Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

«ХОНАДОНИМГА ГАЗ УЛАМОҚЧИМАН...»

— Янги уй-жойга чиққанман. Газ тармоғига уланишим учун қаерга мурожаат қилишим керак ва бунга қанча вақт кетади?

Санжар БОЛТАЕВ,

Юқоричирчиқ тумани

«ХОНАДОНИМГА ГАЗ УЛАМОҚЧИМАН...»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 256-сон қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг янги маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур регламент билан юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Хусусан, янги тартибга кўра, газ тармоғига уланиш учун туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Истеъмолчини газ тармоқларига улаш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

■ техник шартлар ва газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш;

■ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;

■ табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;

■ газ таъминоти шартномасини тузиш;

■ ишга тушириш ишларини амалга ошириш; 

■ табиий газни етказиб бериш.

Шуни айтиш лозимки, янги тартибга кўра, юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича шартнома олишнинг муддати 11 иш кунидан 3 иш кунига қисқартирилди.

Газ тармоқларига уланиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

1-босқич: истеъмолчи газ тармоғига уланиш учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) келиб бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон  мурожаат қилиши мумкин.

2-босқич: ДХМ ёки ЯИДХП мурожаатни бир соат ичида техник шартларни ишлаб чиқиш учун ҳудудий газ таъминоти корхонасига (ҲГК) юборади.

3-босқич: ҳудудий газ таъминоти корхонаси 3 иш куни мобайнида техник шартларни ишлаб чиқади ва ДХМ ёки ЯИДХПга лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифи ва шартнома лойиҳасини юборади.

4-босқич: ДХМ ёки ЯИДХП шу куннинг ўзида ушбу ҳужжатларни истеъмолчига етказади (юборади).

5-босқич: ҲГК (ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари) истеъмолчи билан тузилган шартнома асосида газ таъминотини лойиҳалаш ишини бажаради.

6-босқич: ҲГК (ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари) истеъмолчи билан тузилган шартнома асосида газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади.

7-босқич: истеъмолчи табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

8-босқич: ҲГК ва  Мажбурий ижро бюроси 2 иш кунида табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалайди. Ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбалангани тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган газ таъминоти шартномасини юборади.

9-босқич: истеъмолчи ўз навбатида, газ таъминоти шартномасини имзолаб ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб (электрон шаклда мурожаат қилинганда) — ҲГКга (Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали) юборади.

10-босқич: ҲГК томонидан табиий газни етказиб бериш бошланади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

 

Қонун ҳужжатлари асосида

Ҳумоюн ФАЙЗУЛЛО

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

АФВ ЭТИШ

АФВ ЭТИШ

🕔16:23, 17.05.2018 ✔46

энди қандай амалга оширилади?

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида илк маротаба «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Халқимиз кўп йиллар мобайнида афв этиш қўлланганининг деярли гувоҳи бўлмаган.

Батафсил
ОМОНАТНИ ҚАНЧА  ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

ОМОНАТНИ ҚАНЧА ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

🕔16:22, 17.05.2018 ✔33

Кўпчилик эҳтиёжидан ошиқ маблағни банкка қўйиб, фоиз олишни истайди. Қолаверса, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли

Батафсил
ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

🕔16:20, 17.05.2018 ✔30

Жарима тўламайин, десангиз...

Кундалик ҳаётда қулоғида «наушник» билан йўлдан бамайлихотир ўтаётганлардан тортиб, чорраҳаларда машина оралаб ручка, байроқча,  тақвим ва шу каби майда-чуйдаларни сотаётганларгача кўп дуч келамиз. Бу авария келтириб чиқариши мумкинлигини англасак-да, кўзимиз ўрганиб қолгани учун оддий ҳолдек қабул қиламиз. Аммо бунга чек қўйиш вақти ҳам етди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АФВ ЭТИШ

    АФВ ЭТИШ

    энди қандай амалга оширилади?

    Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида илк маротаба «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Халқимиз кўп йиллар мобайнида афв этиш қўлланганининг деярли гувоҳи бўлмаган.

    ✔ 46    🕔 16:23, 17.05.2018
  • ОМОНАТНИ ҚАНЧА  ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

    ОМОНАТНИ ҚАНЧА ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

    Кўпчилик эҳтиёжидан ошиқ маблағни банкка қўйиб, фоиз олишни истайди. Қолаверса, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли

    ✔ 33    🕔 16:22, 17.05.2018
  • ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

    ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

    Жарима тўламайин, десангиз...

    Кундалик ҳаётда қулоғида «наушник» билан йўлдан бамайлихотир ўтаётганлардан тортиб, чорраҳаларда машина оралаб ручка, байроқча,  тақвим ва шу каби майда-чуйдаларни сотаётганларгача кўп дуч келамиз. Бу авария келтириб чиқариши мумкинлигини англасак-да, кўзимиз ўрганиб қолгани учун оддий ҳолдек қабул қиламиз. Аммо бунга чек қўйиш вақти ҳам етди.

    ✔ 30    🕔 16:20, 17.05.2018
  • АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛГИ НАРХИ ҚАНЧА?

    АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛГИ НАРХИ ҚАНЧА?

    Ҳар бир инсон ўз уй-жойига эга бўлишга ҳақли, айниқса, ёш ва тураржойга муҳтож оилалар. Ушбу масала бугун ғоят долзарб. Давлатимиз бугун ана шундай оилаларни бошпана билан таъминлашга жиддий аҳамият қаратмоқда.

    ✔ 99    🕔 19:18, 10.05.2018
  • «ХОНАДОНИМГА ГАЗ УЛАМОҚЧИМАН...»

    «ХОНАДОНИМГА ГАЗ УЛАМОҚЧИМАН...»

    — Янги уй-жойга чиққанман. Газ тармоғига уланишим учун қаерга мурожаат қилишим керак ва бунга қанча вақт кетади?

    Санжар БОЛТАЕВ,

    Юқоричирчиқ тумани

    ✔ 39    🕔 19:18, 10.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар