Оила хуржун      Бош саҳифа

МАТБУОТГА ИШОНИБ БЎЛАДИМИ?

Николай САМОХИН

(таҳририятга мактуб)

Ҳурматли таҳририят!

Сизга Фёдор Лазаревич мурожаат қилмоқда. Ўтган шанба куни газетангизда тиббиёт фанлари доктори нинг (унинг фамилиясини эслай олмайман) «Соғлиғингиз оёқлари­нгиздадир» сарлавҳали мақоласини эълон қилдингиз ва бу менинг сабр косам тўлишига сабаб бўлди.

МАТБУОТГА ИШОНИБ БЎЛАДИМИ?

Фақат буни кўролмаслик оқибатида қайсидир туҳматчи ёзяпти, деб ўйламанг. Сизда ана шундай шубҳа туғилмаслиги учун ўзим ҳақимда бир оғиз сўз айтмоқчиман.

Саккиз йилдан бери газетангизга обуна бўлиб келаман. Мени, айниқса, «Шифокор маслаҳати» рукнидаги мақолалар қизиқтиради. Қўлимда қалам билан (керакли жойларини белгилаб олиш мақсадида) диққат қилиб ўқийман. Шунингдек, «Саломатлик» журналини ва ўз саҳифаларида тиббий тавсиялар бериб борадиган бошқа кўплаб нашрларни мунтазам равишда кузатиб бораман. Тавсияларга амал қилишга ҳаракат қиламан.

Дейлик, юқорида кўрсатилган мақолада муҳокама қилинган пиёда юришни олсак. Мен ишга пиёда бораман, пиёда қайтаман, кинога, меҳмонга, банкка ҳам пиёда бориб келаман. Кунига йигирма минг қадамга етказдим. Шунингдек, шифокорлар таъкидлаб ўтганидек, томир уришимни олтмишдан оширмасликка, бир текис нафас олишга ҳаракат қиламан.

Эрталаблари қирқ саккизта усулдан иборат жисмоний машқларни мунтазам равишда бажараман. Ундан ташқари, (кунига ўн беш дақиқагача) бошимда тураман йога тизими бўйича бурним билан сув ичаман.

Мен нима учун бундай қилишимни билмоқчимисиз, гапни шунга оборяпсизми? Шу йиллар давомида пиёда юрганимда, бошим билан ўн беш дақиқагача турганимда ва йога усулида сув ичганимда қўшним Хронюк Пётр Савични кузатишдан тўхтамадим.

Хронюк ҳеч қачон эрталаблари машқ қилмайди.

У оила бошлиғи сифатида ўз оила аъзолари олдида мулзам бўлишдан қўрқади. Икки қизнинг отаси.

«Болаларим олдида ички кийимда оёқларимни ликиллатаманми, ҳеч қачон. Кейин улар бошимга чиқиб олишади-ку», деса керак-да.

Хронюк умуман пиёда юрмайди, унинг «Волга»си бор. У бу «Волга»ни ўзининг таъмирлаш устахонасида рўйхатдан чиқарилган машиналардан терган. «Волга»сидан умуман тушмайди. Дўконга ҳам, малина учун Мичурин боғига ҳам машинада боради. Агар биз барча қулайликларга эга коммунал уйда яшамаганимизда у ҳожатхонага ҳам «Волга»сида борган бўларди. 

Шахсан мен Хронюкни тик турган ҳолатда кўрганимни эслай олмайман. У ё «Волга»нинг ичида ўтирган ёки машинанинг тагига гиламча тўшаб, ётиб олиб бир нималарни бураётган бўлади. Кейин шу ерда ухлаб қолади. Шундай ухлайдики, «Волга» ойналари титраб, майда бурагичлари ечилиб кетади. Эҳтимол, у бунақа хатти-ҳаракатлари болалари олдида ҳурматига путур етказмайди, деб ўйлар.

Лекин гап ҳурматда эмас. Омадини берсин.

Олдинлари Хронюкка раҳмим келарди. Ўйлардимки, бунақа ҳаёт тарзи билан, барча тиббий тавсияларни бузгани туфайли узоққа бормайди. Уни инфаркт йиқитади ёки буйраги ишдан чиқади, ҳеч бўлмаганда шунчаки, номаълум сабабларга кўра, қуриб тамом бўлади, деб ўйлардим.

Аммо ҳурматли таҳририят, вақт ўтмоқда — Хронюкка эса ҳеч нарса бўлгани йўқ. У кундан-кунга соғломлашиб кетяпти. Жудаям семирган, ҳатто, унга уриб ғиштни синдирса бўлади. Энди у машинасининг тагига сиғмаяпти. Устахонасидан чилангар Шитиковни олиб келади, текинга «Волга»сини таъмирлатади.

Марҳамат қилиб сиздан, ўртоқлар, сиз орқали ҳурматли тиббиёт фанлари докторидан (фамилиясини эслай олмайман)сўрамоқчиман. Хўп, майли, бизнинг соғлиғимиз оёғимиздадир. Бу фикрга қўшиламан. Ундай бўлса, Хронюкнинг соғлиғи қаерда?

Келинг, яна бир нарсага — парҳез масаласига эътибор қаратамиз. Мен «Саломатлик» журнали ва сизнинг кўрсатмаларингизга асосан овқатланаман. Журнал ичаклар равон ишлаши учун ровочдан тайёрланган мусс ичишни тавсия қилган. Ичаман. Камқон, иштаҳаси йўқ ва ниҳоятда озғин одамларга эса сельдрли салат тавсия қилинади. Ейман. Хронюк эса у билан сельдр ҳақида гаплашмоқчи бўлганимда, сельдрни Португалия қироли деб айтди. Тасаввур қил­япсизми?!

У ҳолда Хронюк қай тарзда овқатланади, деб сўрарсиз. Жавоб бераман. Хронюк, асосан, гўшт истеъмол қилади, у ўз транспортидан фойдаланган ҳолда  гўштни Куминский фермер хўжалигидан, давлат нархида сотиб олади. У ерда унинг қайниси ишлайди.

Оҳ, бу каби ҳазми оғир таом Хронюкни тугатиши керак эди, лекин ундай бўлмади. Унинг соғлиғи тўғрисида бошқа гапириб ўтирмайман, битта мисол келтираман. Охирги пайтларда Хронюкнинг хотини ҳам ҳайдовчиликни ўргана бошлади. Ҳар куни кечқурун у кабинага ўтиради ва рулни бурашни, сигнал беришни, педаль ва газни босишни машқ қилади. Чинакамига, ўт олдирилган мотор билан. Хронюк эса хотини ростдан ҳам юриб кетиб кимнидир босиб кетмаслиги учун машинанинг орқасини кўтариб туради. Ғилдираклар ерга тегмасдан, ҳавода айланади. Шу тарзда улар 15-20 дақиқа машқ қилишади. Бунга изоҳ бериш ортиқча.

Ҳурматли таҳририят аъзолари. Мен матбуотни жуда қадрлайман, тавсияларига амал қиламан.

Лекин сиз ҳам мени тушунинг. Ахир, мен аниқ фактлар келтирдим. Бу далиллар одамни тушкунликка тушишга мажбур қилади. Қисқа қилиб айтганда, агар матбуот бизни аниқ маълумотлар билан таъминлаётган бўлса, мабодо қанақадир мақсадда бошқа томонга етакламаётган бўлса, унда нега Хронюклар соғломлашиб боряпти ва ҳеч қандай касалликка чалинишмаяпти? Жавоб беринг. Эҳтимол, ўша, тиббиёт фанлари докторига тушунтириш мақоласи ёзишини вазифа қилиб берарсиз.

Агар иложи бўлса, менинг исмимни тилга олмасин...

 

Рус тилидан

Мадина АЛЛАБЕРГАНОВА

таржимаси.




Ўхшаш мақолалар

Қоч, асабий машина келяпти!

Қоч, асабий машина келяпти!

🕔10:52, 19.07.2018 ✔4

Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

Батафсил
«Поличудес» ўйини

«Поличудес» ўйини

🕔10:51, 19.07.2018 ✔4

Мурод КАЛОНХОН

— Ўртоқ ҳайдовчи, рулда ичиб юриш тақиқланганини биласизми?

Батафсил
Шогирд

Шогирд

🕔12:38, 05.07.2018 ✔44

Остап ОСЕКИН,

Россия

Анчадан бери бўш вақтларда бирор қойилмақом иш билан шуғулланмоқчи бўлиб юргандим. Руҳимни шодумон айлаб, юраккинамни тўлқинлантириб юборгиларим келади-да. Шундай қилайки, бўш-баёви қотиб қолсин, кўнгли бўшлари йиғлаб юборсин...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоч, асабий машина келяпти!

    Қоч, асабий машина келяпти!

    Ҳайдовчиларни танқид қилиш осон-да. Маданиятсиз, ҳовлиқма, бефаросат... Эҳтимол, шундайлари ҳам бордир. Лекин уларга ҳам осонмаслигини унутманг-да. Яхшиси, келинг, сизни бир хаёлий саёҳатга таклиф этаман. Уловга яхшилаб жойлашинг, хавфсизлик камарини тақинг, кетдик!

    ✔ 4    🕔 10:52, 19.07.2018
  • «Поличудес» ўйини

    «Поличудес» ўйини

    Мурод КАЛОНХОН

    — Ўртоқ ҳайдовчи, рулда ичиб юриш тақиқланганини биласизми?

    ✔ 4    🕔 10:51, 19.07.2018
  • Шогирд

    Шогирд

    Остап ОСЕКИН,

    Россия

    Анчадан бери бўш вақтларда бирор қойилмақом иш билан шуғулланмоқчи бўлиб юргандим. Руҳимни шодумон айлаб, юраккинамни тўлқинлантириб юборгиларим келади-да. Шундай қилайки, бўш-баёви қотиб қолсин, кўнгли бўшлари йиғлаб юборсин...

    ✔ 44    🕔 12:38, 05.07.2018
  • Дунёнинг энг дангасалари

    Дунёнинг энг дангасалари

    Дунёдаги энг дангаса кишиларни топиб, «Дангаса-шоу»нинг финал босқичига олиб келишибди. Бошловчи савол берибди:

    ✔ 46    🕔 12:37, 05.07.2018
  • Олмон хандалари

    Олмон хандалари

    Бертолт БРЕҲТ,

    немис ёзувчиси

    ✔ 43    🕔 12:37, 05.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар