Туризм      Бош саҳифа

1650 МЕТР БАЛАНДЛИКДАГИ НОЁБ КЎЛ

Унинг суви қаердан келишини биласизми?

Нурота тизма тоғларидаги Оқтов ва Қоратов бетакрор ғаройиботларга бой. Бу тоғларда асрлар давомида бўрон, жала, шамолу жазирамалар билан олишиб яшаётган шундай гўзал ошёнлар борки, уларни кўриб, гўёки сеҳрли эртакка тушиб қолгандек бўласиз. 

1650 МЕТР БАЛАНДЛИКДАГИ НОЁБ КЎЛ

Тоғлар занжирининг энг баланд жойида қачонлардир табиат қудрати билан яралган Фозилмон кўли ҳақида ҳеч эшитганмисиз? Кўлнинг чор-атрофи тоғлар билан ўралган. Фозилмон тоғи деб аталувчи чўққи пастидаги кўлнинг шарқ томонидан айланиб ўтиб, кўлга қуйилувчи булоқ ёнига келдик. Суви муздек. Уни идишга олиб офтобда бироз илитгач, ича оласиз. Кўл четида сув анча тиниқ, ўртасига етиб кулранг тусга киради. Сатҳида шу пайтга қадар ҳеч ким аниқламаган ям-яшил ўтлар, тўда-тўда қамишлар ўсган. Кўлда сон-саноқсиз ёввойи ўрдак, оққуш, ғозлар сузади. Уюр-уюр отлар сув ичиб бўлгач, навбат қўтоссимон буқаларга келади.
«Эшитишимча, боя сизлар кўрган кўлдан сув ичган отлар шу кетишда Оқтовга бориб тунаркан», дейди шу орада қўй боқиб юрган чўпон. 
Аслида ўша отлар ана шу поёнсиз яйловларнинг қўриқчиларидир. Улар тунни Оқтовда ўтказса, кундузи Синтоб яйловларига етиб боради. Сув ичиб, яна Оқтовга қайтади. Оқтов устида ҳам ана шундай яйловлар кўп. Яна ривоятлардан бирида келтирилишича, ўша отлар Ҳазрат Алининг Дулдул отидан тарқаган насл эмиш. Умуман, кўл ҳақидаги афсоналар ғоят қизиқ ва турли-туман.
Камина ҳам кўл бўйидаги текисликда ўйноқлаб, гижинглаб, кишнаб юрган арғумоқларни том маънодаги «кўл қўриқчилари», деган бўлардим. Негаки, тилсиз жониворлар бу жойларни бир зумга ҳам  қаровсиз қолдирмас экан. 
Дарвоқе, чексиз яйловлар ўртасида кўли мавжуд бўлгани кичик Фозилмон тоғи ҳисобланади. Катта Фозилмонни «Ҳаётбоши» ёки оддийгина «Фозилмон», деб аташади. Бу юксак баландликдан Синтоб, Можирим, Ухум ва бошқа қишлоқлар тоғ ораларидан аниқ-тиниқ кўзга ташланади. 
Бир пайтлар Бухоро амири Абдуллахон бу тоғларнинг жанубида — Оқчобсой, шарқида эса Боғдонсой сув омборларини қурдирган экан. Сой бўйидаги текис жойларда экинзор, дарахтзор, боғларни кўриб дилингиз яйрайди. Бу гўшаларга ҳам кўпроқ хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар жалб этилса, айни муддао бўлади, назаримда.
Фозилмон кўли буюк рассом — табиатнинг биз инсонларга бетакрор туҳфасидир. Қолаверса, мазкур кўл ўз бағрида кўплаб афсонаю ривоятларни сақлаб келяпти. Бу гўзалликларни кўриб, уларни кезган инсоннинг она табиатга бўлган муносабати, қараши яхши томонга қараб ўзгариши аниқ.
 

Улуғбек АКТАМОВ 




Ўхшаш мақолалар

«Гуноҳкор» касб эгалари

«Гуноҳкор» касб эгалари

🕔17:26, 13.12.2018 ✔11

Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

Батафсил
Шоҳруҳия қалъаси

Шоҳруҳия қалъаси

🕔17:26, 13.12.2018 ✔13

Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

🕔17:37, 06.12.2018 ✔35

Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Гуноҳкор» касб эгалари

    «Гуноҳкор» касб эгалари

    Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

    ✔ 11    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Шоҳруҳия қалъаси

    Шоҳруҳия қалъаси

    Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

    ✔ 13    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

    ✔ 35    🕔 17:37, 06.12.2018
  • Қўқондаги хон ўрдаси

    Қўқондаги хон ўрдаси

    Аксар миноралар тепасига лайлаклар ин қурган. Қизиғи, улар иссиқ ўлкаларга учиб кетмай, шу ерда қишлар экан. Бунинг сирини биласизми?

    ✔ 50    🕔 16:03, 29.11.2018
  • Етти шарифу етти пир

    Етти шарифу етти пир

    Бухорои шариф қадим-қадимдан азиз-авлиёлар, илмли, кароматли кишиларни вояга етказган. Дунё аҳли бу маконни Етти пирга бешик бўлган табаррук замин, дея эъзозлайди.

    ✔ 58    🕔 17:26, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар