланди. Ўзаро ҳамкорлик кенгайди, Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди.

АЗАЛИЙ ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи банклари, компания ва фирмалари раҳбарларининг қўшма бизнес-форумида иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан туркиялик ишбилармонлар сармояларини рағбатлантириш ва тўлиқ ҳимоя қилиш мақсадида зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани қайд этилди. Шунингдек, бугунги форум 2017 йил октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширган ташриф доирасида Истанбул шаҳрида ўтказилган бизнес-форумнинг мантиқий давоми экани, ўтган қисқа вақт ичида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга эришилгани таъкидланди.

Туркия ишбилармонлари учун ҳам алоҳида қулайликлар яратилгани, кириш визалари бекор қилингани, тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани ўзаро алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 

Бугунги кунда юртимизда Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигида 500 га яқин қўшма корхона фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 59 таси шу йилнинг биринчи чорагида ташкил этилган.

Туркия Президенти ва ишбилармонлари Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йили бундай қулайлик ва енгилликлар ишбилармонларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқишини оширганини таъкидлади. 

Энг муҳими, ўзбек-турк азалий қардошлик ришталари мустаҳкамланди.

Музокаралар чоғида икки томонлама бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон кенг кўламли стратегик ҳамкорликни янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилган, ўз мазмун-моҳияти билан катта аҳамиятга эга бўлган Қўшма баёнотни имзоладилар. Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатларимиз ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжатга имзо чекилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Режеп Таййип ­Эрдўғон музокаралар ўзаро англашув ва ҳурмат руҳида ўтганини, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги узоқ истиқболли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Муносабатларда янги босқич бошлангани, эришилган келишувлар, соҳалардаги ҳамкорлик, икки давлатнинг яқин йиллар ичида амалга оширилиши мўлжалланган режалари хориж матбуотининг асосий мавзусига айланди.

Икки давлат раҳбари «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган «Ўзбекистон — Туркия» ишбилармонлари бизнес-форумида иштирок этдилар. Бизнес-форум доирасида умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг 50 дан ортиқ янги инвестициявий қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Президентлар мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришда бундай мулоқотлар муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этишди. 

— Музокаралар халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналарига мос ҳолда, очиқ, сермазмун ва самарали бўлди. Ҳамкорлигимизнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, унинг устувор йўналишлари ва истиқболдаги вазифалари аниқ белгилаб олинди. Икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди, — деди давлатимиз раҳбари. 

Ўзбек ва турк халқлари тарихи асрлар давомида шундай мустаҳкам илдизлар билан боғланганки, уларни бир-биридан айро тасаввур қилиш мушкул. Турк халқи Ўзбекистон заминини муқаддас билади ва уни «ота юрт», дея эъзозлайди. Қардош турк халқининг диёримиз ва халқимизга бўлган чексиз меҳри ва ҳурматини англаш, ҳис қилиш учун шунинг ўзи етарли.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

🕔13:44, 16.11.2018 ✔4

Яхши биласиз, севимли шоиримиз Рауф Парфи бирор киши билан кўришиб қолса, «Дунёқарашингиз яхшими?», деб сўрашар эди. Ҳозир газета ва журналларда ишлайдиган журналистлар бир-бири билан «Обунангиз яхшими?» деб омонлашадиган бўлган.

Батафсил
Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

🕔16:44, 08.11.2018 ✔35

Эндигина 22 ёшга кирган Зиёвуддин Илҳомиддинов ҳали оила қуриб, рўзғор ташвиши гарданига тушмасидан енгил пул топиш пайини кўзлаб, энг қабиҳ йўллардан бирини танлади.

Батафсил
Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

🕔16:23, 08.11.2018 ✔34

Гулнора ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Ўзбектелеком» АК «Тошкент шаҳар телеком» Эксплуатация марказининг марказий тармоқлар эксплуатация боғламаси мутахассиси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

    Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

    Яхши биласиз, севимли шоиримиз Рауф Парфи бирор киши билан кўришиб қолса, «Дунёқарашингиз яхшими?», деб сўрашар эди. Ҳозир газета ва журналларда ишлайдиган журналистлар бир-бири билан «Обунангиз яхшими?» деб омонлашадиган бўлган.

    ✔ 4    🕔 13:44, 16.11.2018
  • Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

    Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

    Эндигина 22 ёшга кирган Зиёвуддин Илҳомиддинов ҳали оила қуриб, рўзғор ташвиши гарданига тушмасидан енгил пул топиш пайини кўзлаб, энг қабиҳ йўллардан бирини танлади.

    ✔ 35    🕔 16:44, 08.11.2018
  • Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

    Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

    Гулнора ХУДОЙБЕРДИЕВА,

    «Ўзбектелеком» АК «Тошкент шаҳар телеком» Эксплуатация марказининг марказий тармоқлар эксплуатация боғламаси мутахассиси

    ✔ 34    🕔 16:23, 08.11.2018
  • Йигирма йилдан кейинги дийдор

    Йигирма йилдан кейинги дийдор

    Жорий йилнинг 24 — 28 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасида Қирғизистон Республикасининг «Қирғизистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди.

    ✔ 53    🕔 19:03, 01.11.2018
  • Аччиқ қалампирнинг аччиғи

    Аччиқ қалампирнинг аччиғи

    Экин сув тақчиллигидан қуриб қолди. Сотиш харажатларни қоплайдими? Аксига олиб, харидор ҳам йўқ.

    ✔ 57    🕔 19:03, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар