Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛГИ НАРХИ ҚАНЧА?

Ҳар бир инсон ўз уй-жойига эга бўлишга ҳақли, айниқса, ёш ва тураржойга муҳтож оилалар. Ушбу масала бугун ғоят долзарб. Давлатимиз бугун ана шундай оилаларни бошпана билан таъминлашга жиддий аҳамият қаратмоқда.

АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛГИ НАРХИ ҚАНЧА?

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 22 ноябрдаги қарори асосида 2017-2021 йилларда шаҳарларда арзон кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури қабул қилинган. Дастурга мувофиқ Тошкент шаҳрида ҳамда республикамизнинг бошқа шаҳарларида 191 та кўп қаватли уйлар қурилиб, шу кунларда эгаларига топширилмоқда. Хўш, бу йилги режалар қандай?..

Жорий йилда 335 та ана шундай уй қурилиб, аҳолига имтиёзли равишда берилиши кўзда тутилган. Айни пайтда ушбу кўп қаватли квартирали уйларни қуриш бошлаб юборилган. Бироқ сўнгги вақтларда ўша барпо этилаётган уйлар билан боғлиқ айрим муаммолар юзага қалқиб чиқа бошлади. Янги уй-жойга аҳолининг пропискага қўйилмаётган, квартирага эгалик қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат берилмаётгани каби муаммолар одамларни ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда.

— Сиз айтган ҳолат ҳақиқатдан ҳам мавжуд, — дейди «Ипотека банк» АТБ ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод ҚУРБОНОВ. — Квартирага эгалик қилиш тўғрисидаги ҳужжат уй соҳибига узоғи билан қирқ беш кун муддатда берилади. Шундан кейин бошқа муаммолар ҳам ўз-ўзидан ечим топади. Бундай катта ҳажмда уй қуришга биринчи бор киришилгани сабаб баъзи муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳозирда банкимиз томонидан 1985 хонадондан иборат 45 та кўп қаватли уй молиялаштирилмоқда. Шунингдек, қурилиш ишларига банк томонидан 315,8 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу уй-жойлар жорий йилнинг ўзида қуриб битказилиб, имтиёзли ипотека кредити асосида топширилиши мўлжалланган.

— Уйларнинг бу йилги нархи нега ҳалигача шакллантирилмаган?

— Бунинг қатор сабаблари бор. Ўйлайманки, бу масала яқин орада ўз ечимини топади. Жорий йилда Тошкент шаҳрида қурилаётган уй-жойлар нархи ўтган йилгидан бироз фарқланиши мумкин. Бироқ вилоятларда ўтган йилги нарх сақланиб қолади. Ҳали уйнинг аниқ нарх-навоси ­тасдиқлангани йўқ.

— Агар янги, арзон уй-жойда таъмир билан боғлиқ муаммо юзага келса, уйни қайси ташкилот таъмирлаб беради?

— Қурилишни бажарган, уйни қурган пудратчи ташкилотнинг беш фоиз маблағи бир йил давомида банк ҳисобида ушлаб турилади. Агар уй эгасида эътироз туғилса, квартира ана шу маблағ ҳисобидан қурилиш ташкилоти томонидан таъмирлаб берилади.

— Арзон ва кўп қаватли уйларни олиш учун аҳолидан шу пайтгача қанча ариза келиб тушди?

— Масалан, биргина 2017 йилнинг ўзида аҳолидан 27 мингта ариза тушган. Фуқаронинг мурожаати тўққизта мезондан бирига мос келсагина унга уй-жой берилади.

— Аризаларни кўриб чиқиш тартиби қандай?

— Ҳар битта мурожаат эътиборда бўлади. Мурожаатлар ҳафтада бир, агар лозим бўлса, уч мартагача ҳам кўрилиши мумкин.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

АФВ ЭТИШ

АФВ ЭТИШ

🕔16:23, 17.05.2018 ✔46

энди қандай амалга оширилади?

Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида илк маротаба «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Халқимиз кўп йиллар мобайнида афв этиш қўлланганининг деярли гувоҳи бўлмаган.

Батафсил
ОМОНАТНИ ҚАНЧА  ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

ОМОНАТНИ ҚАНЧА ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

🕔16:22, 17.05.2018 ✔33

Кўпчилик эҳтиёжидан ошиқ маблағни банкка қўйиб, фоиз олишни истайди. Қолаверса, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли

Батафсил
ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

🕔16:20, 17.05.2018 ✔30

Жарима тўламайин, десангиз...

Кундалик ҳаётда қулоғида «наушник» билан йўлдан бамайлихотир ўтаётганлардан тортиб, чорраҳаларда машина оралаб ручка, байроқча,  тақвим ва шу каби майда-чуйдаларни сотаётганларгача кўп дуч келамиз. Бу авария келтириб чиқариши мумкинлигини англасак-да, кўзимиз ўрганиб қолгани учун оддий ҳолдек қабул қиламиз. Аммо бунга чек қўйиш вақти ҳам етди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АФВ ЭТИШ

    АФВ ЭТИШ

    энди қандай амалга оширилади?

    Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тарихида илк маротаба «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди. Халқимиз кўп йиллар мобайнида афв этиш қўлланганининг деярли гувоҳи бўлмаган.

    ✔ 46    🕔 16:23, 17.05.2018
  • ОМОНАТНИ ҚАНЧА  ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

    ОМОНАТНИ ҚАНЧА ФОИЗГА ҚЎЙСА БЎЛАДИ?

    Кўпчилик эҳтиёжидан ошиқ маблағни банкка қўйиб, фоиз олишни истайди. Қолаверса, бу ҳар икки томон учун ҳам манфаатли

    ✔ 33    🕔 16:22, 17.05.2018
  • ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

    ДИҚҚАТ, ПИЁДА!

    Жарима тўламайин, десангиз...

    Кундалик ҳаётда қулоғида «наушник» билан йўлдан бамайлихотир ўтаётганлардан тортиб, чорраҳаларда машина оралаб ручка, байроқча,  тақвим ва шу каби майда-чуйдаларни сотаётганларгача кўп дуч келамиз. Бу авария келтириб чиқариши мумкинлигини англасак-да, кўзимиз ўрганиб қолгани учун оддий ҳолдек қабул қиламиз. Аммо бунга чек қўйиш вақти ҳам етди.

    ✔ 30    🕔 16:20, 17.05.2018
  • АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛГИ НАРХИ ҚАНЧА?

    АРЗОН УЙ-ЖОЙЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛГИ НАРХИ ҚАНЧА?

    Ҳар бир инсон ўз уй-жойига эга бўлишга ҳақли, айниқса, ёш ва тураржойга муҳтож оилалар. Ушбу масала бугун ғоят долзарб. Давлатимиз бугун ана шундай оилаларни бошпана билан таъминлашга жиддий аҳамият қаратмоқда.

    ✔ 100    🕔 19:18, 10.05.2018
  • «ХОНАДОНИМГА ГАЗ УЛАМОҚЧИМАН...»

    «ХОНАДОНИМГА ГАЗ УЛАМОҚЧИМАН...»

    — Янги уй-жойга чиққанман. Газ тармоғига уланишим учун қаерга мурожаат қилишим керак ва бунга қанча вақт кетади?

    Санжар БОЛТАЕВ,

    Юқоричирчиқ тумани

    ✔ 39    🕔 19:18, 10.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар