Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

ФЕРМЕР МАБЛАҒИНИ ЎЗИ ИШЛАТА ОЛАДИ...МИ?

Шу кунга қадар пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш билан боғлиқ талай муаммолар йиғилиб қолганди. Ва ниҳоят, уларнинг ечими топилди.

— Президентимизнинг 2018 йил 28 февралдаги «Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари тизимда узоқ йиллар давомида ҳукм сурган муаммо ва тўсиқларга узил-кесил чек қўйди, — дейди «Агробанк» АТБ бошқаруви раиси ­Саидкамол ­ХОДЖАЕВ. — Мазкур ҳужжатлар пахта хомашёси ва бошоқли дон экинларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун кенг имконият ва енгилликлар берди. Фермер хўжаликларининг 2018 йил 1 январь ҳолатига таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорлиги уч йил муддатга музлатилди, пеня ва жарималар кечирилди, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналарга ва фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 1 триллион 109 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

— Пахта хомашёси ва бошоқли доннинг тоннаси учун қанча маблағ тўланади?

— Бир тонна пахта хом­ашёси учун 3 миллион 250 минг, бошоқли дон учун эса 750 минг сўм миқдорида пул тўланади. Энди Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан «Агробанк» томонидан фермер хўжаликларида пахта хом­ашёси ва бошоқли дон ҳосили етиштиришга, уруғликка, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, минерал ўғитлар ҳамда нефть маҳсулотлари сотиб олиш, механизация хизматларига ва бошқа зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ажратиляпти.

— Фермернинг ўзи ссуда ҳисоб рақамидаги маблағни мустақил тассаруф эта оладими?

— Қарорда фермер хўжалиги раҳбари ссуда ҳисоб рақамидаги маблағларни мустақил тассаруф этиши мумкинлиги келтирилган.

— Пахта ва ғаллани суғоришда фойдаланиладиган электр насосларининг электр энергияси харажатларини ким тўлайди?

— Ғалла ва пахтани суғоришда фойдаланиладиган электр насослари бўйича электр энергияси харажатлари давлат бюджети субсидиялари ҳисобидан қопланади. Бу етиштирилаётган маҳсулот таннархининг пасайишига, фермер хўжалигининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Заминнинг уволи тутмасин...

Заминнинг уволи тутмасин...

🕔10:57, 19.07.2018 ✔5

Ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?

Батафсил
Сўраган эдингиз?

Сўраган эдингиз?

🕔10:56, 19.07.2018 ✔5

Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

Батафсил
Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

🕔10:36, 12.07.2018 ✔49

Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Заминнинг уволи тутмасин...

    Заминнинг уволи тутмасин...

    Ер майдонидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланадиганлар кимлар?

    ✔ 5    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Сўраган эдингиз?

    Сўраган эдингиз?

    Газетамиз ўқувчилари халқ таълими соҳасига доир йўллаган саволларга Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги кадрлар бошқармаси томонидан қуйидаги жавоб олинди.

    ✔ 5    🕔 10:56, 19.07.2018
  • Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

    Тўлов-контракт энг кам иш ҳақига боғланди

    Мамлакатимизда олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида хабар берди.

    ✔ 49    🕔 10:36, 12.07.2018
  • Ҳарбийлар фарзандларига қандай имтиёзлар?

    Ҳарбийлар фарзандларига қандай имтиёзлар?

    Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларига қўшимча квота асосида қабул қилинади.

    ✔ 37    🕔 10:36, 12.07.2018
  • «Х» вариант», «бункер», «ректор гуруҳлари» бўлмайди...ми?

    «Х» вариант», «бункер», «ректор гуруҳлари» бўлмайди...ми?

    «Бу йил имтиҳонлар қандай бўларкан?..» «Х» вариант» чиқармикан?..» «Бункер» ишламасмикан?..» «Ректор гуруҳлари» бормикан?..»

    ✔ 38    🕔 10:35, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар