Саломатлик      Бош саҳифа

ҚОННИ ТОЗАЛАБ, КЎПАЙТИРУВЧИ МЕВА

Ҳозир айни ғарқ пишган мевалардан бири тут таркибидаги шира қонни кўпайтириш ва тозалашга ёрдам беради. Томоқ оғриғи ва шамоллаганда эса тут барги қайнатмаси иситмани туширади, чанқоқни босади.

ҚОННИ ТОЗАЛАБ, КЎПАЙТИРУВЧИ МЕВА

Оғиз бўшлиғи хасталиклари, оғиз еликиши (стоматит), парадонтоз, яра ва томоқ касалликларида шотут мевасидан тайёрланган дамлама билан томоқни ғарғара қилиш тузук наф беради. Дамлама икки ошқошиқ эзиб майдаланган шотут меваси устидан 200 грамм қайноқ сув қуйиб тайёрланади.

Қанд миқдори ошганда яхшилаб ювилган тут барги майдаланиб, 2 ошқошиғига 1 пиёла қайноқ сув қуйилади ва бир кеча термосда дамлаб қўйилади. Сўнг кун давомида чой ўрнига 1-2 қултумдан 10 кун давомида ичилади.

Оқ тут қалқонсимон без касалликларига фойда. Бунинг учун ҳар куни эрталаб уч дона тут меваси истеъмол қилиш керак. Сабаби, бу вақтда қалқонсимон без жуда фаол бўлиб, дармондорилар таъсирида ўзидан янада кўпроқ йод ишлаб чиқаради.

Ревматизмни даволашда тут барги ва шохлари яхшилаб ювилиб, майда қилиб чопилади. Катта идишга солиб, ичига шохлар юзасини кўмгунича сув қуйилади ва 2 соатга газ печига қўйилади. Идишдаги қайнатмани тоғорачага қуйиб, оёқ учун ванна қилинади. Иссиқ баргларни оғриётган жойга ёпиштириб, усти тоза мато ва жун рўмол билан ўралади. Муолажа ётишдан олдин бажарилади. 4-5 марталик даво курсидан кейин оёқлардаги оғриқ камаяди.

Тузлаб қуритилган тут ичбуруғни даволайди. Буйрак, юрак-қон томир касалликларини даволашда эса тут меваси танани ортиқча суюқликдан тозаловчи, пешоб ҳайдовчи воситадир. Тутни овқатланишдан олдин истеъмол қилиш лозим, шунда ошқозонга зарари тегмайди. Бироқ ичак хасталиклари, қандли диабет, қон босими хасталиги бор кишиларга меъёридан ортиқ  истеъмол қилиш тавсия этилмайди.




Ўхшаш мақолалар

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

🕔11:39, 20.09.2018 ✔41

90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

Батафсил
Соч ўсмаслиги қариликданми?

Соч ўсмаслиги қариликданми?

🕔11:38, 20.09.2018 ✔25

Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

Батафсил
Буқоқ касаллигининг давоси борми?

Буқоқ касаллигининг давоси борми?

🕔11:16, 13.09.2018 ✔76

Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

    Бел оғриғи йўл очадиган касалликлар

    90 фоиз одамда вақти-вақти билан бел оғриши кузатилади. Хўш, бунинг бош сабаби нима?

    ✔ 41    🕔 11:39, 20.09.2018
  • Соч ўсмаслиги қариликданми?

    Соч ўсмаслиги қариликданми?

    Гарчи сочлар ҳеч қачон ўсишдан бутунлай тўхтамаса ҳам, бу жараёнга тўсқинлик қилувчи баъзи омиллар мавжуд. Бунга нималар таъсир кўрсатиши ва бу муаммони қандай бартараф этиш учун бир нечта жиҳатларга эътиборли бўлиш зарур.

    ✔ 25    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Буқоқ касаллигининг давоси борми?

    Буқоқ касаллигининг давоси борми?

    Асабийлашиш, тушкун кайфият, уришқоқлик ва суицид фикрлар бу касалликнинг белгилари.

    ✔ 76    🕔 11:16, 13.09.2018
  • Суяк синганда ва тиш кариесида

    Суяк синганда ва тиш кариесида

    Россиялик мутахассислар суяк тўқимаси ўрнини боса оладиган коллаген ва хитозандан тайёрланган уч ўлчамли ғаройиб ғовак полимер материални кашф қилишди, дея маълумот берди meddaily.ru интернет нашри.

    ✔ 50    🕔 11:16, 13.09.2018
  • Эрта қаришга қарши табиий восита

    Эрта қаришга қарши табиий восита

    Қовуннинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари кўп. Шу билан бир қаторда, уни қай вақтда тановул қилишни ҳам ёддан кўтармаслик зарур.

    ✔ 56    🕔 11:15, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар